Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Наманган вилояти маҳаллаларини расмий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Шундай сўзлар бўладики, инсонни тафаккурга чорлайди:
"Хазиллашдим" остида аччиқ ҳақиқат ётади...
"Билмайман" остида талайгина билимлар бор...
"Менга барибир" ортида айнан кераклиси мавжуд...
"Яхшиман" ортида етарлича оғриқлар ётади...
Сиз шунчаки англашни билинг...

@namangan_mahalla


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Уйқусини бедор қилиб Рўза тутаман деганларига Ассалому Алайкум! Қалбингиздаги иймон қуёш нурлари каби қайноқ, савобларингиз ёмғир томчилари каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло сизу биздан рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабулу мақбул айласин!
Саҳарлик дастурхони атрофида йиғилганлар ҳақига фаришталар истиғфор айтсин!

@namangan_mahalla


Наманган вилояти, Норин тумани, Янги тонг маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи И.Икромов томонидан Янги тонг МФЙда яшовчи 15 та эхтиёжманд оила хамда шахсан бириктирилган 5 та камбағал оила холидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

@namangan_mahalla


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Киз бола

@namangan_mahalla


Ўзбекистонда ипотека фоиз ставкалари пасайтирилди

Бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайтирилди. Бу ҳақда Президентнинг жорий йил 21 февралдаги (ПФ-26) фармонига таяниб, Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси хабар берди.

Эндиликда фуқаролар ҳамкор банклар томонидан таклиф этилаётган янгиланган ипотека дастурлари орқали уй-жойларни янада қулай шартларда сотиб олишлари мумкин.

Ипотека кредитининг янги шартлари:

Кредит муддати — 20 йилгача;
Уй сотиб олиш учун кредитнинг максимал миқдори: Тошкент шаҳри учун — 800 млн сўмгача, бошқа ҳудудлар учун — 500 млн сўмгача;
Бошланғич тўлов — камида 25 фоиз;
LTV, loan-to-value — кредит суммаси ва таъминот қиймати нисбатининг максимал чегараси 75% дан кам бўлмаслиги керак;
қарз юки кўрсаткичи (кредит бўйича ўртача тўловларнинг қарз олувчининг ўртача ойлик даромадига нисбати) — кўпи билан 50 фоиз;
Қарз олувчиларнинг ёши — 18 ёшдан 60 ёшгача.

Маълумот учун: Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси тижорат банкларидан ипотека кредитларини сотиб олиб, уларга янги кредитлар бериш учун ликвидлик беради. Бу банкларга маблағ етишмаслигидан қўрқмасдан ипотека кредитлари ҳажмини кенгайтириш имконини беради.


@namangan_mahalla


Рамазонда дарду ҳасратни бир четга суриб, бир ой ҳузур ва саодат билан яшанг... Чунки, Рамазон ойи келганида Аллоҳ таоло фаришталарга мўминларга истиғфор айтишларини буюради...
Ассалому алaйкум!

@namangan_mahalla


🇷🇺Россияга ҳеч қандай тўловларсиз, қонуний ишга бормоқчимисиз унда Миграция агентлиги Сизга ёрдам беради!

🚗 🇷🇺 Россия Федерациясининг "АВТОВАЗ" компанияси Самара вилояти Тольятти шаҳридаги автомобиль ишлаб чиқариш корхонасига фуқароларни ишга таклиф этади.

Танлов 2025 йил 12 март (чоршанба) куни соат 10:30 да бошланади

💵 Ойлик маоши: 65 000 Россия рублидан бошланади (бажарган ишга караб ошиб боради)  

☝️ТАЛАБЛАР:

- 20-50 ёш эркаклар;
- РФга кириш таъқиқ бўлмаган;
- муқаддам судланмаган;
- жисмонан соғлом;
- хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.

☝️ИШ БЕРУВЧИ ТОМОНИДАН:

1. Авиа чипта (бир йил ишлаш шарти билан); 
2. Патент ҳаражатлари (бир йил ишлаш шарти билан); 
3. Бир махал озиқ-овқат (смена вақтида завод ошхонасида) бепул ётоқхона
4. Махсус ишчи кийим

Ишлаш истагида бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспорти билан келишлари сўралади

☎️  +998 69 227 97 27
       +99869 227 94 64
        

📍Манзил: Наманган ш., Нодира 3-уй (Мўлжал: "Зангори экран" корхонаси ёнида)

@namangan_mahalla


Олтинга тенг сўзлар

- Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яша.

- Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

- Ҳар бир кунингизни  гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

- Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонма. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади.

- Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.

- Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина  хотираларимиздан ўчира олади...

- Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

- Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди. 

- Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тушуниб етишимиз БАХТдир.

«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан

@namangan_mahalla


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум!

Барчангизга Рамазоннинг яна бир куни муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва ёрдамчингиз бўлсин!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, Рамазон кунларига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин! Ушбу кунда Аллоҳдан Сиз, Ота-Онангиз ва барча яқинларингизга мағфират қилишини сўрайман! Рамазон кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Кунимиз эзгу амалларимиз ила файзу барокатли ўтсин!! Тутган рўзаларингиз Аллоҳ даргохида қабул бўлсин!

@namangan_mahalla


Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
   Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
   Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

   Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!

   Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир!

Абдулқодир Полвонов

@namangan_mahalla


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Уйқусини бедор қилиб Рўза тутаман деганларига Ассалому Алайкум! Қалбингиздаги иймон қуёш нурлари каби қайноқ, савобларингиз ёмғир томчилари каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло сизу биздан рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабулу мақбул айласин!
Саҳарлик дастурхони атрофида йиғилганлар ҳақига фаришталар истиғфор айтсин!

@namangan_mahalla


Ассалому алайкум қадрли онажонлар, опа-сингиллар!
Барчангизни байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳадиси шарифларда «Жаннат-оналар оёғи остида» деб бежизга айтилмаган. Сизлар борсизки, ҳаётда маъно бор!
Аллоҳ барчангизни азизу мукаррам қилсин!
Ўйлаган ният-мақсадларингизга етиб юринглар.
Оналаримизни розилигини олиш барчамизга насиб этсин!

@namangan_mahalla


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Агар менинг умматим Рамазон ойи ичидаги нарсаларни билганларида эди, албатта, йилнинг ҳаммаси Рамазон бўлсайди, деб орзу қилардилар".
Зеро, савоблар Рамазон ичида йиғилгандир, тоатлар мақбулдир, дуолар мустажобдир, гуноҳлар кечирилгандир ва Жаннат рўзадорларга муштоқдир!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Рамазоннинг яна бир куни муборак бўлсин!

@namangan_mahalla


Одамларнинг гап-сўзлари худди тошларга ўхшайди. Уни ё ортингизда кўтарасиз, белингиз синади, ё оёқларингиз остига ташлаб, ундан баланд бино барпо қиласиз ва унга чиқиб, ғалаба қозонасиз...
Шундай экан, хеч нарсага қарамай  фақат олға қадам босинг. Хайрли тун!

@namangan_mahalla


❗️ Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни, яъни ишланмайдиган байрам. Шу боис бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга ҳақли.

❗️Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

@namangan_mahalla


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жума_муборак                                            

Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокинга, Муқаддас Рамазоннинг яна бир Жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин...

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

@namangan_mahalla


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@namangan_mahalla


🔰 Хотин-қизлар куни байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни байрами - барча учун дам олиш куни;

🔹9 март (якшанба) — Дам олиш куни;

🔹10 март (душанба) 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни.

@namangan_mahalla


Рамазон ойининг яна бир тонги муборак бўлсин. Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бугунги муборак кунингизни Аллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин. Сизларга сабр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаб қоламиз!

@namangan_mahalla


Инсон акса ураётган вақтда организмдаги барча тизимлар иш фаолиятидан тўхтайди. Ҳатто юрак ҳам бир неча милли сонияга тўҳтайди...
Шундай экан акса ургандан сўнг, ҳаётга қайтганимизга «Алҳамдулиллаҳ» дейишни унутмайлик. Соғ бўлинг...

@namangan_mahalla

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.