#ТАБРИК
Аёл-она, аёл-опа, аёл-сингил, аёл-қиз, аёл-жуфт хатол
У борки дунё чиройли.
Ассалому алайкум Азиз опа сингиллар.
Елкасига тоғдек ташвишни ортган, оила рўзғор ташвишларида териси қотган, ҳар тонг тандир тандир иссиқ нон ёпган, ҳали у ҳали бу юмуш ортидан чопган, қўллари қадоқ, ҳаётлари кимлар учун сабоқ, оиласида меҳҳрга муҳтож лекин ўзининг қалби қуёш бўлган Аёллар.
Касби Сенатор, Депутат Ўқитувчи, ҳамшира, шифокор, мухбир, журналист, тадбиркор, милиция, Хонимлар
Барчангизга Байрам муборак бўлсин
Ҳаётингиз қуаончли кунларга тўлсин.
Гўзаллик, латофат ҳеч қачон Сизларни тарк этмасин.
Маъруф СОЛИЕВА
~~
Бешик қучиб аллалар айтган,
Ҳар туққанда ўлимдан қайтган,
Гул ифорли нозик гулбадан,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Сен бўлмасанг эркаклар хароб,
Орзу, умид, эртаклар сароб,
Майли баъзан берсанг хам азоб,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Қорасанми ёки оқ, сариқ,
Семизсанми ё ўрта, ориқ,
Бўлсин майли товонинг ёриқ,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Ҳар бир миллат яшнаши учун,
Қўрқмай қадам ташлаши учун,
Ҳар замонда, ҳар кеча, ҳар кун,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Сен қуёшсан меҳрга тўлган,
Сен бир гулсан қаровсиз сўлган,
Опа, сингил, она, қиз бўлган,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Саҳродаю чаман боғда ҳам,
Яхши кунда, юрак доғда ҳам,
Сочингга оқ тушган чоғда ҳам,
Сен дунёга кераксан АЁЛ!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Шеър мупллифига катта раҳмат.
https://t.me/Marufa_Soliyeva