Радар жаримаси 3 ойдан ўтиб келди. Ушбу жаримани тўламаса бўладими?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 309-1-моддасига асосан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.
❗️Шунга кўра сизга жарима қўллаш ҳақидаги қарор 3 кун ичида юборилиши керак.
Бунда Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган ( рўйхат рақами № 2240) «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 69-бандига мувофиқ агар маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ижрога қаратилмаган бўлса (қарор нусхаси ҳуқуқбузарга топширилмаган, ҳуқуқбузарнинг ишлаш, яшаш жойига ёки давлат ижрочисига юборилмаган бўлса ва ҳ. к.), у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди.
❗️Бундан кўриниб турибдики, жарима солиш ҳақидаги қарор нусхаси МЖТК 309-1-моддасида белгиланган муддатда ҳуқуқбузарга етказилмаса, унда бу қарор ижрога қаратилмайди.
✅ Соддароқ айтганда, агар қарор нусхаси юборилмаган бўлса, унда жаримани тўламаса ҳам бўлади.
✅ Шунга кўра сиз ушбу жарималарни суд орқали бекор қилишингиз мумкин. Бунинг учун судга жарима тайинлаш ҳақидаги қарорни бекор қилиш ҳақида ариза беришингиз керак.
👉@Musayev_s_s 👈