ТАҲОРАТ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Таҳорат қилаётган киши бисмиллаҳдан кейин...الحَمْدُ للهِ الَّذِي جَعَلَ الْمَاءَ طَهُورًا
«Алҳамду лиллаҳиллаз'ий жаъалал ма`а тоҳуро» (Сувни пок қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин), дейди.
Оғиз чайқаётганида:اللهُمَّ اسْقِنِي مِنْ حَوْضِ نَبِيِّكَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَأْسًا لاَ أَظْمَأُ بَعْدَهُ أَبَدًا
«Аллоҳуммасқиний мин ҳавз'и набиййика соллаллоҳу алайҳи васаллама каъсан лаа аз'мау баъдаҳу абадаа» (Эй Раббим, мени пайғамбарнинг ҳавзидаги сув билан суғор, ундан кейин ҳеч ҳам чанқамайин), дейилади.
Бурун чайқаётганида:اللهُمَّ لاَ تَحْرِمْنِي رَائِحَةَ نَعِيمِكَ وَجَنَّاتِكَ
«Аллоҳумма лаа таҳримний рооиҳата наъиймика ва жаннаатик» (Эй Раббим, неъматларинг ва жаннатингнинг ҳидидан мени маҳрум қилма), дейилади.
Юзни юваётганида:اللهُمَّ بَيِّضْ وَجْهِي يَوْمَ تَبْيَضُّ وُجُوهٌ وَتَسْوَدُّ وُجُوهٌ
«Аллоҳумма баййиз' важҳий йавма табйазз'у вужууҳун ва тасвадду вужууҳ» (Эй Раббим, юзлар оқ ва қора бўладиган кунда юзимни оқ қилгин), дейилади.
Икки қўл ювилаётганида:اللهُمَّ أَعْطِنِي كِتَابِي بِيَمِينِي، اللهُمَّ لاَ تُعْطِنِي كِتَابِي بِشِمَالِي
«Аллоҳумма аътиний китаабий бийамийний, Аллоҳумма лаа туътиний китаабий бишимаалий» (Эй Раббим, номаи аъмолимни ўнг қўлимдан бер, чап қўлимдан берма), дейилади.
Бошга масҳ тортилаётганида:اللهمَّ حَرِّمْ شَعْرِي وَبَشَرِي عَلَى النَّارِ وَأَظِلَّنِي تَحْتَ عَرْشِكَ يَوْمَ لاَ ظِلَّ إِلاَّ ظِلُّكَ
«Аллоҳумма ҳаррим шаърий ва башарий ъалан наари ва аз'илланий таҳта ъаршика йавма лаа з'илла иллаа з'иллук» (Эй Раббим, сочимни ва юзимни дўзахга ҳаром қил ва мени соялар бўлмайдиган кунда аршингни остида соялантир), дейилади.
Икки қулоққа масҳ тортилаётганида:اللهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ الَّذِينَ يَسْتَمِعُونَ القَولَ فَيَتَّبِعُونَ أَحْسَنَهُ
«Аллоҳуммажъалний миналлаз'ийна йастамиъунал қовла файаттабиъууна аҳсанаҳ» (Эй Раббим, сўзларни эшитиб, уларнинг яхшисига эргашадиганлардан қил), дейилади.
Икки оёқ ювилаётганида:اللهُمَّ ثَبِّتْ قَدَمَيَّ عَلَى الصِّرَاطِ
«Аллоҳумма с'аббит қодамаййа ъалас-сироот» (Эй Раббим, сирот кўпригида қадамимни собит қил), деб ўқилади.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан➡️
Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇
🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!