11#
***
Ҳамида бувимнинг йиғламсираган овозини эшитган аммам ва Машкура бувим дарров биз томонга юзланишди. Холида аммам бувимга ялингансимон:
—Бўлди, ойижон, йиғлайверманг, унақада тузалишингиз кечикади. Докторлар айтди-ку, сизга асабийлашиш мумкин эмас, -деди.
Машкура бувим:
—Ҳамида опа, сиқилманг, ҳали кўрмагандай бўлиб кетасиз, -деб, бўш пиёлани айлантириб ўтирган тоғамга бир назар солиб, кейин яна бувимга қараб гап бошлади:
—Шу... биз бир маслаҳат билан келгандик. Бобуржон сиз оёққа тургунингизча бизникида туриб ўқиса, Бахтиёржон ҳам ишда эканлар, кейин айтган пайтингиз яна қайтариб олиб келаверар эдик, -деб бувимга тикилди.
Бувим мен ҳозир кетиб қоладигандек, шифтга тикилган куйи пайпаслаб бошимни силаб йиғлади. Тоғам вазиятни юмшатмоқчи бўлдими, бувимга мулойим овозда:
—Қуда ҳола, Бобурни яна бир ҳафта ўқиши бор, шунга мен ҳужжатларини тўғирлаб, талон олиб келгунимча сиз билан қолиб турсин, бўлмаса, а?!-деб ҳаммага бир -бир қараб чиқди.
Ҳамида бувим ёш боладек бошинини қимиллатиб "ҳа" ишорасини қилди ва кўзида ёш билан жилмайди.
Тоғам бир ҳафтадан кейин мени олиб кетишларини айтиб, хайрлашиб, Машкура бувим билан Сирдарёга қайтишди.
Бувим билан қолганим яхши бўлдику-я, лекин негадир, шу Холида аммамнинг эри- Неъмат поччадан чўчийман. Олдинлари бувим ҳам бу ерга кўпда келмас эди.
Бувимнинг ёнида ўтириб, портфелимдаги бор китоб- дафтаримни олиб, дарс қилдим.
Кеч бўлди. Холида аммам қандайдир бесарамжон. Овқат маҳали бўлса ҳам бувимга чой қайнатиб ичирди. Султон акам айтганди, ярим кечаси бўлса ҳам оталари келмагунча овқат сузилмас экан. Бир пайт машина сигнал берди. Поччамнинг эскироқ Жигулиси бор. Унда темир-терсак йиғади. Уни нима қилади билмайман, балки сотар.
Султон акам дарвозага ўқдек учди. Мен ҳам беихтиёр ўрнимдан туриб кетдим. Хайрият,поччам бу хонага кирмади. Деразадан қараб турибман-аммам поччамнинг қўлига сув қуйди. Бизнинг уйда дадам доим крандан қўл юварди. Буларда ҳам кран борку, тавба. Эрининг қўлига сочиқ тутган аммам ошхонага чопди. Демак, яхши, почча ошхонадаги тапчанда овқатланади. Орадан бироз вақт ўтса ҳам ҳали бувимга овқат келмади. Шу пайт бувимни йўтал тутиб, нимагадир ҳансираб қолди. Сув олиб келайми, десам "ҳа" дея ишора қилди. Пиёлани қўлимга олиб, ошхонага югурдим. Поччам ёнбошлаб овқат ичаётган, аммам тиконнинг устида ўтиргандек, чой қуйиб узатиб турган экан. Мени кўриб Неъмат почча ажабланди.
—Ассалому алайкум, -дедим кўзига қарашга ботинмай.
—Ваалей, -деб поччам аммамга қаради, -Ўзимиздан кўпайибмизда яна, ҳеҳ, -деб, кулдими, ё жаҳл қилдими, тушунмадим.
—Бувимга сув... -деб аммамга қарадим. Аммам эрига илтижоли қараб:
—Мен ҳозир, бир йўла ойимнинг овқатларини ичгизиб чиқаман, -деди.
Почча юзини чирт бурди.
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi