МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦

Сизни кимдир ёмон кўришига ягона сабаб, бу ўша инсон сизга ўхшашни жуда ҳам исташида...

Murojatlar uchun: @Xander_music1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


* * *

Тангрим!
Йўлиқтирма ёмонларинга!
Бу дунё ёмонлар касрига тўлди.
Ўзинг инсоф берсанг бўлди уларга,
Уларга ишониб қолмасам бўлди!

Мўрт қилиб ясалмиш кўнгил дегани,
Юракнинг ичида турар ҳилпираб.
Ноҳақ сўз шамоли етар сингани,
Дўстим,келмайсизми бир кўнгил сўраб.

Дард берган, ва умид берган шифога,
Дорилари тайин, табиби бисёр.
Арзим бор, нолам бор қодир Худога,
Кўнгил дардларига йўқми шифокор!

Нега чидаб бўлмас оғриқларига?!
Нега тўхтамайди ярасидан қон?!
Шифо берилмаган бўлса дардига,
Нега кўнгил бердинг бизга Художон!

Одамларга буюр! Этиб итоат,
Озроқ асрасинлар бир-бирларини.
Уйим дегансанку ўша иморат,
Нураб бораётган кўнгилларини!

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


‼️

1.Malika Salimova ijodini sevuchilar , va shoiraning she'rlarini ijro qiluvchilar , siz ijrolaringizni @Xander_music1 ga yuborishingiz mumkin ✅

2.Biz eshitib ko'rib, ma'qul kelsa kanalimizga joylab boramiz ✅

3.Agar sizning ijrolaringiz hattoki o'zingizga maqul kelmayotgan bo'lsa, yoki sifatli Audio tayyorlashga qiynalayotgan bo'lsangiz yana @Xander_music1 ga murojat qilishingiz mumkin ✅

4. Ovozingizni tozalab , chiroyli delay + reverlar berib va unga mos musiqa qoyib oddiy golosda yozilgan ovozingizni huddiki studio mikrafonlarida yozilgandek holatda tayyorlab beramiz ( Professional holatda ) ✅

Buning uchun ham @Xander_music1 ga murojat qilishingiz mumkin ✅

Hammangizga kun davomida A'lo kayfiyat tilab qolamiz ( hammelani yaxshi ko'ramiz ...)

@Malika_Salimova_sheriyati

2k 0 16 41 49

Sizni sog'inganim aytmadilarmi?!

muallif: Malika Tavfiq

@Sakiyna_Nur

2.4k 0 74 53 43

* * *


Бу не шодлик асли, ва ё не қайғу,
Нечун юрак урар, порлайди кўзим.
Кейин нима бўлар, менга қоронғу,
Аммо бахтиёрман хозир, азизим!

Тақдир чорлаяпди кўнгил сайлига,
Қўлимдан махкамроқ тутақол, қани.
Кейин нима бўлса бўлсин, майлига,
Хозир фақат мени десанг бўлгани.

Ўзим-ўзим билан сўзлашаяпман,
Бутун вужудимда ёқимли титроқ.
Кейин нима бўлар, эгамга аён,
Аммо ҳозир менинг ҳаёлларим оқ.

Кимлар воз кечарлар биздан бир куни,
Фақат чин мухаббат яшайди мангу.
Эрта қай манзиллар чорлайди сени,
Аммо бугун менинг ёнимдасанку...

Малика Тавфиқ

18.01.2021.


@Malika_Salimova_sheriyati

2.7k 0 85 41 57

* * *

Тунда...
Шамол турди,
Юпун дарахтлар,
Қуруқ шохларини қўшиққа солди.
Тунда...
Соғинч менла қурган суҳбатлар,
Тонгда...
Сатрларга тўкилиб қолди...

Тунда...
Суяклари синди самони,
Ёриқ, яраларга боғлаб булутни.
Тонгда...
Бир юракнинг қуриди қони,
Кимдир тириклигин унутди.

Тунда...
Шамол турди,
Уйларниг томи,
Йўталиб чиқдилар то тонга қадар.
Тонгда...
Ўша баттол айрилиқ номи,
Ёзилди тўлгунча охирги дафтар...

Тунда...
Шамол турди,
Элас-эласдан,
Бир йиғи овози дилга дард солди..

Тонгда...
Ўзинг ҳам билмайин, беҳосдан,
Кимнидир ўлдириб қўйганинг қолди...

Малика Тавфиқ

19.01.2021.


@Malika_Salimova_sheriyati


* * *

Қандай бераяпсан оғриқларга дош,
Чораси бўлса гар менга ҳам илин.
Бўлакланиб кетди бошимда Қуёш,
Ой ҳам кечалари гўё минг тилим!

Қайга қочаяпсан ҳаёлларингдан,
Соғинч хужумидан қайда бор паноҳ!
Шу дарднинг чораси топилса бирдан,
Ўтинай, мени ҳам эт бундан огоҳ!

Бирон ерда борми сеҳргар табиб,
Ишқ деган шу дарднинг билган шифосин!
Юракнинг у урган нуқтасин топиб,
Қанча қоним керак, ташҳисга олсин!

Қара юзларингда алвон шула бор,
Менинг рангларимнинг сўнган жилоси!
Демак бермаяпди сенга ҳеч озор,
Сен деб адо бўлган ошиқ нидоси!

Кутиш кўзларинга босиб турса чўғ,
Шаймисан шифо деб захар ютарга!
Учиб кетай десанг осмонинг ҳам йўқ,
Қабр ҳам топмасанг кириб кетарга!

Тақдир деганидан бўларми қочса,
Қолиб бўладими қисматдан омон?
Хижрон замбараги тинмай ўт очса,
Қайси маконларда сақлаяпсан жон?!

Қандай бераяпсан оғриқларга дош...

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati




* * *


Болам!
Мен тўшакдан турмасам қайтиб,
Дазмол босолмасам кўйлакларингга.
Ҳар баҳор келганда тиловот айтиб,
Райҳон экасан-а, йўлакларингга!

Эски рўмолимга тугун тугилса,
Кўйлагимни йиртиб чанг артсалар ҳам.
Кўнглингда озгина соғинч туғилса,
Сен менинг қошимга бориб тур, болам!

Ис босса мен ёзган китобларимни,
Шеърларим ичида жим ётса нолам.
Ҳеч ким эсламасин, ризоман, аммо,
Қизингни алқаб тур, "онажон", "онам".

Болам!
Мен тўшакдан турмасам қайтиб,
Тахмон тепасида қийиқча ва тўн.
Тобутим елкангга кетмасин ботиб,
Сен мени энг яқин қабристонга кўм!

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati

3.6k 0 158 16 105

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
2018 йилнинг 18 январ ТОНГИДА МУДХИШ БИР ҲАБАРНИ ЭШИТИБ, ТИТРАБ ЁЗГАН ЭДИМ БУ ШЕЪРНИ...

52 боланг ёнди дафъатан,
Э, воҳ, кулга қандай ўрайсан кафан.
Она бўл, бошинга оқ рўмолинг ёп,
Ота бўл, белингни боғла, жон Ватан!

Самолар зириллаб кетди фарёддан,
Дарвоза очилди тўғри Жаннатдан,
Оға бўл, Елканга тобутларни орт,
Сингил бўл, дод солиб йиғла жон Ватан!

Ўзбегим, сен қачон қочдинг меҳнатдан,
Қайга кетмоқ бўлдинг оғир қисматдан!
Шаҳидлар шаҳрига аҳолиларинг,
Сўнги карвонларга миндир жон Ватан!

Ногоҳ алангага бурканганда тан,
Калима келтириб улгурдимикан.
Ўзбекман деганнинг жон юрагидан,
52 қабр кавла жон Ватан!

Бири ўғлонмиди куёв бўлмаган,
Бири йигитмиди фарзанд кўрмаган.
Ёки етим қолган гўдакларининг,
Кўзларига қандай қарайсан, Ватан!

Мусофирлик фақат ўзбекдамикан,
Бизнинг камимиз бор қайси миллатдан.
Берма болаларинг алангаларга,
Бевақт ажалларга берма, жон Ватан!

Малика Тавфиқ


* * *


Сизга ёқмай ўлсин қизғанишларим,
Бизни қийнабгина топасиз хузур!
Рашкдан бошланади бари ишларим,
Узра, тақсирим, минг бора узр!

Оғриган еримга босасиз олов,
Зайиф жойим топиб ботирасиз ниш.
Унсиз оҳларимни эшитса биров,
Юрак-бағрин ўртаб юборар ташвиш!

Бағрингиз тош десам, тошлар дод деди,
Муз десам, сув бўлиб оқди муз тоғи.
Камина қўл етмас фалакда эди,
Тупроқ қилиб қўйди ёрнинг фироғи!

Ўрташни илмини олгансиз қайдан,
Бунча маҳорат бор зулм қилишда.
Ёки қўрқмайсизми атайлаб, бирдан,
Бир ишда айбдор бўлиб қолишдан?

Дилингизга раҳм солсин Аллоҳим,
Қасддан қилмишингиз, бунчалар ёвуз!
Қарашлари қотил, ҳой бағризолим,
Сизни дер кўнгилга қилманг тажовуз...

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Malika_Salimova_sheriyati


Munosabatlar huddi qahvaga o'xshaydi ☕️...

🖌 Malika Salimova


@Malika_Salimova_sheriyati


БИР НАФАСДА ЁЗИЛГАН ШЕЪРЛАРНИНГ НАФАСИ ЎЗГАЧА ДЕБ ЎЙЛАЙМАН...

Ногоҳ бўлмай қолса унга керагинг,
Майли, ўлдирмаган ҳеч кимни фироқ.
Бироз оғриб турар шўрлик юрагинг,
Бироз нафас олиш бўлар қийинроқ.

Ҳаёт ўша-ўша чопгани -чопган,
Баҳор келишларин қилмайди канда.
Ҳамон атиргуллар қийғос гуллаган,
Ишқ қатил қилинган ўша ватанда!

Ўйлардинг, мен у сиз яшамам бир кун,
Бир кунга қилолмас хижрон тантана.
Қара, қуёш чиқди бугун сен учун,
Қара, тун чўкмоқда сен учун яна!

Ўлмадинг, ҳали кўп яшайсан, ишон,
Фақат чап кўксингни тешиб ўтган ўқ.
Қайғурма, яралар битар, бегумон,
Фақат юрагингни энди ярми йўқ...

Малика Тавфиқ

17.01.2021.


@Malika_Salimova_sheriyati


✍ Малика Тавфик,

🎤 Нурмалагим

💻
: Xander




Hammaga Salom ! Mening ismim Tohir! 😊

Ijrochilar uchun juda qulay bo'lgan CapCut ilovasi pro bo'lib qolgani sizni ranjitdimi ?

Manda ushbu ilovani Prolari ishlidigan lekin bepul varsiyasi bor ! Balkim bu boshqalarda ham bordir ... ( Lekin ijrochilar uchun ulashmoqchiman )

Agar kanalimiz obunachilari soni 12k ga yetsa ilovani kanalga joylayman ✅

( Barchaga hayrli kech va yaxshi kayfiyat tilab qolamiz...)

@Malika_Salimova_sheriyati


* * *

Yaproqni shoxidan qilsang qil judo,
Davlatdan gohida qilsang qil judo,
Osmoningni yig‘lat, Yeringni yig‘lat,
Onani bolam deb yig‘latma, Xudo!
Birovning haqqini yeganni yig‘lat,
Yetimga zulmlar berganni yig‘lat,
Zaifa ayolin urganni yig‘lat,
Onani bolam deb yig‘latma Xudo!

Malika Salimova✍
Ilhomjonovna 🎙


* * *

Япроқни шохидан қилсанг қил жудо,
Давлатдан гоҳида қилсанг қил жудо,
Осмонингни йиғлат, Ерингни йиғлат,
Онани болам деб йиғлатма, Худо!

Бировнинг ҳаққини еганни йиғлат,
Етимга зулмлар берганни йиғлат,
Заифа аёлин урганни йиғлат,
Онани болам деб йиғлатма Худо!

Бир бурда нонга ҳам тўймасми гадо,
Дўстга дўст жонини этмасми фидо,
Балонинг келарда кетарлари бор,
Онани болам деб йиғлатма Худо.

Гар ўлсак, нодўстлар кулгай, суюнгай,
Ёру-биродарлар йиғлаб, овунгай,
Фақат битта инсон чиндан куюнгай,
Онани болам деб йиғлатма Худо!

Дард берса давосин қўшиб берган зот,
Тиланса тилагин шошиб берган зот,
Фарёди фалакни тарс ёрар, ҳайҳот,
Онани болам деб йиғлатма Худо!

Дийдаси қаттиқлар йиғласин, наф бор,
Берурман жонимни сўраса Жаббор,
Раҳм-шавқатингдан бўлдим умидвор,
Онани болам деб йиғлатма Худо!

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Malika_Salimova_sheriyati


* * *

Бу совуқлар мени ейман дер,
Бу тунларнинг бор менда ўчи.
Осмон олис, қаттиқман дер Ер,
Сен кўнглимдан кетганда кўчиб.

Гиёҳ керак бўлгучи даво,
Шахсан Ибн Сино ҳам керак.
Оғир дардга қилиб мубтало,
Сен кўнглимни этганингда тарк.

Қози, хакам, суд бўлиб олиб,
Менга ўлим жазосини ёз!
Буюк ишқим бир пулга олиб,
Сен кўнглимдан кеча олсанг воз!

Шунча кучли бўлмасди оғриқ,
Кўксим ёриб, юракни ўйсанг.
Лек озорга айланар борлиқ,
Сен кўнглимни соғинмай қўйсанг!

Йиғлаш бўлса, йиғлайман тинмай,
Ва Оролни бергум тўлдириб.
Жаллод каби раҳмни билмай,
Сен кўнглимни қўйсанг ўлдириб!

Қайта ура бошлару юрак,
У дунёдан келаман қайтиб.
Яна юз йил яшасам керак,
Сен кўнглимга келсанг ауф айтиб.

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.