#ТАҚВИМ
Талаба-ўқувчилар учун қишқи таътил муддати узайтирилди
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги хабарига кўра,2021-2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий
ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддати 24 январга қадар узайтирилди.
Шу сабабли, талабаларга авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 24 январга қадар узайтирилди.
11 январгача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.
Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Олий таълим вазирлигида Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, барча ташкилий масалалар юзасидан талабалар қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) мурожаат қилишлари мумкин.
➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz