#эслатма
МУРОБАҲА САВДОСИ ВА УНДА АЛДОВ ИШЛАТИШ МАСАЛАСИ
Муробаҳа савдо битимининг бир тури бўлиб, унда сотувчи сотиб олинган маҳсулот нархи устига ўзининг фойдасини (яъни устамасини) қўяди ва харидорга маҳсулотнинг таннархини (яъни, унга келиб тушган нархини) ҳамда ўз фойдасини айтиб сотади. Масалан, сотувчи “Бу менга 100 минг сўмга тушган. Сизга 120 минг сўмга сотаман” дейди. Муробаҳа нақд савдо шаклида ҳам, насия (муддатли тўлов) шаклида ҳам бўлиши мумкин.
Бу савдода сотувчи таннархни айтишда бевосита ўша маҳсулотни ортиш, юклаш, ташиш, қадоқлаш/қоплаш, тушириш, олиб келиш каби харажатларни қўшиб айтади. Ёлғон бўлмаслиги учун сотувчи харидорга “Буни мен шунчага сотиб олдим”, демасдан, “Менга шунчага тушди”, дейди.
Таъкидлаш лозим, сотувчи ўзининг доимий харажатларини, яъни ушбу маҳсулотга бевосита алоқаси бўлмаган бошқа доимий харажатларини муробаҳа битими доирасида сотилаётган маҳсулот таннархига қўшмайди.
Хўш, муробаҳа савдосида сотувчи таннархни айтишда ёлғон гапирган бўлса нима қилиш керак?
Агар муробаҳа келишувида сотувчи ёлғон гапирса, шунингдек, айтиши керак бўлган маълумотларни яширса, хиёнат ҳисобланади. Савдо тугаллангандан кейин бу хиёнат маълум бўлса, хиёнат қандай бўлганига қаралади. Агар ҳақиқий нарх айтилган нарх миқдоридан кам бўлса, мисол учун “буни мен 100 мингга сотиб олганман”, десаю, сўнг 90 мингга сотиб олгани маълум бўлса, "Фиқҳул буюъ" китобида бундай ҳолатда харидор хиёнат миқдорича кам бериши айтилган. Яъни, мазкур мисолда харидор сотувчига 10 минг кам беради. Валлоҳу аълам.
🌐 Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг савол-жавоблари асосида тайёрланди.
✅@IslomMoliyasi канали