Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Наманган вилояти маҳаллаларини расмий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун 30 январь - Биринчи Президент Ислом Каримов таваллуд топган кун.

Агарда ҳозир у киши ҳаёт бўлганида 87 ёшни қарши олган бўлар эди.

@namangan_mahalla


Аллоҳ бизга насиб этган яна бир муборак тонгни қарши олар эканмиз Ўзига ҳамд ва шукрлар бўлсин деймиз!
Барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеъимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин. Қалбимиздаги эзгу ниятларимизни ижобат айласин...
Ассалому алайкум. Кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

@namangan_mahalla


Инсонга барча ер юзидаги яратилган мавжудотлар орасида энг, энг яхшилари раво кўрилган. Яъни ўйлаш, мулоҳаза қилиш, гапириш, ҳулоса чиқариш ва ҳоказолар. Мана шу кўп имтиёзлар орасида фақат гапириш деган жойидан фойдаланадиган одамлар борлиги бир оз кўнгилни хира қилади ҳолос,

@namangan_mahalla


Мусо алайҳиссалом оналарини қабрга қўйиб, қабристондан чиқаверишларида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Эй Мусо, ўзингизни эҳтиёт қилинг!»

Бундан ҳайрон бўлган Мусо алайҳиссалом шундай дейдилар:
«Эй Аллоҳ, Сен менга шу пайтгача бундай демаган эдинг. Нимага айнан шу бугун ўзимни эҳтиёт қилишимни айтяпсан»

Аллоҳ таоло жавоб қилади:
“Чунки, Сиз ҳар куни уйдан чиқишингиз билан онангиз «Боламни паноҳингда асра», деб дуо қилар эди. Мана шу дуо сабаб биз Сизни омонда сақлар эдик. Энди Сизни бундай дуо қилгувчи зот йўқ!”

Кўрдингизми, биродарлар, Аллоҳ билан тўғридан-тўғри суҳбатлаша олган Мусо алайҳиссалом хам оналарининг дуоларига муҳтож бўлган эканлар. Сизу биз ким бўлибмиз!?

П.С: Ота-оналаримизнинг дуосини олайлик!

@namangan_mahalla


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бошланган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин. Бизга насиб айлаган яна бир тонгни қарши олар эканмиз, ўзига ҳамд ва шукрлар бўлсин деб қоламиз... Ассалому алaйкум!

@namangan_mahalla


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олган нафасимизни ҳатто қайтариб берганимиздан кейин билингки, ҳеч бир нарса бизники эмас...

@namangan_mahalla


❗️“Ташаббусли бюджет” жараёнида илгари сурилган лойиҳалар қандай мезонлар асосида танлаб олинади?

1-февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми бошланади. Илгари сурилган лойиҳалар Ишчи комиссия томонидан қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:

1️⃣ лойиҳада акс этган муаммо/тадбир тегишли туман (шаҳар) ҳудудига тегишли бўлиши;

2️⃣ жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилганлиги (йўлларни таъмирлаш, хиёбонлар ва болалар майдончаларини барпо этиш, ижтимоий соҳа обектларини таъмирлаш ёки жиҳозлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва шу кабилар);

3️⃣ жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (шахсий автомашина, турар жой, бино-иншоотларни харид қилиш, маъмурий биноларни таъмирлаш);

4️⃣ тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватламаслиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш натижасида пуллик хизмат асосида фойдаланилмаслиги;

5️⃣ бюджет ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни ўзида акс эттирмаслиги (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал, алоқа ва Интернет хизмати учун тўловлар, шунингдек, канстовар ва бошқа тез эскирувчи моддий қийматликлар);

6️⃣ маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат органларининг биноларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда бошқа эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлмаслиги;

7️⃣ бошқа дастур ёки Ҳукумат топшириқлари асосида молиялаштириш манбаси аниқ белгилаб берилган обект ёки ишларни ўз ичига олмаслиги;

8️⃣ лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробари — 1,5 млрд сўмдан ошмаслиги лозим.

Бунда, бир хил мазмундаги бир неча лойиҳалар илгари сурилган бўлса, улардан маълумоти тўлиқ кўрсатилган дастлабки киритилган лойиҳа қабул қилинади.


@namangan_mahalla


Одамлардан фаришталикни талаб килманг! Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди, фаришталар эмас. Ҳар биримиз адашамиз, хато қиламиз, билиб-билмай кимнингдир кўнглига озор берамиз...

Лекин кўнглимизга озор берган ўша ёмоннинг ҳам, қандайдир бир яхши хислати бўлади. Биз учун энг мукаммал бўлган инсоннинг ҳам бир ёмон одати бўлади...

Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун унутиш ва кечириш туйғулари берилган. Агар кечирмасак, демак биз ҳам яхши одам эмасмиз...

Шундай экан ёмон одамлар йуқ. Шунчаки ёмон одатлар бор холос. Яқинларингиздан ва дўсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг! Кечиринг! Унутинг!

@namangan_mahalla


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Инсонлар ростдан ҳам уларни қўллаб-қувватловчи сўзларга муҳтож бўладилар. Бир нарсани билингки, инсонга чиройли муомала қилиш учун, қийин пайтларида яхши сўзларни айтиш учун Университетнинг қизил дипломи керак эмас...

@namangan_mahalla


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Барчамизга янги кун тонгидан бахраманд бўлиш насиб этмоқда...
Келинг, дунё ғамларини четга сурамизда орзу - мақсадларимиз томон интиламиз. Барчамизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин! Ассалому алайкум!

@namangan_mahalla


“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми 1 февралдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.

Бунда:

⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот босқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

@namangan_mahalla


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳар бир юз бераётган ҳодиса тақдиридан эканлигини англаган инсонгина, қалбан хотиржамликда яшайди...
Хайрли оқшом!

@namangan_mahalla


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Одамлар «Энг яхши 10 дақиқалик фильм» совринини олган фильмни томоша қилиш учун кинотеатрга йиғилишди.

Кўп ўтмай, фильм бошланди....

@namangan_mahalla


✅Ҳамкорликдаги фаолият ҳужжат билан тасдиқланди.

🔍Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Меморандум имзоланди.

🔍Меморандум ўзида маҳаллаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини аҳолига етказиш, оилаларни камбағалликдан чиқаришда «янги жамоат руҳи»ни яратиш, ёшларни Ватанга муҳаббат, кекса авлод кишиларини эъзозлаш, эзгулик ва раҳмдиллик сингари халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган ижтимоий фаолиятга жалб этиш каби мақсадларни қамраб олган.

🔍Тадбирда бу каби мақсадларга эришишда биргаликда сай-ҳаракатларни мувофиқлаштириш яхши самара бериши қайд этилди. 2025 йилда амалга ошириладиган биргаликдаги режалар таҳлил қилинди.

@namangan_mahalla


“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-443-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан:

🔹спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;

🔹спорт мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади;

🔹ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;

🔹оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиб боришга масъул ҳисобланади.

2025/2026 ўқув йилидан ҳудудлардаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти қуйидаги янгича тартибда ташкил қилинади:

➖спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади;

➖маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади;

➖маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда 7–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;

➖маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади;

➖маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.

@namangan_mahalla


Томорқа даромад манбаи

✅ Нуронийнинг кичик томорқаси.

Чустнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган "Тинчлик" маҳалласи қиёфаси янгиланиб,аҳоли фаровонлиги ошиб бораётган манзиллардан бири.

Тоғ ёнбағридаги сўлим табиати билан донг таратган ҳудудда аҳоли асосан деҳқончили­ ва томорқачили­к билан шуғулланади.Бунинг 
асосий сабаби ҳудуднинг қулай географи­ ўрнидир.

Маҳалламизнинг 
Айланма кўчасида истиқомад қилаётган А.Юнусхўжаев ҳақида тўхталиб ўтса­к.У қишлоқ шароитига чидамли,уруғи ва ­кўпроқ қаламчаларидан 
­ўпайтириладиган шамшод ўсимлигини э­киб,парваришлайди.

Ҳовлисидаги қарйиб 2 сотих ерида 100 га яқин ­кўчат бор.– Шамшод ўсимлигини э­киш, парваришлаш бир мунча қийинчили­к туғдириши мум­кин аммо чидамли ва бардошли бўлсангиз буни уддалайсиз,-дейди у.Даромади ҳам яхши.

🔰-Бизни уйда бекорчи инсонни ўзи йўқ, кўряпсиз замон шиддат билан илдамлаб кетмоқда яшаш  шароити ҳам шунга яраша бир қарич ер томорқасида бўлса ҳам унумли фойдаланишларини  ҳохлаб қолардим ➖дейди Юнусхўжаев Абдусалимхон.


Ҳар куни ҳеч ким ўқимаган ниманидир ўқинг. Ҳар куни ҳеч ким ўйламаган ниманидир ўйланг. Турғунлик мия учун хавфли.

Кристофер Морли

П/С: Бунда эса Сизга албатта
@namangan_mahalla канали ёрдам беради. Бизни кузатиб боринг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эрта тонгдан иккита нарсани мақсад қилиб олинг.
Биринчиси: Бу хаётдан ва борлиқдан қувониш...
Иккинчиси: Биринчисини бир кунда бир неча маротаба такрорлаш...
Ассалому алайкум, бугунги кунингиз қувончга бой бўлсин...

@namangan_mahalla


Агар ота-оналар меҳнат қилаётган бир пайтда, фарзандлар кайфу-сафо билан банд бўлса, билиб қўйингки, уларнинг набиралари тиланчилик қилади.

©️ Япон мақоли

@namangan_mahalla


Тиллодан қиммат сўзлар!

1. Китоб ўқишни одат қилган шахслар телевизор экранидан нари кетмайдиган кишиларни бошқара олишади.
2. Қанча кўп китоб ўқисанг, бировларга шунча кам тақлид қиласан.
3. Одамлар икки тоифага, хусусан: китоб ўқийдиганлар ва китоб ўқийдиганларнинг оғзига қараб юрадиганларга бўлинади.
4. Киши ақлли бўлиб қолиши учун 10 та китоб кифоя. Ўша ўнтани топиш учун эса минглаб китобларни ўқиб чиқиши керак бўлади.
5. Ўрта ҳол инсонларнинг уйида катта телевизори бор. Бойларнинг уйида эса, катта кутубхона.

@namangan_mahalla

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.