Қайси қишлоқ дейсизми?
Бу янги қурилган "Экоқишлоқ".
Нега қишлоқ деяпсиз деб ўйлаётган бўлсангиз керак.
Айни кунларда бу ерни қишлоқдан фарқи қолмади.
Тўполон билан энди чироқни созлатсак, иссиқлик бўлмайди.
Иссиқлик бўлмагани етмагандек, тез тез сувсиз қоламиз.
Чироқсиз, иссиқликсиз чидаганимиз билан сувсизликка чидаб бўлмайди.
Мен бир ҳафтача уйда бўлмадим. Лекин уйдаги ҳамма муаммодан хабардор турдим.
Уч тўрт кундан бери фуқаролар сувсизликдан қийналяпти.
Ҳа деганда труба ёрилди.
Баъзи масъулларнинг айтишича, Экоқишлоқнинг ҳамма аҳолисига мўлжаллаб юқоридан сув очилган.
Энди ҳамма кўчиб бормагани учун сув катта босимда келиб, трубани ёриб юбораётган эмиш.
Қизиқ а?!
Хўп шундай экан
Нега сувга лойиқ труба қўймадинг ёки трубага лойиқ сув очмадинг?!
Эшитишимча, бу лойиҳа билан тендерга кирган ва ғолиб бўлган, кейин мана шу ҳудудга ичимлик суви тармоғи тортган фирма раҳбари Абдужаббор деган шахс ишни чала ташлаб ҳозирда йўқолиб қолибди?!
Менимча, шартномада кўрсатилган трубалар ўрнига бошқа трубани ўрнатиб ишни Президент келишига яқин шошма шошарлик билан олиб борган. Натижада, бугун қишнинг совуқ кунларида кети очилиб қолган?!
Уч тўрт кундан бери "Фарғона сувтаъминот" МЧЖ ходимлари аҳолини цестнерда сув билан таъминлаб, трубаларни таъмирлаш билан овора.
Кимнидир йиртиғига ямоқ бўлиб, унинг шалтоғини артиб, халққа беминнат ёрдам кўрсатаётган ходимлардан Оллоҳ рози бўлсин.
Ҳа, айтганча, ажратилган маблағни арра қилиб, халқумини тўлдирганларни эса жиғилдони ёрилиб кетсин.
Мана шу ишлар мутасаддиларга сабоқ бўлиб, кейинги гал тендерларда эътиборлироқ бўлишар?!
Ахрор Утанбоев ходимларингга мени номимдан раҳмат айтиб қўй.
https://t.me/Marufa_Soliyeva