***
Дунёда бекорчиликдан ёмон нарса йўқ экан. Ўқишга кира олмаган Сабура аввалига унчалик қаттиқ куюнмади. Лекин бора -бора кимсасиз уй ютиб юбораман дейди. Кундузи майли, уй ишларига чалғийди, ёшликдаги севимли машғулоти -нималардир тўқийди. Кеч бўлса тиқ этса эшикка қарайди, акаси келиб қолармикан, деб. Пўлат ўқишдан сўнг ишга ўтади. Супермаркетда кассада ишлаяпти.
Кеча ухламай акасини кутиб ўтирди. Ҳар доимги одати, гап бошлашга қийналиб турди-да, кейин паст овозда: "Ака, майлими ишласам?" - деди. Пўлат чой ичаётган пиёласини секин қўйиб: "Пул керакми, синглим"-деб сўради.
" Зерикдим, "-
деди қиз. Пўлат ўйлаб қараса, ҳақиқатан ҳам осон эмас, узу -кун уйда ўтириш. Аммо синглисининг қўлида бир ҳунари бўлмаса, иш қайда. Жим бўлиб қолган акасига умид билан тикилиб турган синглисига қараб турди ва хаёлига келган ўйдан кўнгли ёришиб кетди. " Собу, бундай қиламиз, сен ишни қўйиб тур, яхшиси бирор тикувчилик курсига ўқишга борасан, ўзинг ҳам қизиқасанку, тўғрими, балки тўқиш курсига, буёғини энди ўзинг танлайсан,
бўладими? "-деди ёш болага гапиргандай. Сабура кутилмаган таклифдан шунчалик шодландими ёки уйда ўтиравериб жудаям тўйиб кетдими, ҳар ҳолда табиатига зид равишда акасининг елкасига бош қўйди.
Шу топда бир -бирига суяниб ўтирган икки кўнгли ярим жигарлар дилидан биргина ўй ўтмоқда "Яхшиям борсан...",
" Яхшиям борсиз... "
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi