Duolar va Zikrlar 🤲🏻


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


۝ وَقَالَ رَبُّكُمُ ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْۚ ۝
«Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман» 40 | 60
©️Канал холис Аллоҳ йўлида очилган.
Bogʻlanish: Reklama xizmatimiz: @rek_tilovattv
Kanallarimiz:
@tilovattv
@quronxatmtilovati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri






♻️ РАМАЗОН ОЙИДАГИ ХАЙРЛИ ИШЛАР ♻️

1. Қуръонни кўп ўқиш, имкон бўлса, уни бир неча марта
хатм қилиш.
2. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш, таровеҳларда сув
улашиш.
3. Фарзандларни, ука ва сингилларни хатми Қуръон
қилишга қизиқтириб, ҳайитда уларга мукофот бериш.
4. Исломий ва маърифий китоблар ҳадя қилиш.
5. Садақа улашиш, закотни Рамазонда беришга тарғиб
қилиш.
6. Қўни-қўшни ва дўстлар орасидаги муҳтожларга ёрдам
қўлини чўзиш.
7. Мусҳаф сотиб олиб, масжидларга тарқатиш, яқинларга
улашиш.
8. Уй бекалари тайёрлаган саҳарлик ва ифторликлари
учун савоб умид қилишлари.
9. Рамазон ойида умра қилиш. Рамазондаги умранинг
савоби ниҳоятда улкандир. 
10. Дўстлар, қариндошлар ва қўшниларга ифторлик қилиб
бериш.
11. Зикр ва истиғфорни кўп айтиш.
12. Етимларни, муҳтож оилаларни кафилликка олиш.
13. Болажонлар учун Рамазон кечалари, зикр
мусобақалари ўтказиб, мукофотлар бериш.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎁 LOLA ASLANOVADA 🎁 RAMAZON BOX – $500 LIK DARSLAR BEPUL! 🎁

Sizni eksklyuziv darslar kutmoqda:

6 xil libos modellashtirish
👗 Oqshom libosi tikish texnologiyasi
🧥 Jaket shim tikish
👖 Kilot shim va klassik kostyum shim yaratish
🎀 Karsetni noldan tikish texnologiyasi
🧥 Palto noldan tikish texnologiyasigacha
👗 Karsetli oqshom libosini tikish bo‘yicha to‘liq darslik

Bularning barchasi $500 turadi, ammo siz uchun Ramazonda BEPUL!

💡 Bu imkoniyatni qo‘ldan boy bermang! Tajribangizni oshiring, daromadingizni ko‘paytiring!

Darslarni hoziroq qo‘lga kiritish uchun havola ustiga bosing👇
👉https://t.me/Ramazonbox_bot?start=377730049
👉https://t.me/Ramazonbox_bot?start=377730049


Қуёш ёки Ой тутилганда нима қилинади

❓Савол: Қуёш ёки ой тутилганда мусулмон киши қандай йўл тутиши керак?


📩 Жавоб: Динимизда Қуёш ёки Ой тутилганда бу ҳодисага ибрат назари билан қараш лозимлиги таъкидланади ва бу ҳолатда нафл намоз ўқиш суннат ҳисобланади. Қуёш тутилганда жума намозини ўқиб берадиган имом бошчилигида жамоат бўлиб, азон ва такбирсиз нафл намоз ўқилади. Унда хоҳлаган сураларини махфий ўқийди, қироатни узун қилиш афзал. Намоздан кейин токи қуёш очилиб кетгунча дуо қилиб турилади. Агар масжидда имом ҳозир бўлмаса, одамлар ёлғиз-ёлғиз намоз ўқийдилар. Бу намозни уйда ўқилса ҳам ёки намоз ўқимасдан бир жойда йиғилиб фақат дуо қилиб турилса ҳам, жоиз бўлади. Қуёш очилиб кетгандан кейин бу намоз ўқилмайди. Қуёшнинг тутилиши шом пайтига тўғри келса, аввал шом намози ўқилади. Қуёш тутилиши жаноза намози билан бирга келиб қолса, аввал жаноза ўқилади. Қуёш тутилиши намоз ўқиш мумкин бўлмаган пайтга тўғри келса у пайт намоз ўқилмайди ("Фатавои ҳиндия" китоби).
Қуёш тутилганда намоз ўқиш ҳақида Абу Бакра розийаллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
"Пайғамбар алайҳиссалом даврларида Қуёш тутилди. У зот ридо (уст кийим)ларини судраб (яъни шошилиб) масжидга келдилар. Одамларни намозга чақириб, уларга икки ракатли намозда имомлик қилдилар. Шундан кейин қуёш очилиб кетди",
Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Қуёш ва Ой Аллоҳ таолонинг мўъжизаларидандир. Улар бирор кишининг ўлими сабаб тутилмайди. Агар улар тутилса, токи очилиб кетганча намоз ўқинглар ва дуо қилинглар", дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Одамлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғиллари Иброҳим
(ўнинчи ҳижрий йилда 18 ойлик бўлганда) вафот этгани учун Қуёш тутилди, деганларида бу сўзни жавобан айтган эдилар.
Ой тутилганда ҳам худди юқоридаги каби намоз ўқиш мумкин. Фақат уни ҳамма ёлғиз ўзи ўқийди.
Бундан ташқари, қаттиқ шамол турганда, ҳаддан зиёд кўп ёмғир ва қор ёққанда, оммавий касаллик тарқаганда, зилзилалар, душман хавфи бўлганда худди мана шундай намоз (яъни нажот сўраб) ўқиш жоиз. "Бадоиъус саноиъ" китобида уни ўз манзилларида ўқийдилар, дейилган ("Фатавои ҳиндия" китоби). Валлоҳу аълам.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


✅✅OZISHGA TAYYORMISIZ?✅✅

✅CHIROYLI QOMATGA ERISHISH ENDI MUAMMO EMAS

✅ TO'G'RI OVQATLANISH ORQALI  CHEKLOVLARSIZ SOG'LOM OZAMIZ

💻 1⃣OYDA 6⃣KG DAN 1⃣0⃣ KG GACHA OZISH IMKONIYATI SIZDA BOR

➡️RAMAZONDA RO'ZA MENYULARI

➡️TANA VAZNINI ME'YORIDA SAQLASH

➡️MALAKLI KUCHLI DIETOLIK
ZARINA MUSAYEVA
🌁🌁🌁🌁🌁🌁🌁🌁🌁
@ZarinaMusayeva89

✅ 200.FOYIZ KAFOLAT

⏏️ GURUHGA TEZDA ULANIB OLING
➡️https://t.me/stop_semizlik1313
➡️https://t.me/stop_semizlik1313
➡️https://t.me/stop_semizlik1313


​​Саҳарлик фазилатлари

Саҳарлик – баракадир.
Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирганимда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарлик қилаётган эканлар. Шунда: “Албатта, саҳарлик баракадир”, дедилар (Имом Насоий ривояти).
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилиш – баракадир, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилинг”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Барака жамоат ва саҳарликдадир”, дедилар (Имом Табароний ривояти)
Ирбоз ибн Сария розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида мени саҳарликка чақириб, “Барака дастурхони сари шошилгин”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).

Набий алайҳиссалом саҳобалар билан бирга саҳарлик қилардилар. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бундай дейди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳарлик қилдим. Сўнгра у зот бомдод намозига турдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Саҳарлик Ислом умматини аҳли китобдан ажратиб турувчи амаллардан бири ҳамдир. Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик қилишдадир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Саҳарлик фазилатларидан яна бири унда дуо қабул бўлувчи вақт бор. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганда: “Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам”, дейди», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Саҳарлик қилиш Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳматига ноил қилади. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилувчига Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳмати бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Саҳарликда хурмо истеъмол қилинг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизнинг тутаётган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин.

  Даврон НУРМУҲАММАД

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


𝐎𝐦𝐚𝐫 𝐇𝐚𝐥𝐢𝐥 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐢 𝐓𝐢𝐧𝐠𝐥𝐚𝐧𝐠  🎧
𝐎𝐦𝐚𝐫 𝐇𝐚𝐥𝐢𝐥 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐢 𝐓𝐢𝐧𝐠𝐥𝐚𝐧𝐠  🎧
𝐎𝐦𝐚𝐫 𝐇𝐚𝐥𝐢𝐥 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐢 𝐓𝐢𝐧𝐠𝐥𝐚𝐧𝐠  🎧
𝐎𝐦𝐚𝐫 𝐇𝐚𝐥𝐢𝐥 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐢 𝐓𝐢𝐧𝐠𝐥𝐚𝐧𝐠  🎧
𝐎𝐦𝐚𝐫 𝐇𝐚𝐥𝐢𝐥 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐢 𝐓𝐢𝐧𝐠𝐥𝐚𝐧𝐠  🎧
𝐎𝐦𝐚𝐫 𝐇𝐚𝐥𝐢𝐥 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐢 𝐓𝐢𝐧𝐠𝐥𝐚𝐧𝐠  🎧
𝐎𝐦𝐚𝐫 𝐇𝐚𝐥𝐢𝐥 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐢 𝐓𝐢𝐧𝐠𝐥𝐚𝐧𝐠  🎧
𝐎𝐦𝐚𝐫 𝐇𝐚𝐥𝐢𝐥 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐢 𝐓𝐢𝐧𝐠𝐥𝐚𝐧𝐠  🎧
𝐎𝐦𝐚𝐫 𝐇𝐚𝐥𝐢𝐥 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐢 𝐓𝐢𝐧𝐠𝐥𝐚𝐧𝐠  🎧
𝐎𝐦𝐚𝐫 𝐇𝐚𝐥𝐢𝐥 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐢 𝐓𝐢𝐧𝐠𝐥𝐚𝐧𝐠  🎧
𝐎𝐦𝐚𝐫 𝐇𝐚𝐥𝐢𝐥 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐢 𝐓𝐢𝐧𝐠𝐥𝐚𝐧𝐠  🎧


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم💾

Тонгларни кузатдим, қаро тун қолди,
Билмадим, умримдан неча кун қолди.
Ёр, жонни бутунлай топширмоқ учун
Жондаги сукунли битта Нун қолди...

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли сахарликлар диндошларим бугунги кун кечаги кун емас уни янада яхши қилиш имкони бор...

Ибодат қилмаслигимиз учун шайтон бизга исталганча баҳоналар топиб беради.

Ибодат қилиш учун ўзимиз баҳоналар топиб олайлик:

Ёмғир ёғяпти, айни дуолар қабул бўладиган вақт...

Билгилки, дуосиз қалблар музлайди.

Сени дуо қиладиган ва сен ҳам дуо қиладиганинг бўлсин!

Сени қоронғу йўлларингни ойдинлатган, умид эшикларини очган қайси бир кўнгли синиқ кишининг дуоси эканлигини билмайсан.

Сени бунчалик оёқда тик тутган қайси бир кишига қилган дуойинг, билмайсан!


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг

7k 0 211 1 29

Савол: Рўзани ухлаб тутиш

Ассалому алайкум! Кунлар совук, ҳаво ҳарорати салкин. Кўпчилик рўзадорлар тушдан сўнг ухлаб олишни яхши кўради. Яқинда бир гап ўқидим. — «Рўзани ухлаб тутганлар, савобини тушида олар» деган экан. Рўзадор одам кундузи ухлаб олиши мумкинми?

ЖАВОБ:⬇️


🤲 Қиёмат куни рўза ва Қуръон бандани шафоат қилади

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Рўза ва Қуръон (қиёмат куни) бандани шафоат қилади. Рўза айтади: “Ё, Роббим, мен уни кундузи таом ва шаҳватлардан тўсдим, энди уни шафоат қилишим учун изн бер”. Сўнгра Қуръон айтади: “Ё, Роббим, мен уни кечаси уйқудан тўсдим. Энди уни шафоат қилишим учун изн бер”. Бас, у иккисига (бандани) шафоат қилиш имкони берилади” (Имом Аҳмад ривояти).

Аллоҳ таоло рўзадорнинг ҳар бир ҳолатини ибодат билан хослаган. Рўзадорнинг кўп гапиришдан тийилиши ҳам ибодат, тоат-ибодатга куч тўплаш учун ухлаш ҳам ибодатдир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўзадорнинг сукути тасбеҳ, уйқуси ибодат, дуоси эса мустажобдир. Амали кўпайтириб берилади» (Имом Дайламий ривояти).

Рўзадорнинг ифтор қилиши ҳам шукр хурсандчилиги бўлиб, улуғ ибодатдир. Рўзадорнинг ифтор пайтидаги дуоси мустажобдир.

Ҳадиси шарифда «Рўзадор учун ифтор қилаётган вақтда ижобат қилинадиган дуо бор», дейилган (Имом Ибн Можа, Имом Ҳоким, Имом Абу Довуд ва Имом Байҳақий ривояти).

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙🕊РАМАЗОН ОЙИДА МАЗЗАЛИ РЕТЦЕПТЛАР❤️

😍😍Рамазон Дастурхонингиз 👆Шунақангиз Маззали Таомлар ва Пишириқлар билан безашни хохлайсизми?🍓🍒🫐🍉

🤗🤗Энг Дахшат Ретцептлар Фақат бизда 🍜Таомлар, 🥗 Салатлар, 🍰Пишириқлар ҳаммаси бизда

🥐🥘🍧🍰🥟Саҳарлик ва Ифторлик учун Ҳар Кунлиk Ретцептларни Жойлаб борамиз Тез Киринг👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi


​​​​МУҲИМ ТАВСИЯЛАР

Ғийбат – узоқ йиллар давомида машаққат ила тўпланган ҳасанотларни бир дақиқада куйдириб юбориш.

Кибр – Лавҳул маҳфузга биринчи ёзилган жиноят.

Намоз – ҳар бир нарсанинг униб-ўсишига, яшашига керак бўладиган сувдек ўта муҳим нарса.

Ота-онага яхшилик қилиш – икки оёғи ила ерда юрадиган жаннат парчаларига эътибор кўрсатиш.

Ҳаж – бизнинг қиёмат куни маҳшар майдонида туришни ўрганишимизга сабаб бўладиган йиллик улкан йиғилиш.

Рўза – бу дунёда таомсиз ўтказиладиган ва охиратдаги жаннатга анча яқинлашишга сабаб бўладиган соатлар.

Ихлос – амалнинг қабул бўлиши учун зарурий махфий нарса.

Садақаи жория – тўхтамай ҳаракатланадиган ва қўлимиздан тутиб, Жаннат эшиги очилишига сабаб бўладиган амал.

Силаи раҳм – ризқ зиёда этилишига сабаб бўлувчи бошқача услуб.

Аллоҳ таолонинг йўлидаги биродар – бизнинг руҳимизнинг ярми.

Закот – бизнинг покланишимизга ва қувватимизнинг зиёда бўлишига сабаб бўлувчи бир дақиқалик жарроҳлик амалиёти.

Оила қуриш – дунёдаги улкан масъулиятлардан бири. Бу масъулиятни ҳис қилганлар савобга эришади, ҳис этмаганлар азобга тортилади.

Рибо – Аллоҳ таолога қарши урушнинг расмий эълони.

Суннатлар – яшашдаги услуб ва энг афзал ҳаётнинг пухта низоми.

Дақиқа – Аллоҳ таолонинг фазли ила зикр ва тасбеҳ орқали жаннатда 60 та ва ундан кўпроқ дарахт эктириш имконияти.

Масжидлар – Аллоҳ таолонинг ердаги Уйлари бўлиб, У Зот у ерда яхши кўрган бандаларини қабул қилади.

Илм мажлислари – у ерда тамадди қилиш (руҳий озуқа олиш) учун яратилган ердаги жаннат боғлари.

Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ – яшашимиз шу калималар тақозосига кўра бўлиши керак. Булар бизнинг кислороддан, тоза ҳаводан ҳам муҳим бўлган, бутун танамизга сингиган, дунё ва охиратдаги энг қадрли нарсаларимиздан ва жаннатнинг калитидир.

Тафаккур қилинг!

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг

5.8k 0 130 1 34

🩷🩷🩷🩷🩷  🩷🩷🩷🩷🩷🩷

🇨🇳XITOY DETSKIY KIYIMLARINI
TOSHKENTDAGI KOTTA
SKLADINI

📌TELEGRAM KANALI📞

#⃣🅰️🅰️🅰️🅰️🔠🅰️🅰️🅰️🅰️
𝗡𝗔𝗟𝗜𝗖𝗛𝗜 𝗗𝗘𝗧𝗜𝗦𝗞𝗜𝗬 𝗞𝗜𝗬𝗜𝗠𝗟𝗔𝗥
🔥 Xitoy narxida✔️😱
🔥 Kargo yo 👍
🔥 Seriya yo 🙂
🔥 Kutish yo 🤩
🔥 Eng songi trenddagi madella☄️😍
🔥 Hammasi nalicheda 👀😘
🔥 Ozbekiston boylab dastavka🌐 xizmati mavjud🚗
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔥 Kanalimga tezda ulanib olila⬇️

✍️https://t.me/+O2t2X4A-0kk4YzVi
✍️https://t.me/+O2t2X4A-0kk4YzVi
✍️https://t.me/+O2t2X4A-0kk4YzVi

🌟 Biz sizni 🫵
Asl sifat va tezkorligimiz bilan qoyil qoldiramiz💜


Duolar va Zikrlar 🤲🏻 dan repost
#дуо
📖ФАРИШТАЛАРНИ МАФТУН ЭТГАН ДУО🤲

ربنا ولك الحمد حمدا كثيرا طيبا مباركا فيه

📖Ўқилиши: Роббана ва лакал ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи.

🔖Маъноси:Эй Раббимиз! Сенга кўп, пок ва муборак ҳамду сано бўлсин.

📚Шарҳ: Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Рифоъа ибн Рофиъ айтади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида намоз ўқиётган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак бошларини рукудан кўтариб, «Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деганларида жамоатдан бир киши «Раббана ва лакал ҳамду ҳамдан касиран тоййибан муборакан фийҳи», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни тугатгач: «Гапирган ким?» дедилар. Ўша киши: «Ё Расулуллоҳ! Мен ўқидим», деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Валлоҳи, мен ўттиз нечта фариштанинг бу сўзни эшитиб, ким олдин ёзиш учун шошиб келаётганини кўрдим», дедилар.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

5.1k 0 121 1 31

Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.

1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.

2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.

3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

Бирор инсонга фойданг тегмаса, ҳеч бўлмаса зараринг ҳам тегмасин!

Бирор инсонни хурсанд қилолмасанг, ҳеч бўлмаса хафа ҳам қилма!

Бирор инсон ҳақида яхши сўз айтолмасанг, ҳеч бўлмаса ёмон сўз ҳам айтма!

Бировнинг ютуғидан хурсанд бўлолмасанг, ҳеч бўлмаса ҳасад ҳам қилма!

«Ўзингни тузат» саҳифасидан

Тафаккур қилинг!

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم💾

Бизга "қийин" бўлгани бу беҳикмат дегани эмас...
Туннинг ойи бор,  зулматнинг  тонги!
🍃
Биз бу йўлларда аввалдан ёлғиз йўловчилар эдик...

Ёлғиз,  лекин кўпинча чалғиб қоладиган,  орқага кўп қайриладиган,  зулматдан тонг кутадиган, олдиндаги кунга шошиб,  баъзан умидга аранг илашиб бораётган бир йўловчилар эдик...

Йўл қачон тугашини билмаймиз, лекин ҳар ойнинг яримлаб-бутун бўлувчи, яна ўзимиздек тугаб битувчи қамари борлигини биламиз...

Ҳеч не беҳикмат эмас...

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин...

СИЗ АЗИЗЛАР УЧУН РАМАЗОН КЕЧАЛАРИ ЎҚИЛАДИГАН НАБАВИЙ ДУОЛАРДАН БИР НЕЧТАСИНИ ТАВСИЯ ҚИЛМОҚЧИМАН...

Аллоҳим,  тутган рўзаларимизни, ўқиган Куръонларимизни, салавот,таровеҳ намозларимизни Зикру тасбеҳларимизни, намозларимизни қабул қилгин! Бизга Ўзингнинг суҳбатингни насиб қилгин, бизга дунё ва охират яхшиликларини бергин, бизни ҳидоят қилгин, тавбаларимизни қабул қилгин, бизга раҳм қилгин, бизни Ўзингнинг йўлингда, Ўзинг учун уйғотгин...

Аллоҳим аъзоларимизни ибодатинг билан, қалбларимизни Маърифатинг билан машғул қилгин. Бизни ўтган солиҳ бандаларингга эргаштиргин, уларга насиб қилган неъматларингни бизга ҳам насиб қилгин, уларга омонлик берганингдек, бизга ҳам ОМОНЛИК хотиржамлик бергин!


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


​​​​​​
Аллоҳга яхши қарз берадиган киши борми? Бас, У зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтаради ва унга карамли ажр бор.

Аслида қарз сўзи луғатда
кесмоқ маъносини билдиради.
Қарз берувчи киши ўз молидан кесиб, қарз сўровчига беради.
Аллоҳ таоло У‘з дини йўлида
сарфланадиган молу мулкни Унга берилган яхши қарзга, яъни орага судхўрлик ва бошқа ғаразлар қўшилмаган қарзга ўхшатмоқда.

Аллоҳга яхши қарз берадиган киши борми?

Бунда эҳсон, инфоқ қилишга катта тарғиб бордир. Чунки қарзни муҳтожлар олади, Аллоҳ эса ҳеч нарсага муҳтожлиги йўқ, балки
барчанинг Унга муҳтожлиги бор Зотдир. Оятда Аллоҳ таоло эҳсон қилганларнинг сарфини кўпайтириб
беришга ва бунинг устига, уларни карамли жаннатга киритишга ваъда
қилмоқда.

Бас, У Зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтаради ва унга карамли ажр бор.

Уламолар Аллоҳ таоло қабул
қиладиган яхши қарзнинг
шартларини ҳам зикр қилганлар:

1. Садақа қилувчининг нияти соф бўлсин.

2. Садақа чин кўнгилдан, риёсиз, Аллоҳнинг розилиги учун берилсин.

З. Ҳалол молдан бўлсин.

4. Сифатсиз бўлмасин.

5. Энг зарур жойга сарфлансин.

б. Садақа яширин ҳолда қилинсин.

7. Миннат қилинмасин.

8. Кўп бўлса ҳам, оз саналсин.

9. Ўзининг яхши кўрган молидан бўлсин.

10. Ўзини бой санаб, олувчини камбағал санамасин.


Маълумки, саҳобаи киромлар ҳар бир оятга тўлиқ амал қилишга шошилар эдилар. Шу маънода улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд
розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинган қуйидаги ривоят жуда ҳам ибратлидир. Ушбу оят нозил бўлганда Абу Даҳдаҳ Ансорий исмли саҳоба:

Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ биздан қарз хоҳлаяптими? деди.

Ҳа, эй, Абу Даҳдаҳ, дедилар сарвари олам. Шунда Абу Даҳдаҳ Расулуллоҳ алайҳиссаломга:
Қўлингизни беринг, деди-да, у зоти бобаракотнинг муборак қўлларидан тутди. Сўнгра:

Мен ўз Роббимга боғимни қарз бердим, деди.

Унинг боғида олти юз туп хурмоси, хотини Умму Даҳдаҳ ва фарзандлари бор эди. Абу Даҳдаҳ боғига келиб, хотини Умму Даҳдаҳни чақирган эди, у:
Лаббай деб чиқди. Абу Даҳдаҳ: Боғдан чиқ, мен уни Роббимга қарз бердим, деди. Аёл эса:

Қилган савдоингнинг даромади кўп бўлсин, деди-да, дарров болалари ва асбоб-анжомларини
кўтариб, кўчди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:

Жаннатдаги дуру ёқутдан бўлган қанчадан-қанча хурмолар Абу Даҳдаҳники бўлди, дедилар.

Юқоридаги оятлар эҳсон-инфоқ қилишга даъват этди ва бу учун улуғ ажр борлигининг хабарини берди.
Келаси оят эса мазкур ажрнинг бир қисми ҳақида баён қилади.

Демак, карамли ажр  қачон бўлади?


Тафсири ҳилол,
Шайх Муҳаммад Содиқ  Муҳаммад Юсуф


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


❗️РАМАЗОННИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗМОҚДАМИЗ?
(МУҲИМ ЭСЛАТМА)


  Айтинг-чи, биз бу ойни тўғри ўтказяпмизми? Ундаги ғанимат фурсатлардан фойдалана оляпмизми?! Аслида уни қандай ўтказиш керак?

Уламолар Рамазон ойини унумли ўтказишга доир қуйидаги тавсияларни беришган:

1. Ўтмишдаги барча гуноҳларга тавба қилиш.
Зеро, гуноҳлар солиҳ амалларнинг кушандаси ҳисобланади. Ҳали вақтимиз бор, Рамазондан гуноҳлардан фориғ бўлган ҳолда чиқайлик!

2. Кўпроқ яхшиликларни ният қилиб, солиҳ амалларни кўпайтириш.
Масалан, Қуръон хатм қилиш, таҳажжуд ўқиш, садақаю эҳсонлар қилиш, беҳуда ишлардан ва гаплардан парҳезда бўлиш ва ҳоказо... Зеро, Роббимиз қалбимиздаги эзгу ният сабаб ўз ҳузуридан кўплаб яхшиликларни эҳсон қилади, иншааллоҳ!

3. Кўп дуо қилиш.
Ҳадиси шарифларда Рамазон ойида дуолар ижобат бўладиган фурсатлар борлиги таъкидланади.

Демак, ҳар онимиз ғанимат. Вақтимизни кўпроқ дуо ва зикрлар билан ўтказайлик! Азизлар, бу ойни ибодат ойига, Роббимизга чин банда эканлигимизни изҳор қиладиган ойга айлантирайлик! Барчаси ўз қўлимизда...
  Тавбага шошилинг! Хатми Қуръонларга шошилинг!
  Таровиҳ, таҳажжудларга шошилинг! Дуо ва зикрларга шошилинг! Балки кимдир учун бу Рамазон охиргисидир. Фурсатни бой бермайлик, ғанимат дамлардан унумли фойдаланиб қолайлик!


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


Duolar va Zikrlar 🤲🏻 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📿Огоҳ бўлинг, Қалблар Аллоҳнинг зикри билан ором олур.

🤲 Тилингиз Аллоҳнинг зикридан тухтамасин. Тилингиз Аллоҳнинг зикри ила намланиб турсин илоҳим.

🍀 Роббингиздан умид қилинг, доим зикрда бўлинг, истиғфор айтинг.👇

📿 Астағфируллоҳ
📿 Алҳамдулиллаҳ
📿 Аллоҳу Акбар
📿 Субҳаналлоҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳума солли аъла саййидина Муҳаммад
📿 Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ
📿 Субҳаналлоҳ Валҳамдулиллаҳ валаа илааҳа иллаллоҳ Валлоҳу Акбар.
📿 Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Субҳаналлоҳил 'азийм.
📿 Астағфируллоҳ ва Аътубу Илайҳ.
📿 Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ.
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ

👬 Дўстларингизга ҳам юборинг, уларга Эслатинг....

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.