Жо Байден АҚШнинг олдинги барча президентларига қараганда кўпроқ жиноятчини афв этган эканУнинг 8064 та афв этишининг асосий қисми гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун жазоларни енгиллаштириш бўлди. Хусусан, январь ойида у бир вақтнинг ўзида 2,5 минг маҳкумнинг муддатини қисқартирди.
Оддий америкаликлар қатори Жо Байден ўз ўғли Хантерни ҳам кечирворақолди. У 2014 йилдан бери содир этган бўлиши мумкин бўлган барча жиноятларга энди жавоб бермайди. Президент ўз ваъдасини бузиб, ўғлини "Буризма иши" ва бошқа коррупция айбловлардан халос этди.
Байденнинг бошқа оила аъзолари ҳам афв этилди. Собиқ президент ўз қарорини яқинлари Трамп маъмурияти томонидан сиёсий таъқибга учрашидан хавотирланиши билан изоҳлайди.
Президентлигининг сўнгги соатларида у, шунингдек, ўнглар томонидан "карантин васвасаси меъмори" деб қаралувчи доктор Фаучи ва ўз маъмуриятининг бошқа амалдорларини ҳам эҳтимолий жазодан ҳимоя қилди.
Шу билан бирга, Байден Трамп президентликдан кетганидан сўнг демократлар уни аввалгидан кўра самаралироқ таъқиб қилишлари учун АҚШ Конституциясига ўзгартириш киритишга чақирди.
Сўнги йилларда АҚШ сиёсий институтлари бир қатор кризисларни бошдан кечираётганга ўхшайди. Масалан, Жо Байден ўзининг президентлик курсисидаги энг сўнги кунларида олдин ҳеч нимада айбланмаган турмуш ўртоғи ва бошқа оила аъзоларини ҳам олдиндн авф қилиш қарорини чиқарди. Албатта, Трампдан ҳар нарсани кутиш мумкин, аммо бу қарор назаримда АҚШнинг машхур эркин судлов тизимига бўлган ишончни ҳам шубҳа остига олади.
👉 @Musayev_s_s 👈