#ИҚТИСОДИЁТ
«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсуми қўшимча ғолиблари эълон қилинди
Молия ва иқтисодиёт вазирлиги хабарига кўра, юқори овоз тўплаганига қарамай, якунда ғолиб бўлолмаган яна 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди.
Жумладан:
- Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа;
- лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа;
- маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.
Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд. сўм маблағ ажратилди.
Эслатиб ўтамиз, 2-мавсумда ғолиб бўлган лойиҳаларга 2 трлн. 139 млрд. сўм ажратилганди. Жараёнларда мамлакат бўйлаб 9 млн. 81 минг 610 та овоз берилди.
Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.
➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz