Бундан икки уч йил олдин Қува туманида "Чилгиз ота" қабристони рўпарасига ҳам Газ қуйиш шохобчаси қурилди.
Икки ёнида аҳоли истиқомат қилади.
Мурожаат қилиб чиққан ёш болали жувоннинг оҳини ҳеч ким эшитмади.
Ҳужжатларини ўрганай деб мутасаддилар билан боғлансам улар Қарорни менга беришмади.
Ўшанда бу ердаги Ал Азиз фирмасига тегишли бино Қўқонлик тадбиркорга сотилганини ва ўша Қўқонлик тадбиркор АЁҚШ қураётганини, тадбиркорлик фаолиятига ҳокимлик ҳам аралаша олмаслигини айтишган эди.
Кечаги даҳшатни кўриб беихтиёр кўз олдимга
Ўшанда қўлида муштдек гўдагини кўтариб, мени уйига таклиф қилган Наргизахон "Опа бу ердан чиқаётган заҳарга болаларим касал бўлиб қолади деб қўрқаман. Шовқин дастидан ухлаб бўлмайди"- дея йиғлаганлари кўз олдимга келди.
Ўша АЁҚШ бугун фаолиятда. Айнан ўша АЁҚШдан Қўшкечик МФЙ да боғча ва текстиль фабрикаси ёнига яна битта қурилган.
Ҳеч ким ҳеч нарса демайди.
Биз яъни оддий халқ" Газ йўқ газ йўқ"- дея нолиймиз. Аҳоли таппи ёқиб кун кўради.
Лекин ҳар қадамда АЁҚШ лар қуриляпти.
Ер ажратиб бериш тўхтатилгандан кейин Шоввозлар йўлини топди.
Энди анчадан бери фойдаланилмаётган биноларга ҳужум бошланди.
Энди ўша бино эгасини рози қилиб, сотиб олиш ва ўрнига АЁҚШ қуриш ишлари авж олди.
Буни ҳамма кўриб билиб турибди.
Лекин жим, томошабин.
Адашмасам, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси вакиллари, ишчи гуруҳи қарийб бир йилдан бери Фарғонада ўрганиш ишларини олиб бораяпти.
Уларнинг ўрганиши натижасида шаҳар туманларда бир қанча
Уйлар, тадбиркорларнинг Аукционда ютиб олиб қурилиш қилган жойлари ҳам ноқонуний қурилиш деб топилиб дарҳол буздирилди.
Аммо негадир аҳоли яшаш пункти, мактаб ва боғчалар, кафелар ёнига қурилган Аҳолига газ ёки бензин қуйиш шохобчалари Ноқонуний қурилган деб топилмади ва бирортаси буздирилмади?!
Ёки тармоққа ноқонуний уланган деб Далолатнома қилинмади?!
Нега Очилиш маросими дея Лента кесганлар Жавобгарликка тортилмайди?!
НЕГА???
https://t.me/Marufa_Soliyeva