Маҳбуба Баҳодир қизи


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Маҳбуба Баҳодир қизининг ижодий, адабий канали
@xatlar_uchun_bot
Реклама хизмати учун @xatlar_uchun_botга мурожаат қилишингиз мумкин

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#daftar_hoshiyasidagi_bitiklar

Туш

Бошимга ташвиш тушса, бир нарсадан қаттиқ сиқилсам, онам тушимга киради.
Қувончли дамларда эса, хоҳласам ҳам на онамни, на отамни тушимда кўроламан...
Қизиқ...

Ўткир Ҳошимов

@Mahbuba_Bahodir_qizi


#kun_hikmati

Ақлим қалбимдан:
-Иймон недур, -дея сўради.
Қалбим эса ақлимнинг қулоғига шивирлаб:
-Иймон адабдир, -деди.

Жалолиддин Румий

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⛅️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин ❄️🌦

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!🤲

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!💫🌺🌪

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сиз томонларда бу ўйинни қандай номлашади?

1.4k 0 10 75 31



Сизнинг соянгиз ҳам куч берар менга...

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


16#

***
Моҳидил энди росмана Озоддан хавотир ола бошлади. Нақ уч кеча- кундуздан буён хат -хабар йўқ. Қайнонасига тишини ёролмайди. Қон босими бор.
Кимга қаерга мурожаат қилишни билмайди. Оғзи -ошга, қўли -ишга бормайди. Фақат Аллоҳга илтижо қилади. Негадир охирги пайтлар дарс ҳам ёқмайди. Болаларнинг тўпалонигаку асаблари дош бермаяпти. Балки ойлик маош олмай, фақат кредит учун ишлаётгани сабабдир.
Охирги дарсини тугатай деб турган эди, қоровул аёл уни ташқарида бир эркак сўраётганини айтди. Бирорта ўқувчисининг отаси шикоят билан келгандирда, шу етмай турувди. У соатга қараса икки дақиқадан сўнг қўнғироқ чалинади. Дарсини тугатиб тушишга қарор қилди.
Биратўла кетишга чоғланиб, кийиниб тушди. Фойеда ўзи томон келаётган Шамшодни кўриб ёш боладек истиқболига югурди.
Сўрашиб бўлиб Шамшод:
-Жудаям қорним очди, юр бирор жойга борайлик, -деди.
Моҳидил соатига қараса, Дилнозани боғчадан олишга
вақти бор.
Шу атрофда туриб, Моҳидил бу емакхонага кирмаганди. Шинамгина жой экан.
Уёқ -буёқдан гаплашиб овқатланишди. Шамшод иккиланиб мулойимлик билан гап бошлади:
-Моҳи, тўғрисини айт, ҳаммаси жойидами?
Моҳидил акасига қарадию, дарҳол кўзини олиб қочди.
-Синглим, илтимос, нима бўлса очиғини айт. Суриштирдим, машина кредити сенинг номингга расмийлаштирилган. Машинанинг ўзи қани? Сенинг кредитинг бўлса, нима еб, нима ичаяпсан. Жигарим, менга ростини айт.
Унинг сўнгги сўзларими овозидаги ҳайрихохликми, уч кундан бери қонига ташна қилган чорасизликми ,ожизаликми - ҳаммаси бир бўлиб, ўпкасини тўлдирди.
-Акаааа.... чарчаб кетдииим. чарчадим... акажон...-дея тўкилиб йиғлади.
Кейин ўзини босиб олиб ёш пайтидагидек:
-Бир нарса айтсам, онам билан дадамга айтмайсизми? -деди, бурнини тортиб. Шамшод бош силкиди. Моҳидил бир йиғлаб,бир тўхтаб ҳамма ҳасратларини тўкиб солди.
Шамшод вазият ўзи ўйлаганидан ҳам оғирлигини тушунди. У ўша Моҳидилни уйига ташлаб кетган кунидан буён оромини йўқотган эди. Кўзини юмса қаттиқ печеньени тишлаёлмай кўзларини юмиб олган Дилноза гавдаланади.
Кейин хаёлига келган фикр кўнглини ёриштириб синглисининг қошига етаклаган эди. Ҳозир режасини айтишнинг айни мавриди эканлигини сезиб гап бошлади:
-Бўлди, ҳаммаси изига тушади. Кўз ёшларни артамиз. Ана.. Бўлди.. Энди гап бундоқ, биламан, куёв қайсар феълли, ғурурли бола. Келса ўзим ётиғи билан тушунтираман. Бир иш қилсак, мен шаҳарда ширинлик, асосан, печенье ишлаб чиқарадиган цех очсам, ҳужжатларни сенинг номингга расмийлаштирсак ва бу маҳсулотимизни
"Дилноза -ширин кулчалари" деб номласак, қалай, -ўзига анграйиб турган синглисига қараб давом этди -Сенинг қиладиган ишинг, ишчи аёлларни жалб этиш ва ишдан бўш пайтларингда уларни назорат қилиб туриш, нима дейсан қила оламизми? -деди ҳамон бир сўз демай қотиб ўтирган синглисига қараб.

Давоми бор.

Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, унутманг.

1.4k 0 1 25 295

15#

Давоми

***
Тонгги соат олтида кечаги қора машинада Ярославль вокзалига етиб келишди. Озоднинг жамадони анча оғир эди. Ғилдираклари дош бермай, ҳар судраганда оғиб кетади. Амаллаб тутқичидан кўтариб назоратдан ўтказди. Кечаги барзанги улар билан бирга эди, ундан ташқари ҳаммалари битта купега жойлашишди. Ярославльдан Сиктикваргача йигирма тўрт соатлик масофа экан. Сиктиквар Россиянинг шимолий қисмида жойлашган , Россияга қарашли Коми Федерал Республикасининг пойтахти.
Эрталаб барзангининг тушунтиришига кўра улар Урал тоғлари этагида жойлашган ўрмон хўжалигида ишлашади. У ерда ётоқ жой ва , овқат масаласи борганда ҳал қилиниши ҳақида қисқа маълумот берди.
Поезд қўзғалди. Озод шерикларига бир -бир назар солиб ҳар бирининг ўзи каби катта муаммоси борлигини сезди. Ўйчан нигоҳлар эди бари.
Поезднинг "терлаган" ойнасини қўллари билан артиб, атрофни кузата бошлади. Ниҳоят, одамлар яшайдиган уйлар сийраклашиб бориб , кенгликка чиқишди .Ҳаммаёқ оппоқ қор. Оқликка кўп тикилса ҳам инсоннинг кўзи толар экан, аммо манзара ажойиб эди. Узоқдан кўлмикан, балки афсонавий Волга дарёсининг яхлаган қисмими кўзга ташланади. Бу манзарага тўйиб улгурмай қорга бурканган тўқайзор келади. Озод худди фильм кўраётгандек, бир дақиқа атрофдан кўз узолмасди. Атрофга қоронғулик чўка бошлади. Қараса, шериклари уйқуга кетган. У ҳам секин ёнбошлади.
Тонгнинг ғира -шира пайти поезддан тушиб, назоратдан ўтганларидан сўнг уларни кутиб турган машинага жойлашдилар.
Озод қизиқувчанлик устунлик қилиб, автомобилнинг ён ойнасидан ўзларини қабул қилиб олга новча одам ва барзангини кузатиб ўтирибди.
Барзанги Новча билан гўё даллол ва харидордек узоқ тортишди. Ва ниҳоят, бир тўхтамга келишди ,шекилли, Новча унга машина багажидан қора пакетда нимадир олиб берди,сўнг қўл ташлашиб хайрлашишди .Барзанги улар билан хайрлашмаёқ жўнаворди.
Урал этагида жойлашган қишлоқнинг уйлари худди кинодагидай ёғочдан қурилган эди. Манзара эртакмонанд. Озод машина ойнасидан чор -атрофга термулади. Балки умрида саёҳат қилмагани боисдир, ҳайратини яшира олмайди. Ўрмон билан тоғ туташ, яна қиш фасли- манзарани таърифлашга тил ожиз эди. Қишлоқ уйлари тобора сийраклашиб, яккам дуккам хонадонлар қолди. Улар уловдан тушганларида изғириннинг забтидан эсдан оғай дейишди.
Машинанинг ичи иссиқ бўлгани учун бунчалик совуқлигини тасаввур ҳам қилмаган эдилар.
Айниқса, икки ҳинд йигит кўзлари олайиб ҳушидан кетиб қолай деди.

Реакция... Реакция... Реакция...


https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Ҳикоя (кўп қисмли)

Қуёш ботиб борар...

Маҳбуба Баҳодир қизи


https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


#daftar_hoshiyasidagi_bitiklar

Она тили

Қанча кўп тилни билсангиз, шунча яхши. Бироқ одам она тилида тафаккур қилади,она тилида туш кўради, она тилида йиғлайди... ўлим олдида онасини она тилида йўқлайди...

Ўткир Ҳошимов

@Mahbuba_Bahodir_qizi


#kun_hikmati

Сабр шундай арқонки, сен узилади деб ўйлайсан, у борган сари мустаҳкамланади. Тугайди деб гумон қиласан, у эса кўпайиб боради...!

Мавлоно Жалолиддин Румий


@Mahbuba_Bahodir_qizi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⛅️ Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин 🌟💫

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Бугун ва ҳамиша ҳаёт йўлингизда яхшилар учрасин.
Хайрли тонг, яхшилар!


👉 @Mahbuba_Bahodir_qizi

2k 0 49 1 31

Бир келиб кет, баҳор келгунча...


14#

***
Моҳидил акасини кузатиб кирганидан сўнг, қайнонасининг чойини янгилаб, йиғин таассуротлари билан ўртоқлашиб ўтиришган эди. Эшик қўнғироғи жиринглади, чиқса қўлида иккита халта билан акаси турибди. Моҳидилга кўзини қисиб қўйиб, баланд овозда:
-Ухлаб қолмаганмидинглар? Синглим, юкхонадан нарсаларни туширмапмизку, ярим йўлга етганда эсимга тушди, сенам нарсаларим бор эди, демапсан, -деб, Корзинка деб ёзилган халталарни қўлига тутқазди. Моҳидил акасини тушунди:
-Киринг, оёғингизни ечинг. Эсим қурсин, сизниям овора қилдим-а, -деди. Салтанат опа ўтиган кўйи даҳлиз томонга юзини буриб:
-Шамшоджон, киринг, она -бола ҳасратлашиб, чой ичиб ўтирган эдик, -деди.
-Кейинги сафар қуда хола, яхши ўтиринглар, -деб, синглисининг пешонасидан бир ўпиб, хайрлашди.
Моҳидил эшикни ёпиб, ўпкаси тўлди. Кўзларини юмган эди икки томчи ёш юмалади. Кеча охирги пулига нон олаётиб, "Эртага Худо пошшо" деган эди. Шулар хаёлидан ўтиб Қодир зотга ҳамд айтди: "Алҳамдулиллаҳ" .
Халталар оғиргина эди. Очиб, жуда катта хазинага эга бўлгандек, кўзлари яшнаб кетди. Гўштдан тортиб ёғ, ун гуруч, қуюлтирилган сут, сир бир неча хил печеньелар ... Халтанинг энг тагида эса белига резинка белбоғ қилинган юз минг сўмлик пуллар бор эди. Пулни қўлига олар экан, уйидагиларидан нарса олишига доим қаршилик қиладиган Озод кўз олдидан ўтди. Ўзига ўзи гапиргандай "кечиринг, дадаси, бошқа иложим йўқ..." деди.
Эрталаб "очил дастурхон" ни кўриб Дилноза шошиб қолди, ҳали у печеньени ушласа, ҳали бу ширинликдан тишлайди. Қайниси Одил ҳам жиянларини эркалаб, нонушта қилди ва онасига қараб:
-Ойи, шу спортни йиғиштириб тураймикан-а, дарсдан кейин иш топган эдим, -деди. Моҳидил Одилга қараб кескин бошини чайқаб:
-Асло, шунча даражага етиб, энди шоҳсупаларга кўтарилаётганингиздами, Жисмоний тарбия институтига кириб олинг, кейин бир гап бўлар, -деди.
Қайнонаси Моҳидилга қараб, бунча қалби дарё бўлмаса буни деб ўйга толди. Шу Моҳидилга совчи бўлган йиллари, бойни қизи экан, бўйин эгмайди сизга дейишганди, овсинлари. Шунда элда кайвони бўлган тоғасининг аёли Ойсулув янгаси "Асли таги кўрган, палаги тоза авлод бўлса, ёмонлик чиқмайди.Асл- айнимас" деб хотиржам қилган эди. Раҳматли доно аёл эдида.
Моҳидилнинг биринчи қилган иши-сутчи холанинг пулини бериш бўлди. Барака топсин, охирги пайтлар ярим литр банка кўтариб тушса индамай, бир литрликка ярим литрдан кўпроқ солиб бераётганди, яна елкасини силаб: "қизим бир литрлик олиб келаверинг, ярим литр соламан тўкилмасин, дейманда"-дейди. Аслида, эса Моҳидилни ҳижолат қилмай гўдаккинага илинаётган эди.
Учинчи дарсдан сўнг ўқитувчилар хонасига кирса ҳамма шод. Ойлик тушибди! У ҳам шоша -пиша телефонига қаради. Картаси бўм -бўш. Кредитини ечиб олибди... Агар қўлида кеча акаси ташлаб кетган пуллари бўлмаганида, йиғлаб юбориши тайин эди.
Дарсдан сўнг Малика билан шуғулланди. Қизни кузатиб, пальтосини кийди. Бир нарсани сезиб юрибди, Маликага дарс ўтадиган кунлари бир баҳона билан Одил кириб келадида:
-Келинойи, уйга ҳеч нарса керак эмасми , -деб сўрайди. Ҳозир шу фикр хаёлидан ўтиб ойнадан ташқарига қараса иккаласи, олдинма -кетин мактаб дарвозасидан чиқиб кетишяпти.
Ўзининг ёшлигини эслади. Озодни кўргиси келди. Кеча янгаларига парвона акаларини кўриб, турмуш ўртоғининг беозор ҳазилларини соғинганини ҳис қилди. Икки кун бўлди эридан дарак йўқ, интернет орқали боғлана олмади. Телеграм тармоғига ҳам кирмабди. Тинчлик бўлсинда. Озодни кузатаётиб кўзига ёш олганида эри кўз ёшларини артиб:
-Йиғлама, пучуқ, эрта баҳорда келаман... -деган эди.
Баҳор тезроқ келсинда...

Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, унутманг.

Давоми бор...

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi

1.6k 0 2 14 349

13#

***
Озод икки барзанги қуршовида кетиб борар экан, қалбида қандайдир ҳадик бор эди. Энди орқага йўл йўқ. У қанча машаққатли бўлмасин, тезроқ ва кўпроқ пул ишлашни, лаънати қарзидан қутилиб, жонажон Ватанига қайтиб, онаизорини кўришни, Моҳидилини ва фарзандларини бағрига босишни хоҳлар эди.
Узун, орқа ойналари қорайтирилган машинада яна тўрт киши бор экан, афтидан, улар ҳам иш излаганлар. Иккитаси бўйи паст, қорача- ҳинд миллатига мансуб шекилли, саломлашиши ўзига хос. Яна иккитаси осиёликка ўхшади, бири -бодомқовоқ, бири- қора қош. Машина тўхтаб, шофёр калласи билан "тушинглар" деб ишора қилди.
Шаҳар чеккасидаги оддий уй. Озод энди пайқади, бу машинада бояги барзанги қўриқчилардан биттаси улар билан келган экан.
Иш таклиф қилган йигитнинг ўзи йўқ эди. Ичида пичирлаб онаси ўргатган дуони ўқиб турибди.
Шофёр уй эшигини тақиллатган эди, аввал бир -бирига жўр бўлган итлар овози, сўнг эркак кишининг норози оҳангдаги:
-Идууу, -деган товуши эшитилди.
Итлар қуршовида эшик очган одам худди товар қабул қилиб олаётгандек, турганларга бир -бир қараб чиқиб, "киринглар" дегандай ишора қилиб ўзи йўл бошлади.
Ташқаридан овлоқ кўрингани билан ичкари шинам ва иссиқ экан. Уларнинг ортидан кирган барзанги оёқ кийимини ҳам ечмаган эди. Тик турган кўйи бу бешовлонга қараб русчалаб, эртага тонг саҳар 5 да олиб кетишини, бугун поездга билет олингач, Коми деган жойга бориб ишлашларини айтди. Агар у ерда яхши ишласа, катта пул топиш имконияти борлиги ҳақида гапирганини Озод англади.
Қария барзангини кузатиб киргач, ҳамон тик турган мусофирларга қараб ўтиришга таклиф қилди. Дарров тефалда чой қайнатиб, батон нон ва қанд- қурс қўйди ва ортиқча мулозаматсиз дастурхонга таклиф қилди. Шериклари ҳам Озод каби туз тотмаганлардан шекилли, иштаҳа билан чой ичишди. Кечадан ҳеч нарса емаган, қолаверса, жисму жонидан совуқ ўтиб кетган Озод ичига иссиқ кириб, диванда ўтирган куйи ухлаб қолибди. Бир пайт кўзини очса, ярим тун. Шериклари бошқа хонада шекилли, у чанқаб сув ичмоқчи бўлиб, роковинанинг сувини очган эди, кран вошиллаб овоз чиқарди, кейин бир маромда илиқ сув тушди. Шу пайт ҳалиги қария кириб келди. У Озодга тикилиб туриб:
-Узбек, -деди.
Озод:
-Ҳа, ота, ўзбекман, -деди хўрсиниб.
Қария юзлари ёришиб:
-Мен ўзбек гапираман, -деди. Озод ўз тилида сўзлаган қарияни худди қадрдонидек яхши кўриб кетди.
Қариянинг исми Олег , ота онасининг қабри Ўзбекистонда экан. Унинг болалиги Ангренда ўтган экан. Ота -онаси уни ўқитишибди, Россия кимё технология институтида ўқибди, шу ерда бир қизга кўнгил қўйибди ва уйланиб қайнона қайнотасиникида қолиб кетибди. Ота -онасига ҳарчанд ялинса ҳам келмабди. Ўзбекистон бизнинг ватанимиз, яхши ёмон кунларимизда шу юрт шу халқ кунимизга яради деб туриб олибди. Ёлғиз ўғил Олег эса кейин -кейин кўникиб, йилда фақат бир марта болалари таътилга чиққан пайти борадиган бўлибди. Олдинма- кетин оламдан ўтган ота-онасини кўмганидан бери қабрини зиёрат қилмабди. У шуларни сўзлаб берар экан, кўзида ёш билан, охир -оқибат ўзи ҳам ёлғиз қолганини, икки ўғли чет элдан қайтмаганини айтди.
Кейин уёқ -буёққа қараб олдида, афтидан, хонада камера бор шекилли, уни ташқарига чиқишга ундади. Озод ташқарига чиққанидан кейин, қария нариги хонага кириб стол тортмасидан ручка, қоғоз олиб нимадир қоралади ва совуқдан қунишиб турган Озодга тутқазиб:
-Бу ерда, мени телефоним и адрес, если что званит қил, ладно, -деб елкасига қоқиб қўйди, -Мен ҳозир сенга иссиқ кийимлар бераман.Кирак булади. Чемоданингга солади, хўп, тушунди, -деди.
Озод кўнгли бўшаб чолни бағрига босди.

Реакция... Реакция... Реакция...

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Ҳикоя (кўп қисмли)

Қуёш ботиб борар...

Маҳбуба Баҳодир қизи


https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


#daftar_hoshiyasidagi_bitiklar

Мунофиқ

Онасини беҳурмат қилган одам қўшни кампирни яхши кўраман деса, ишонмайман.
Ўз халқининг тилини, маданиятини, тарихини ҳурмат қилмаган одам бошқа халқларнинг тилини,маданиятини, тарихини ҳурмат қиламан, деса ишонмайман.

Ўткир Ҳошимов

@Mahbuba_Bahodir_qizi


#kun_hikmati

Кеча ақлли эдим, дунёни ўзгартиришни истардим.
Бугун эса дономан, ўзимни ўзгартиряпман.


Жалолиддин РУМИЙ


@Mahbuba_Bahodir_qizi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


🫧🫧🫧
Тун... Ором фурсатларидамиз... Алҳамдулиллаҳ яна бир кун омонликда ўз ўрнини тунга бўшатиб берди.
Хайрли тушлар ҳамроҳингиз бўлсин.
Хайрли тун, яхшилар! 💫💫💫

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.