📍ПЕНСИОНЕРЛАРГА МОЛ-МУЛК СОЛИҒИДАН ИМТИЁЗ БОРМИ?
ЖАВОБ ✅
📖 Амалдаги солиқ кодексида ер ва мол-мулк солиғи бўйича бир неча тоифадаги шахсларга солиқ имтиёзлари белгиланган.
Хусусан, Солиқ кодексининг 421-моддаси иккинчи қисми 2-бандига мувофиқ пенсионерларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.
Бунда ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Ушбу моддада кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.
Демак, бунда сизга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкннинг 60 кв.м. қисми солиқдан озод қилинади.
💁♂ Мисол учун уйингизнинг кадастр паспортида кўчмас мулк жойлашган жой 100 кв.м. бўлса, унда сиз 40 кв.м.га мол-мулк солиғини тўлашингиз керак.
Шунингдек, ушбу кодекс 436-моддаси 4-бандига кўра ёлғиз пенсионерлар ер солиғини тўлашдан озод қилинади. Бунда ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногиронлиги бўлган боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади.
Агар Сиз шу тоифага тушсангиз, унда ер солиғидан ҳам имтиёзга эга бўласиз.
@namangan_mahalla