* * *
Кўзларини ишқаб уйғонади Ер,
Лолалар очилар табассумидан.
Баҳорнинг эпкини эсган заҳоти,
Кўпириб кетади бодомлар бирдан.
Минг бир ишва билан гўё келинчак,
Чучмома сочади атирларини.
Заминга ҳаққини тўлаб Бой Чечак,
Сотиб олар тоғу-адирларини!
Юриш бошлар кўкка буюк булутлар,
Ҳамма лашкарларин солишиб жангга.
Гўё қайтадилар оппоқ бургутлар,
Қачондир бой бериб қўйган ватанга!
Қасирлаб кетади осмону фалак,
Гумбирлаб отилар тўплар баробар.
Бирдан пайдо бўлар рангин камалак,
Сулҳ тузиш ҳақида келгандек ҳабар!
Шамоллар май ичган сарҳуш ошиқдек,
Ёрин деразасин чертар тун бўйи.
Ва тонгда мизғиган бўлади андек,
Азиз остонага бош қўйган куйи.
Балоғат ёшига етар дарахтлар,
Томир - томирида югургилар қон.
Ҳусунбузар каби митти куртаклар,
Бутун танасини этади макон.
Тоғдан туша бошлар жилғалар ҳушҳол,
Варракнинг ортидан чопган боладек.
Бўй етган қизларнинг яноқлари ол,
Уятдан қизариб кетган лоладек.
Тўй бошлаган уйга ўхшар табиат,
Висол дарагидан ошиқлар бедор.
Гўё янгаларга бермайин навбат,
Ўзи ўз сепини ёяди Баҳор!
Малика Тавфиқ
1. 03. 2020.
@Malika_Salimova_sheriyati
Кўзларини ишқаб уйғонади Ер,
Лолалар очилар табассумидан.
Баҳорнинг эпкини эсган заҳоти,
Кўпириб кетади бодомлар бирдан.
Минг бир ишва билан гўё келинчак,
Чучмома сочади атирларини.
Заминга ҳаққини тўлаб Бой Чечак,
Сотиб олар тоғу-адирларини!
Юриш бошлар кўкка буюк булутлар,
Ҳамма лашкарларин солишиб жангга.
Гўё қайтадилар оппоқ бургутлар,
Қачондир бой бериб қўйган ватанга!
Қасирлаб кетади осмону фалак,
Гумбирлаб отилар тўплар баробар.
Бирдан пайдо бўлар рангин камалак,
Сулҳ тузиш ҳақида келгандек ҳабар!
Шамоллар май ичган сарҳуш ошиқдек,
Ёрин деразасин чертар тун бўйи.
Ва тонгда мизғиган бўлади андек,
Азиз остонага бош қўйган куйи.
Балоғат ёшига етар дарахтлар,
Томир - томирида югургилар қон.
Ҳусунбузар каби митти куртаклар,
Бутун танасини этади макон.
Тоғдан туша бошлар жилғалар ҳушҳол,
Варракнинг ортидан чопган боладек.
Бўй етган қизларнинг яноқлари ол,
Уятдан қизариб кетган лоладек.
Тўй бошлаган уйга ўхшар табиат,
Висол дарагидан ошиқлар бедор.
Гўё янгаларга бермайин навбат,
Ўзи ўз сепини ёяди Баҳор!
Малика Тавфиқ
1. 03. 2020.
@Malika_Salimova_sheriyati