Ҳалимлик- доим энг ноёб хислат.
عن بن عباس رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم لأشج عبد القيس:
"إن فيك خصلتين يحبهما الله الحلم والأناة"
رواه مسلم.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир саҳобага шундай дедилар:
"Сенда Аллоҳ яхши кўрадиган икки хислат бор, ҳалимлик ва босиқлик."
Муслим ривояти.
Пайғамбар алайҳиссаломдан мақтов эшитган саҳобани исмлари Мунзир ибн Оиздир. У кишида мавжуд, Аллоҳ ва Росули яхши кўрадиган гўзал хулқлардан иккитасини Пайғамбар алайҳиссалом эътироф этдилар: ҳалимлик ва шошмаслик. Бу иккиси бир бирига яқин хулқ бўлсада бироз фарқи бор.
Ҳалимлик-ақллилик, ҳар бир ишида ақл ишлатишдир.
Анот-босиқлик. Шошқалоқликнинг зидди, бир ишда собит туришдир.
Росулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васаллам бу ҳадислари билан бошқаларни шу икки хислатга эга бўлишга чақирдилар. Зеро айнан шу иккисини жуда кўбчиликда топиш қийин. Айниқса хозирда буни аниқ кўриш мумкин. Бозорларда, кўча-куйда, ҳатто масжидга кириб чиқишда ҳам бу гўзал хулқдан маҳрумлигимиз кўриниб туради. Автоулов хайдаётган вақтимиздаги шошқалоқлигу, бесабрлигимизни умуман айтмасак ҳам бўлади, мумин бўла туриб бир биримизни ҳурмат қилмаймиз. Нега мумин бўла туриб шундаймиз, ахир энг одобли, энг сабрли ҳалим бўлиш мусулмон кишига лозиммасмиди. Унинг эргашгани, Пайғамбар алайҳиссалом барча чиройли хулқлар соҳиби эмасмидилар. У зотнинг ўзлари аввало энг ҳалим ва энг босиқ эдиларку, умуман шошқалоқ эмасдиларку. Нега биз шу хулқлари билан хулқланмаймиз, нега бесабрлар шунчалар кўб.?
Ҳадисда икки хулқни Аллоҳ таъоло яхши кўриши айтилди, бундан уларнинг зиддини Аллоҳ ёмон кўришини тушунишимиз мумкин. Аллоҳга шошма-шошарлик, енгилтаклик, ҳовлиқмажонлик ёқмаслиги бежизга эмас, чунки мана шу феълимиз билан доим бир биримизга азият берамиз, бир биримизга зулм қиламиз.
"Шошқалоқлик шайтондандир!"
Бу ҳам ҳадис азизлар. Унда айтилганидек ҳақиқатта шайтоннинг васвасаси муминларни бесабрликка ундаш, тоқатсизликка чорлашдир. Огоҳ бўлайлик азизлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асосий гўзал хулқлари ботиний эди, зоҳирга унча эътибор қилмас эдилар. Тасаввур қилинг зоҳири суннатга мувофиқ бўлган бир мумин хулқи унга зид бўлса ва бу билан кимнидир хафа қилса соқол қўймай ўл демайдими?! Ташқи кўринишимиз ҳам албатта суннатга мос бўлгани яхши албатта аммо биринчи галда одобу-ахлоқимиз суннатга монанд бўлсин. Ёмон хулқимиз билан кимгадир азият бериб қўймайлик, айниқса у даҳрий ёки ғайридин бўлса. Улар ҳам билишади Росулуллоҳ жуда гўзал хулқли бўлганликларини, шунинг учун сиздан ҳам шундай одоб кутишади.
Сўзимни Қурон каримдаги ушбу оят билан якунламоқчиман:
... وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ ۗ وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ.
".... улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради."
Оли Имрон сураси 134-ояти.
Ояти каримада Аллоҳнинг мағфирати ва жаннатига дохил бўладиган тақво эгалари ҳақида зикр қилинмоқда.
Аллоҳ барчамизни жаҳлимиз чиққанда уни ичига юта оладиган, одамларнинг хатосини кечира биладиган ҳалим, сабру бардошли муттақийнлардан қилсин.
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇
🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!