Ислом молияси | Islom moliyasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#хабарлар #янгилик

Ислом тараққиёт банки соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш учун Ўзбекистонга қўшимча 10 миллион доллар молиялаштириш ажратади

24-апрел куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг баҳорги йиғилишлари доирасида Ислом тараққиёт банки (IsDB) ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида молиялаштириш бўйича келишув имзоланди.

Асосий 80 млн АҚШ доллари миқдоридаги келишувнинг таркибий қисми сифатида, қўшимча 10 миллион долларлик молиялаштириш бўйича ҳужжат IsDB президенти доктор Муҳаммад ал-Жассар ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқаров томонидан имзоланди.

Қўшимча 10 миллион долларлик бу молиялаштириш Ўзбекистон Республикасида онкология хизматларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳанинг II босқичини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳанинг асосий мақсади — аҳолининг сифатли онкология хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдир.

@Islommoliyasi канали


Шерикчиликдаги мулкка оид баъзи нозик масалалар

Ғайридинлар билан биргаликдаги (қўшма) мулкка эга бўлиш тақиқланмаган, бироқ у мулкдан фойдаланишда шариатга зид бўлган ишлар бўлмаслиги лозим. Масалан, эгаликда бўлган кўчмас ёки бошқа турдаги мулкни ижарага бериш мумкин, агар ўша мулк шариат талабларига зид бўлган мақсадларда фойдаланилмаса. Масалан, қўшма эгаликда бўлган кўчмас мулк маст қилувчи ичимликлар омбори сифатида ишлатилиши мумкин эмас. Бироқ, бу масала бирор мулкни қўшма эгаликка олишдан аввал кўриб чиқилиши ва томонлар ўртасидаги шартномага тегишли шарт киритилиши керак, акс ҳолда, мулкда шерик бўлган томон моддий манфаат олиш мақсадида мулкни ўзи истаганидек тасарруф қилишга ҳаракат қилади ва унинг бу истагига қарши чиқишнинг иложи бўлмай қолиши мумкин.

❗️ Демак:
1. шартнома/келишув/битимларни ёзма тарзда тузинг;
2. шартномада имкон қадар келишувнинг барча тафсилотларини кўзда тутишга ҳаракат қилинг;
3. шартномавий муносабатларга (айниқса, шерикчилик битимларига) киришишдан олдин шошилмасдан, “кўзни каттароқ очиб” масаланинг барча томонларини мулоҳаза қилиб чиқинг;
4. тажрибалироқ ва холис одамлар билан, хусусан, мутахассислар билан маслаҳат қилиб кўринг, улар масаланинг сиз кўрмаётган нозик жиҳатларини билишлари мумкин;
5. “истиҳора” ва дуо қилинг;
6. ўзингизга боғлиқ бўлган барча ишларни қилиб бўлгандан кейин (яъни “туяни боғлаб қўйиб”) қўрқмасдан таваккал қилинг, чунки ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти таваккалчиликсиз бўлмайди;
7. ризқ Аллоҳдан эканлигини унутманг!

@IslomMoliyasi канали




Ассалому алайкум!
Шайх Алижон қорининг бугунги кундаги ўта долзарб масала - ўзгаларнинг ҳақи масаласидаги қисқа маърузаларини эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.


Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаб олиш учун қуйидаги тест саволга жавоб берамиз. Агар ижарага берувчи ижара объекти бўлган мол-мулк (актив)ни ижарачига топширишни ижара шартномасида кўрсатилган муддатдан кечиктирса нима бўлади?
So‘rovnoma
  •   Шартнома бекор бўлади
  •   Ижара битими муддати бундай кечикиш туфайли узайтирилади ёки бу муддат учун ижара ҳақи тўланмайди
  •   Ижара берувчи ижарачига жарима тўлайди


#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №9: Ижара ва Ижара Мунтаҳия Биттамлик (учинчи қисм)


4. Ижара шартномасини тузиш ва бу билан боғлиқ ҳолатлар


4/1 Ижара шартномасини тузиш ва унинг оқибатлари:

4/1/1 Ижара шартномаси томонлар учун бажариш мажбурий (лозим) бўлган шартнома ҳисобланади, шу сабабли уларнинг бири иккинчисининг розилигисиз шартномани бир томонлама бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас (5/2/2, 7/2/1 ва 7/2/2 бандларга қаралсин).
Бироқ ижара шартномаси фавқулоддаги зарурат ҳолатида бекор қилиниши мумкин (7/2/1 бандга қаралсин)...


давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8448-2/

@IslomMoliyasi канали


Ризқ келиб турган эшикни ёпманг!

Мусулмон ўз ризқига сабаб бўлаётган касбига меҳр қўяди ва унга вафодор бўлади. Тажриба инсон ўз касбига меҳр қўймагунча, бирор яхши натижага эришмаслигини такрор-такрор кўрсатган. Аксинча, касб-ҳунарига меҳр қўйган ва уни ўзига лозим тутганлар баракага сазовор бўлганларини ҳам кўпчилик яхши билади.

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон Аллоҳ бирингизга бирор тарафдан ризқ жорий қилиб қўйса, унинг ўзи ўзгармагунича, ўша нарсани тарк қилмасин”, дедилар (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).

Бундан ўзга ризқ топиш учун сабаб бўлиб турган нарсани то у фойда бермайдиган бўлиб қолмагунча тарк қилмаслик кераклиги англанади. Нофеъ айтади: "Мен Шом ва Мисрга тижорат моли юборар эдим. Аллоҳ менга кўп яхшиликни ризқ қилиб берарди. Бир гал Ироққа (мол) юбордим. Сармоям ҳам қайтмади. Ойша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига кирган эдим: “Ҳой болам, тижоратингни лозим тут. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Бирингизга бир эшикдан ризқ очилса, ўшани лозим тутсин”, деганларини эшитганман” деди".

Ҳа, мусулмон киши ризқи келиб турган эшикни ёпиб, ўзини бошқа эшикка уришга шошилмаслиги керак.

Манба: https://muslim.uz/

3.4k 1 127 1 37

Ассалому алайкум!

Биз одатда маърузаларни жуда кам қўямиз, чунки эшитиб ўрганишдан кўра ўқиб билим олиш самаралироқ, деб ҳисоблаймиз. Қуйидаги маъруза марҳум Ёрқинжон домланинг жуда долзарб мавзуда қилган қисқагина маърузаси экан, уни сизлар учун манфаатли бўлади, деган умидда эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

🔗https://www.facebook.com/share/r/1L4aNXzivY/

@IslomMoliyasi канали


#эслатма

Агар ижарачи ижарага олинган мулкдан фойдаланишни ижарага берувчи билан келишмасдан бир томонлама тўхтатса, шартнома амал қилишининг қолган даври учун ижара тўловини амалга ошириши шарт. Шу билан бирга ижарага берувчи ушбу давр мобайнида мулкни учинчи шахсларга ижарага беришга ҳақли эмас, яъни бу даврда ижара мулкини амалдаги ижарачининг ихтиёрида қолдириши лозим. Фақатгина ижарачи бундан ўз иҳтиёри билан воз кечсагина, ижарага берувчи мулкни бошқа бировга ижарага бериши мумкин. Бундай ҳолда ижара шартномаси бекор қилинган ҳисобланади.

Манба: AAOIFI нинг 9 рақамли шаръий меъёри


@IslomMoliyasi канали


Ассалому алайкум.

📝 Қўйилган тест савол бўйича изоҳ:

Ижарага берувчи ижарага берилган мулкини сотиш пайтида харидорни ижара хақида огоҳлантириши, яъни унга бу ҳақда маълумот бериши шарт, чунки сотиб олинаётган мулк ижарада эканлигини билган ва бунга эътироз билдирмаган харидор ижарачи билан ижара шартномасини келишилган муддатгача (ижара ҳақи олган ҳолда) давом эттириши лозим. Бунда, янги мулкдор, мулк эгалиги унга ўтган пайтдан бошлаб ижарачидан ижара ҳақи олаверади. Агар аввалги мулкдор ижарачидан кейинги давр учун ҳам олдиндан ҳақ олган бўлса, ўша олган ижара ҳақини янги мулкдорга бериши керак бўлади, чунки мулк эгалиги кимга тегишли бўлса ўша томон ижара ҳақи олади.

Ижарага берилган мулкини сотаётган томон ижарачидан бунга розилик олиши талаб этилмайди ва уни огоҳлантириши ҳам шарт эмас (лекин огоҳлантиргани албатта афзал).

Агар мулкни сотиб олган харидор ўша мулк бўйича ижара шартномаси тузилган ва ижарачи ундан ҳали фойдаланаётганини савдо вақтида билмаган бўлса, у ҳолда харидорда танлаш ҳуқуқи вужудга келади: хоҳласа, олди-сотди ва ижара шартномалари ўз кучида қолади, хоҳласа олди-сотди шартномасини бекор қилади. Валлоҳу аълам.

Асос: AAOIFIнинг 9 рақамли "Ижара ва эгалик билан якунланувчи ижара" меъёрининг 7.1.2 банди асосида тайёрланди

@IslomMoliyasi канали


Анвар Икромга ўз биносини офис учун 1 йил муддатга ижарага берди. Бироқ, 6 ойдан кейин бинони Муродга сотиб юборишга қарор қилди. Анвар бинони ижарага берганлиги ва уни сотаётганлиги ҳақида кимга маълумот бериши шарт?
So‘rovnoma
  •   Икромга, чунки у бинони ижарага олган
  •   Муродга, чунки у бинони сотиб оляпти
  •   Муродга ҳам, Икромга ҳам айтиши шарт
  •   Муродга ҳам, Икромга ҳам айтиши шарт эмас


#хабарлар

🇦🇪 Абу-Даби Ислом Банки (ADIB) — Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи ислом молия муассасаси — ўзининг мобил иловаси орқали янги Карточкасиз нақд пул ечиб олиш (Cardless Cash Withdrawal) хизматини ишга туширди

Ушбу янги хизмат банкнинг мижозларга қулай ва осон банк хизматларини тақдим этишга бўлган интилишининг исботи дейиш мумкин.

батафсил маълумот:

↗️ https://islommoliyasi.uz/uz/8437-2/

@IslomMoliyasi канали


#қисқа_савол_жавоблар

ҚУРБОНЛИКНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ БОЙЛИК МИҚДОРИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ

CАВОЛ: Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бойлик нисоби 85 грамм тилло ёки унинг қийматидаги пул ва мол-мулкка эга бўлиш билан белгиланади.
Ҳожати аслиядан ташқари, юқорида айтилган маблағга эга бўлган эркак ва аёллар қурбонлик қилишлари вожиб бўлади. Қурбонлик қилишда маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ёки ўсувчи мол бўлиши шарт қилинмайди. Закотда эса маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ва ўсувчи мол бўлиши шарт қилинарди.

Қурбонлик нисобини ҳисобланаётганда қуйидаги нарсалар ҳожати аслиялар деб эътиборга олинади: еб ичадиган таомлари, уч сидра киядиган кийим, яшаш жойи, уй асбоблари, касб асбоб-анжомлари, миниб турган улови, фабрика-заводларнинг станоклари кабилар. Яъни, буларнинг нархи нисобга киритилмайди.

Булардан ташқари чорва моллари, ортиқча ҳовлилар, ижарага берилган уйлар ва машиналар, уйда ишлатилмай турадиган идиш-товоқлар, сувенирларнинг нархи 85 г тиллонинг қийматига етса, зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади.

Ҳозирги кунда кўп аёллар тақинчоқ ва ортиқча нарсалари ҳамда ўсмайдиган моллари ҳисобланса, нисоб соҳибига айланадилар. Гарчи закот бермасалар-да, уларнинг зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати


AAOIFI Шариат уламолари 23-конференцияси 2-кунини қуйидаги ҳақола орқали онлайн томоша қилишингиз мумкин:

🔗 https://www.youtube.com/live/cY0ThoqqRaQ?feature=shared

@IslomMoliyasi канали


​​Кеча Баҳрайн қироллиги пойтахтида AAOIFI томонидан ташкил этилган шариат уламоларининг 23-конференцияси бошланди.

Ушбу анжуманда *Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний — AAOIFI Шариат Кенгаши раиси — томонидан сўзланган таъсирли нутқнинг қисқача мазмунини улашишга қарор қилдик.

«Ислом банкчилиги 50 йиллик ривождан сўнг бутун мусулмон оламида тарқалди. Аммо ислом молияси барча соҳаларда шариат нуқтаи назаридан тўлиқ тушунишни талаб қилади. Бунда ягона, ишончли манбанинг мавжуд бўлиши зарур. Аллоҳнинг инояти билан AAOIFI ана шундай манбага айланди. Бугунги кунда мусулмон давлатларидаги бир нечта марказий банклар AAOIFI меъёрларига амал қилишмоқда.
Шариат кенгашлари — ислом банк ишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ислом банки ўз фаолиятини шариат кенгашисиз амалга ошира олмайди. Кенгаш унинг ислом молияси йўналишидаги иш фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради.
Бундай кенгашларнинг зиммасида катта масъулият бор. Улар шундай қарорлар чиқаришлари керакки, бу қарорлар бир томондан шариатга мувофиқ бўлсин, иккинчи томондан эса амалиётга татбиқ этиладиган бўлсин.
Биз мунтазам равишда йиғилиб, ислом молия муассасалари юзма-юз келаётган муаммоларни муҳокама қилишимиз керак. Бундай йиғилишлар давомида биз кўтарилган масалаларни муҳокама қиламиз ва тегишли қарорларни якдил ёки кўпчилик овоз билан қабул қиламиз.
Мен ўзимга ва сизларга қуйидагиларни эслатиб ўтмоқчиман: ислом банклари зиммасига юкланган масъулият — катта масъулиятдир. Биз Аллоҳ олдида жавобгармиз. Зеро, Қуръони каримда айтилганидек:
Бас, ҳаёти дунё сизни ғурурга кетказмасин (алдаб қўймасин). Ўта ғурурга кетказгувчи (алдоқчи шайтон) сизларни Аллоҳ ила (хусусида) ғурурга кетказмасин (яъни Аллоҳнинг марҳамати кенг, бу дунёда ўйнаб қол, деб алдаб қўймасин)” (Луқмон сураси, 33 оят).

Аввало, ҳар бир шариат кенгаши аъзоси буни ёдида тутиши керак. Биз Аллоҳ олдида жавобгармиз. Ва биз Аллоҳдан ёрдам сўрашимиз керак.
Имоми Шофеъийдан бир савол сўралганда, у жавоб беришдан олдин сукут сақлар эди. Ундан: “Нега шундай қиласиз?” — деб сўрашганида, у жавоб бериб: “Жавоб беришдан олдин мен жаннат ва дўзахни тасаввур қиламан. Ва саволга бериладиган жавоб мени қаерга олиб боради — жаннатгами ёки дўзахгами, шу ҳақда деб ўйлаб кўраман. Шундан сўнггина жавоб бераман”, — деган экан.

Аввало ўзимга ва сизларга эслатаманки, ислом молияси — бу оддий шартномаларни “исломий” деб номлаб қўйиш эмас. Бу шариатда кўзда тутилган мақсадларни амалга оширишдир. Биз битимлар тузишда (яъни шариатга мувофиқ бўлган битимларни шакллантиришда) тўхтаб қолмаслигимиз керак.

Биз узоқ муддатли истиқбол ҳақида ўйлашимиз керак. Биз шариатнинг мақсадлари (Мақосид аш-шариъа)га таянишимиз керак, ва Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларини унутмаслигимиз лозим:
“(Мол-дунё) сизлардан бойларингиз орасида айланадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун” (Ҳашр сураси, 7 оят).

Бугунги кунда банклар (ислом банклари ҳам, анъанавийлари ҳам) фақат бойлар манфаати учун ишлаяптими ёки бутун жамият учунми?

Биз аста-секин шариат мақсадларига эришиш йўлида ҳаракат қилишимиз керак».

* оятлар тафсири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Тафсири ҳилол”идан олинди.

@IslomMoliyasi канали


Ижара бўйича ҳаётий ҳолат (case) таҳлили

Даврон ва Усмон оддий ижара шартномаси имзолашди. Унга кўра Даврон ўз автомашинасини 3 ой муддатга оддий ижара битими асосида Усмонга берадиган, Усмон эса ижара ҳақи сифатида ҳар куни бир маҳал Давроннинг фарзандларини спорт тўгарагига олиб бориб келадиган бўлди. Шундай шарт асосида ижара битими тузиш мумкинми?

Кўпчилик бундай шартнома тузиш мумкин эмас, чунки бу ҳолатда ижара ҳақи миқдори ноаниқ, бу эса ғарар ҳисобланади, деб ўйлашлари мумкин. Бироқ, аслида AAOIFI томонидан ишлаб чиқилган шаръий меъёрларга кўра (қаранг: 9 рақамли шаръий меъёри 5.2.1 банди) шундай шартнома тузиш мумкин. Аммо, бунда амалиётда содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни инобатга олиш керак. Масалан, юқорида келтирилган ҳолатда Усмон маълум вақт бетоб бўлиб Давроннинг фарзандларини тўгаракка олиб боролмай қолса нима бўлади, яъни Усмоннинг ўша кунлар учун ижара ҳақи тўлаши масаласи қандай хал қилинади?
Бундай ҳолатда, ижарачи ўша кунлар учун бошқа пайт хизмат кўрсатиш орқали ижара ҳақини адо этиши ёки тўловни пулда амалга ошириши мумкин. Бунинг учун хизмат кўрсатиш сони ва қийматини белгилаб қўйиб, тўловни ўзини эса хизмат кўринишида олиш муаммонинг ечими бўла олади. Валлоҳу аълам.

@IslomMoliyasi канали


Ассалому алайкум.
Баъзида қуйидагича гапларни эшитамиз ёки шу каби саволлар билан мурожаат қилишади:
Ўзим судхўрлик билан шуғулланмайман, рибовий қарз олмайман, буни оғир гуноҳ эканлигини биламан, лекин яқин қариндошимга фоизли қарз олишида унга кафиллик берсам бўладими?
Бўш турган биноим бор, шуни қўшнимга бепул ижарага берсам бўладими, у ерда у компютер ўйинлари ташкил қилмоқчи?
Дўконим бор, уни бир қисмини дўстимга текинга берсам, у ўша жойда тамаки маҳсулотлари сотса менга гуноҳ бўлмайдими?

Баъзилар масалани моҳиятига қарамасдан бу ишларга ёрдам, хайрли иш, силаи раҳм деган нуқтаи назардан қараб (чунки манфаат кўзланмаяпти-ку) бўлаверса керак деб ўйлашади. Албатта бу нотўғри тушунча, чунки манфаат кўзланмаса ёки инсоннинг ўзи ножоиз иш билан шуғулланмаса бўлди, асосийси нияти тўғри бўлса бўлди, деган қоида йўқ.

Шундай саволлар ёки шунақа фикрларга жавобан уламолар Қуръони каримнинг қуйидаги оятини эслатишади:

وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

яъни: «Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилинглар, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилманглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир» (Моида сураси, 2-оят).


Али ва Амир ижара шартномаси имзолашди. Унга кўра Али ўз автомашинасини 1 ой муддатга Амирга ижарага берадиган, у эса ижара ҳақи сифатида Алининг уйини битта 20м2лик хонасини келишилган усулда таъмирлаб берадиган бўлди. Шундай ижара битими тузиш мумкинми?
So‘rovnoma
  •   Мумкин эмас, чунки бу ҳолатда ижара ҳақи миқдори ноаниқ, бу эса ғарар ҳисобланади
  •   Мумкин, чунки ижара ҳақи бирор хизмат билан белгиланиши тақиқланмаган
3 ta ovoz


#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №9: Ижара ва Ижара Мунтаҳия Биттамлик (иккинчи қисм)


3. Муассасанинг ижарага бериладиган активни ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқи (usufruct)ни қўлга киритиши


3/1 Муайян актив бўйича шаръий нуқтаи назардан тўғри (ҳисобланувчи) ижара шартномаси тузиш учун ижарага берувчи ўша активни ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини ижара битими тузилишидан олдин қўлга киритган бўлиши лозим...


давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8430-2/

@IslomMoliyasi канали


Ассалому алайкум!
Кеча қуйилган тест савол-жавобга кўпчилик нотўғри жавоб беришди. Аслида биз бундай тестларни жуда мураккаб қилиб тузмаймиз, фақат бироз диққат-эътибор билан ёндашиш керак холос.
Хуллас, ижарага берувчи ва ижарачи ойлик ижара тўловларини келишган ҳолда ўзгартиришлари мумкин, лекин ўтиб кетган ой учун эмас, чунки бу ўз вақтида қилинмаган тўлов учун ижарачига нисбатан жарима қўллаш бўлиб қолади. AAOIFIнинг ижарага бағишланган 9 рақамли шаръий меъёри 6.3. бандида шундай дейилган:

Уй эгаси ижарачи тўловни кечиктирган тақдирда ижара ҳақини оширишга ҳақли эмас.

Ўз вақтида тўлов қилмаган ижарачига нисбатан қўлланиши мумкин бўлган интизом чоралари ҳақида ушбу шаръий меъёрнинг тегишли бандида сўз боради. Ижарага доир шаръий меъёр билан тўлиқ танишиб чиқиш учун телеграм саҳифамиз (@IslomMoliyasi) ва/ёки сайтимизни (https://islommoliyasi.uz/uz/) кузатиб боринг, зеро кечадан бошлаб биз ушбу меъёрнинг ўзбек тилига таржимасини сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилишни бошладик.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.