***
Фотима совчилар дарагини эшитиб, Пўлат берган пулга учиб- қўниб бозор қилди. Мухторнинг машинасида ҳали бирор марта ҳам ишлатмаган янги чинни идишларини олиб келишди. Совчи бўлмишлар ёнгиналаридан, нариги муюлишдаги "бой" маҳалладан экан. Сабура суюқ овқат солиб қўйипти. Зимдан қараб қўйди қизнинг нигоҳларида қандайдир бахтиёрлик бор.
Шоҳиста ва холавачча опаси Сардорнинг машинасидан тушиб, шундоққина маҳаллаларининг бошида жойлашган, маҳаллий халқ тили билан айтганда "общага дом"нинг қаршисида турарди. Биринчи бўлиб хаёлига келган нарса тўнғичини уйлантирганда келадиган меҳмонлардан уялиб, шу домни баннер билан тўсиш ҳаракатида зир югурганларини эслади, ҳатто ўша мансабдорлар билан қуда бўламан деб, ҳаволаниб мана шу" дом"ни таг -туги билан текислаб юборгиси келганди. Тақдири азални қарангки, энди шу уй остонасини супургани келиб турибди. Опаси Шоҳистанинг қотиб туришини кўриб, уй ёқмадиёв деб
ўйлаб: " Юрақол, муҳими боланг бахтли бўлсин, "-деб уйга қарай- қарай одимлади.
Фотима дастурхонга бир қур назар ташлаб кўнгли тўлди. Шу пайт эшик қўнғироғининг овозини эшитиб шоша -пиша совчиларнинг истиқболига чиқиб эшикни очди. Ҳайратдан кўзлари катта -катта бўлиб кетди. Остонада тоғора кўтариб
" Хоним " турарди.
Эски қадрдонини кўриб Шоҳистанинг ҳам кўзлари порлаб кетди.
Тўй тадориги билан югуриб -елиб юрган Шоҳистани кўриб Мирисломнинг кўнгли хотиржам бўлди. Хайрият, аёли бу сафар дабдали тўй қилишни эмас, муҳими болалари бахтли бўлишини қайта -қайта такрорлаяпти. Келин томонга ҳам ҳеч қанақа сеп керак эмаслигини айтиб келибди.
Фотиҳа тўйини ҳам уч -тўрт киши иштирокида ўтказишди.Маҳалла оқсоқолининг ўзи мезбонлик қилди.
Мирислом бундан тўрт йил аввал шу оқсоқол билан ушбу уй устида тортишганини эслади. Ўша пайтда қилган нодонлигидан уялди. Ўшанда маҳалла оқсоқоли унга қараб: "Нега бунча катта кетасиз, ука, ўзингиз бир ижарада турсангиз"-деган эди. Бу гапдан фиғони фалакка чиққан Мирислом :" Оғзингизга қараб гапиринг, қанақа ижара, ўзимнинг шахсий уйимда тураман. "-деб кўксига уриб бақирганди.
Барибир қизиқиш устунлик қилди, хайрлашар пайти оқсоқолга қараб ўша суҳбатни эслатди. Нега шунақа дегандингиз дея олмади -ю, нигоҳидан саволни уққан оқсақол салмоқлаб жавоб берди:" Биродар, бир сиз эмас, мен ҳам, ҳаммамиз ижарада турамиз. Бу ўткинчи дунёдаги борар манзили маълум йўловчилармиз. Шу уйимиз, ижара эканлигини, дунё чархпалаги айланиб биз зеб бераётган, уйларимиз биздан кейин яна қанча -қанча ижарачиларга хизмат қилишини билсак-да, чин дунёимизни эмас, шу ижара уйимизни обод қилиш билан оворамиз "-деди.
Бугунги тўй тилларда достон бўлмаса ҳам, икки қалбда бахт тантана қиларди. Ушбу шодиёна Мирисломнинг волидасининг самимий дуолари билан бошланди. Тўйга, асосан, қон -қариндошлар таклиф этилган эди. Шоҳиста ерга қараган кўзларида ҳаё мужассам, эгилиб кириб келган келинчакни маҳкам бағрига босаркан,қувонч ёшлари қуйилиб келди.
Айниқса, Мирислом
" Жигарларим "қўшиғини қайта қайта буюртма қилиб, опа -укалари билан берилиб ўйнади.
Ҳақиқий тантана эди бу, соф муҳаббат тантанаси эди. Сардор билан Сабура ҳеч қачон қўл ушлашиб кўча кезиб юрмадилар. Бугун ҳамма рақсга тушаётган, шодон қувнаётган бир паллада келин- куёв саҳнасида ўтирган Сардор ёрининг қўлини маҳкам тутди. Никоҳ аталмиш муқаддас ришта боғланган ушбу лаҳзаларда ҳақли равишда ёрининг кўзларига муҳаббат билан боқди. Ҳа, энди улар бахт аталмиш кўчаларда қўл ушлашиб кезадилар.
Тамом.
Алҳамдулиллаҳ.
Аллоҳим икки дунёимиз учун манфаатли қилсин.
Ўқиганлардан, дуо қилганлардан Аллоҳим рози бўлсин.
Амин. Ажмаъин.
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi