Ислом молияси | Islom moliyasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Korporativ boshqaruv va HR kursiga qabul davom etmoqda!


- Xodimlar mas'uliyatsizligi;

- Rejalarning to'liq bajarilmasligi;

- Xodimlarning tez ishdan ketib qolishi;

- Barcha jarayonlarning rahbarga bog'liqligi;

- Hamma bo'ysunadigan aniq tizimning yo'qligi...


✅ Kabi muammolarga xalqaro tajribaga asoslangan aniq yechimlar olishni xohlasangiz

Bu kurs aynan siz uchun!

✅ Ro'yxatdan o'tish uchun quyidagi raqamlarga murojaat qiling yoki izohda "+" belgisini qoldiring.

📞
+998910080509
📞
+998910020509

📬
@TK_konsultant

https://t.me/KozimxonTuraev


#ҳадис

Маъқал ибн Ясор розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ким мусулмонларнинг нарҳ-наволарига аралашиб, уларга қимматчилик келтириш учун харакат қилса, Аллоҳ учун уни қиёмат куни катта ўтга (оловга) ўтирғизиш ҳақ бўлади”, дедилар”.

Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Кифоя” китоби

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

"Ислом молияси"дан изоҳ: баъзилар фойда илинжида ҳеч нарсани "кўрмай" қоладилар, қилаётган ишлари бозорда нархларнинг кўтарилишига олиб келадими, тақчиллик/танқислик пайдо бўлишига (бу эса нархлар ошишига сабаб бўлади), бошқаларга, айниқса кам таъминланган одамларга қийинчилик туғдирадими ўйлаб ўтиришмайди, ваҳоланки мусулмон одам бир иш қилаётганда бошқаларни ўрнига ўзини қўйиб кўриши керак. Албатта, бу хориждан таваккал қилиб, хатарларни зиммасига олиб мол олиб келаётган, ишлаб чиқараётган, етиштираётган, ҳалол савдо билан шуғулланаётган тадбиркорларга тегишли эмас, улар ўз молларини истаган нархларида сотиш ҳуқуқига эгалар. Юқоридаги ҳадис атайин одамларга қимматчилик келтириш учун ҳаракат қиладиганларга тааллуқли. Масалан, бир нечта йирик ишлаб чиқарувчи ёки савдогар келишиб олиб бозорда танқислик пайдо қилиб кейин нархларни атайин оширишлари, ёки бозорларни назорат қилиш имкониятига эга бўлган масъул шахслар ўз манфаатлари йўлида бозорларга кириб келаётган моллар кўламини сунъий равишда чеклаб уларнинг нархлари ошишини таъминлашлари бундай ношаръий ҳаракатларга мисол бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.

@IslomMoliyasi канали


Ассалому алайкум!

Кеча гаров бўйича қўйган савол-жавобларимизни кўпчилик ўқиган бўлса керак (агар ўқимаганлар бўлса, уларга ўқиб чиқишни маслаҳат берамиз, чунки бу ҳаётда кўп керак бўладиган мавзулардан бири ҳисобланади). Шунингдек, гаров бўйича бир неча йил аввал қўйган мақоламизни ҳам эътиборингларга ҳавола қилмоқчимиз, чунки бу мақолада гаровга оид деярли барча умумий масалалар ёритилган.

Мақолани тўлиқ ўқиб чиқиш учун қуйидаги ҳаволага босинг:
https://islommoliyasi.uz/uz/garov/


#савол_жавоб

Ассалому алайкум!

Кеча гаров бўйича қўйган саволларимизга кўпчилик жавоб бермаган бўлса ҳам, лекин жавоб берганларнинг аксарияти тўғри жавоб беришди. Демак, кўпчилик обуначиларимиз масалани моҳиятини яхши тушуниб олишган.

Қўйилган саволларга жавобларимизни эълон қилишдан аввал гаров ҳақидаги асосий қоидаларни эслаб оламиз...

💬 Тўлиқ жавоб: 👉https://islommoliyasi.uz/uz/7917/

@IslomMoliyasi канали


❗️Диққат, фирибгарликнинг янги тури!

Интернет тармоғида фаолият юритувчи фирибгарлар Телеграм аккунтларни очиш учун таниш-билишлар номидан "Сизга 1 йиллик премиум пакет совға қилинди, ундан фойдаланиш учун қуйидаги иловани фаоллаштиринг ", деган (шу каби) ёзув билан "қармоқ" илова юборишлари авж олмоқда, Сиз бундай қармоқ иловаларни очишингиз билан сизнинг шахсий маълумотларингиз ўғирланади ва кейин улардан фойдаланиб фирибгарлар ўзларига кредитлар расмийлаштириб олишлари ёки яна бошқа ноқонуний ишлар қилишлари мумкин.

Бундай қармоқ иловалар сиз аъзо бўлган телеграм гуруҳларнинг маъмурлари (яъни админлари) номидан ҳам келиши мумкин, эҳтиёт бўлинг!

Ўзбегимнинг "Бир балоси бўлмаса шудгорда қуйруқ на қилур", деган эски мақолини ёдингизда тутинг!

@IslomMoliyasi канали


Ассалому алайкум!

Бизга гаровга оид бир нечта саволлар билан мурожаат қилишди. Ушбу саволларга батафсил жавоб бердик, лекин ўз жавобларимизни билдиришдан олдин, ушбу саволларни сизларга ҳам йўллашга қарор қилдик.

1️⃣ Муробаҳа доирасида лойиҳани молиялаштирувчи томон мижоздан гаров сифатида кўчмас мулк олди. Молиялаштирувчи томон шу гаровдаги кўчмас мулкни ўзи бошқа сармоядордан маблағ жалб қилиш учун гаровга қўйиши мумкинми?

2️⃣ Муробаҳа доирасида лойиҳани молиялаштирувчи томон мижоздан гаров сифатида кўчмас мулк олди. Қарздор мижоз қарзни тўлай олмаган ҳолатда молиялаштирувчи томон гаровдаги кўчмас мулкни сотиб, қарзни қоплаши мумкинми?

3️⃣ Шундай ҳолатда, молиялаштирувчи томон қарзни тезроқ ёпиш мақсадида гаровдаги мулкни арзонлаштирилган нархда сотиб қарзни ёпиши мумкинми?

4️⃣ Молиялаштирувчи томон гаровдаги кўчмас мулкни сотиб, қарзни тўлиқ ёпиб, қолган маблағни ўзига қолдириши мумкинми (қўшимча фойда сифатида)?

5️⃣ Молиялаштирувчи томон гаровдаги кўчмас мулкни сотмасдан ёпилмаган қарз ўрнига ўзида олиб қолиши мумкинми?

Жавобларингизни кутамиз.

@IslomMoliyasi канали


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
23-24-noyabr kunlari "Halol treydingdagi xatolar, strategiyalar va tez natija" nomli onlayn seminarga taklif qilamiz!

Seminarda qatnashish uchun quyidagi kanalga qoʻshiling
👉 https://t.me/+NGJqzakkNUI2YjZi

↗️ @upliftuz


Отабек чет элдан тилла тақинчоқлар олиб келиб нақд пулга сотади, лекин баъзида қариндош-уруғлар илтимос қилишса тилла буюмларни насияга ҳам сотади. Тилла тақинчоқларни насияга сотиш мумкинми?
So‘rovnoma
  •   Бу ҳолатда мумкин, чунки бу қариндош-уруғлар ўртасида силаи-раҳм бўлади
  •   Мумкин эмас, чунки тилла олди-сотдисини насия қилиш тақиқланган
  •   Тилла тақинчоқларни насияга сотиш тақиқланмаган, балки лом (ёмби) тиллани насияга сотиш тақиқланган
928 ta ovoz


ҚАСАМ КАФФОРАТИНИ БИР КИШИГА БЕРИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Қасам бузилгандан кейин унинг каффоратини бир кишига берса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қасам бузилгандан кейин даставвал ўн нафар камбағал кишига таом берилади ёки ўн кишига бошдан оёқ кийим кийдирилади. Агар бир фақирга ўн кун берса, бу ҳам жоиз бўлади. Аммо бир куннинг ўзида бир камбағалга каффоратнинг барчасини бериш жоиз эмас. Бундай ҳолатда фақат бир кун берган ҳисобланиб, яна тўққиз кун ёки тўққиз кишига бериши лозим бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أعطى مسكينا واحدا في عشرة أيام كل يوم نصف صاع يجوز، ولو أعطاه في يوم واحد بدفعات في عشر ساعات، قيل يجزئ، وقيل لا، وهو الصحيح
“Агар битта мискинга ўн кун, ҳар куни ярим соъ(икки кило)дан бериб борса, жоиз бўлади. Агар каффоратнинг барчасини бир кунда бир мискинга ҳар соатда бўлиб-бўлиб берса, жоиз деган гап ҳам, жоиз эмас деган гап ҳам бор. Саҳиҳ гап жоиз эмаслигидир”. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.


#мулоҳаза

Тараққиёт ва ҳаёт тарзимиз
Бугун тезкор етказиб бериш, насия савдо ва бошқа шу каби хизматлар кўрсатувчи онлайн платформанинг фаолияти кенгайиб бораётгани ҳақидаги маълумотни ўқиб, янги технологиялар, янги-янги хизмат турлари ривожлангани сари биз дангасалашиб бораётганлигимиз ҳақида ўйлаб қолдим. Уйда овқат қилишдан кўра кафега бориб овқатланиб келиш ёки уйга тайёр овқат буюртма қилишга анча ўргандик. Бу балки вақтимизни тежар, лекин шу билан бирга дангасалигимизни ҳам орттиряпти, аҳли аёлимиз ва фарзандларимизни ҳам дангасалашишига, оила аъзолари учун бирор бир таом ёки ширинлик тайёрлаб бергандан кўра кўчадан тайёрини буюртма қилиб олиб келтиришга ўргатяпти. Илгари бувиларимиз “келиним чаққон, бир пасда битта овқатни тайёрлаб олдимизга қўяди”, деб ёки “набирамни қўли ширин, жуда ажойиб пишириқлар пиширади”, деб алқаб дуо қилишган бўлса, ҳозирга келиб “қайси жойдан буюртма қилдинглар”, деб сўрайдиган бўлишяпти. Бу ҳам майли, чоғимизга қараб эмас, нафсимизга қараб яшашга ўрганяпмиз. Бирор нима керак бўлса ишлаб, пул тўплаб 3-4 ойда олармиз дейиш ўрнига ўша нарсани дарров насияга сотиб олишга одатланяпмиз. Насия дегани қарз эканлигини, қарз бўлганда ҳам анча қиммат қарз эканлигига эътибор қилмаяпмиз. Натижада топган тутганимиз ўша қарзларни тўлашга кетиб, биз яна янги қарзларга кириб кетяпмиз. Фарзандларимиз ҳам истаган нарсаси ҳозироқ ёнида пайдо бўлишини истайдиган “истеъмолчи” кайфиятидаги инсонларга айланиб қолишяпти. Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин.


#мақола #таварруқ

ТАШКИЛЛАШТИРИЛГАН ТАВАРРУҚ (TAWARRUQ MUNAZZAM)

Бугунги кунда баъзи ислом банклари ўз мижозларининг молиявий маблағларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “ташкиллаштирилган таварруқ” деб аталадиган молиявий тузилма (схема) қўллашади.

Ушбу молиявий тузилма жараёнда мижоз молиявий муассасадан муддатли тўлов асосида мол сотиб олади (одатда бу металл, олтин ёки кумуш бўлади) ва кейин (аксарият ҳолларда бу дарҳол амалга оширилади) ушбу молни учинчи томонга сотиб юборади ва нақд пулга эга бўлади. Умуман олганда таварруқ жоиз амалиёт, лекин бунинг ислом банклари орқали ташкил этиш ислом уламолари ва ислом молияси мутахассислари жиддий эътирозига сабаб бўлади

❓Хўш, “ташкиллаштирилган таварруқ” қандай амалга оширилади?

🟢 давоми: 👉https://islommoliyasi.uz/uz/7911-2/

@IslomMoliyasi канали


Шариат сўзининг луғавий маъноси...
So‘rovnoma
  •   Ҳақиқатга олиб борувчи йўл
  •   Сув манбаига олиб борувчи йўл
  •   Масаланинг мазмун-моҳияти
932 ta ovoz


2019 йилнинг январ ойидан бери Ислом молияси телеграм саҳифамизга кейинроқ эса islommoliyasi.uz сайтимизга ислом иқтисодиёти ва молияси, савдо-сотиқ, мерос ва бошқа турли молиявий масалаларга оид мақола ва маълумоларни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилиб келмоқдамиз. Бугунги кунда жуда кўп мақола ва маълумотлар тайёрлаб юқорида кўрсатиб ўтилган манбаларга жойлаганмиз. Сайт орқали маълумот топишни аксарият билади (ҳар холда шундай умид қиламиз), лекин баъзи обуначиларимиз аввал ёритилган масалаларни қидиришга эриниб ёки телефон ва телеграм имкониятларидан фойдаланишни билмаслик оқибатида саҳифамизда қўйилган/ёритилган масалалар бўйича қайта-қайта саволлар юборишади.

Шу каби муаммоларни хал қилиш мақсадида, телеграм саҳифамизда қўйилган маълумотларни топишни ўргатадиган кичкинагина видеойўриқнома тайёрлаганмиз (бу видеойўриқнома ҳам аввал қўйилган). Ушбу йўриқномалар Андроид ва Iphone учун алоҳида тайёрланди, чунки уларнинг қидирув тизими турлича экан.

📲Андроид учун видеойўриқномани қуйидаги боғлама (link) орқали очишингиз мумкин:
https://t.me/Izohlar_IslomMoliyasi/14985

📲Iphone учун эса қуйидагисини очиш керак бўлади:
https://t.me/Izohlar_IslomMoliyasi/14995

❗️Эслатма: агар қўйилган маълумотларни мақола ёки илмий иш доирасида қўлласангиз, телеграм саҳифа ёки сайтимизни фойдаланилган манбалар рўйхатида кўрсатиб ўтинг.

© @IslomMoliyasi канали


ДИҚҚАТ ЭЪЛОН (қайта қўйилмоқда)!

“Ислом молияси” лойиҳаси жамоасига малакали мутахассис керак!

Ассалому алайкум!

Мутахассисга қўйиладиган талаблар:

- Тошкент шаҳрида истиқомат қилиш;
- Ўзбек ва инглиз тилларини эркин даражада яхши билиш ва рус тилини яхши билиш;
- Иқтисодиёт/молия соҳасини яхши тушуниш;
- Ислом молияси асосларини яхши билиш;
- Компьютердаги турли дастурлар (MS Excel, Word, PowerPoint…) билан ишлашни билиш;
- Топширилган ишни пухта қилишга ҳаракат қиладиган;
- Руҳияти барқарор (яъни ҳиссиётларга берилиб кетавермайдиган);
- Бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, тез чиқишиб кетиш қобилиятига эга;
- Ислом молиясини астойдил равишда чуқурроқ ўрганишга ҳамда мамлакатимиз ва минтақамизда ислом молиясини ривожлантиришга ҳисса қўшишга жиддий иштиёқи бор инсон.

Номзоднинг ёши ва жинсининг аҳамияти йўқ.

Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотлар (CV)ни jimamnazarov@gmail.com га 20.11.2024 йилгача юборишингизни сўраймиз.

@IslomMoliyasi канали


#мақола

Россияда мерос масаласига оид қонун қабул қилинмоқда

12 ноябрь куни Россия Давлат Думаси (қуйи қонунчилик палатаси) учинчи, яъни якуний ўқишда бир қатор қонунларга ўзгартишлар киритди. Шу жумладан, меросга алоқадор бир қонунга ҳам ўзгартириш киритилди. Эндиликда, нотариуслар зиммасига меросхўрларга марҳумнинг барча қарзлари ҳақида хабар бериш мажбурияти юклатилди.

Бу ўзгаришлар кучга кириши учун уни қонунчилик юқори палатаси (Федерация Кенгаши) маъқуллаши ва давлат раҳбари имзолаши керак. Қонун расман эълон қилинганидан бир йил ўтиб кучга киради.

Хўш, нима мақсадда ушбу қонун қабул қилиняпти ва нега меросхўрлар меросни қабул қилишдан олдин марҳумнинг қарзлари ҳақида билишлари муҳим (айнан ушбу қонунга боғлиқ ҳолда)?

🌐 батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/7903-2/

@IslomMoliyasi канали


📝 "Ислом молияси"дан қўшимча: Ўзбекистон аҳоли сони катта бўлгани учун унинг молия бозорига турли ташқи иштирокчиларнинг қизиқиши ва кириб келиши кузатилмоқда. Аввалроқ Грузиянинг TBC банки, Венгриянинг OTP гуруҳи, Тожикистоннинг Alif молиявий финтек компанияси Ўзбекистон бозорига кириб келиб ўз фаолиятларини анча кенгайтиришга муваффақ бўлишди.

Хусусан, Alif компанияси ислом молияси тамойилларига мувофиқ бўлган маҳсулот ва хизматларини таклиф қилиб аҳоли ўртасида анча машҳур бўлиб қолди. Бу эса аҳоли томонидан ислом молияси маҳсулотларига қизиқиш катталигининг яна бир исботи дейиш мумкин.


ADCB ислом банки (аввалги номи “Al-Hilal”) Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

ADCБ ислом банки Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда, деб маълум қилди банкнинг Қозоғистондаги бош директори Гордон Хаскинс "Интерфакс-Қозоғистон"га берган интервьюсида.

"Биз бизнесимизни Кавказдан тортиб Марказий Осиёгача бўлган минтақада кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. Шу мақсадда биз ушбу минтақада жойлашган давлатлардаги имкониятларни кўриб чиқа бошладик", — деди Хаскинс.


Унинг сўзларига кўра, кенгайиш учун биринчи навбатда Ўзбекистон ва Озарбайжон кўриб чиқилмоқда, яъни бунинг эҳтимоли катта. "Шундан сўнг, биз минтақанинг бошқа мамлакатларини кўриб чиқамиз", — дея қўшимча қилди у.


@IslomMoliyasi канали


#савол_жавоб

ТИЖОРАТ МОЛЛАРИ ВА ЗАКОТ

CАВОЛ: Закот чиқаришда тижорат моллари ҳам ҳисобланар экан. Айтингчи тижорат моллари деганда қандай моллар тушунилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тижорат моллари деганда киши олаётган пайтида қатъий равишда тижоратни, яъни, олиб сотишни қасд қилган моллар тушунилади. Демак, қуйидаги кўринишларда олинган моллар тижорат моллари ҳисобланмайди:

1. Бир молни сотиб олаётганда тижорат нияти йўқ бўлиб, кейинчалик сотиш нияти пайдо бўлса.
2. Аввалдан ўзининг моли бўлиб, кейинчалик уни сотишни ният қилса.
3. Бир молни сотиб олаётганда тижорат нияти йўқ. Лекин, яхши фойда бўлса сотиш нияти ҳам бор бўлса.

Юқоридаги уч суратда олинган моллар тижорат моллари дейилмайди.
Албатта, буни билиш закот ва қурбонлик масалаларида эътиборлидир.
Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

@IslomMoliyasi канали


#мақола

НОРВЕГИЯ: ИҚТИСОДИЁТНИНГ САМАРАЛИ БОШҚАРУВИ НАМУНАСИ

🇳🇴 Норвегия, дунёдаги энг фаровон давлатлардан бири бўлиб, ўзига хос иқтисодий модели билан кўплаб мамлакатларда ҳавас уйғотади ва табиий захираларга бой бўлган бошқа давлатлар учун намуна сифатида кўрсатилади. Ушбу давлатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлиб, киши бошига 90 минг доллардан ошади, ишсизлик даражаси эса доимий равишда паст даражада сақланиб келмоқда. Амалда, ҳар бир норвегиялик, унинг улкан давлат пенсия фондидаги улушини ҳисобга олсак, бой одам ҳисобланади — бу тахминан ҳар бир фуқаро учун 300 минг долларни ташкил этади. Бундан ташқари, ушбу фонд туфайли 5 миллион аҳолиси бўлган кичик давлат ҳукумати ўзи эгалик қилаётган акциялари орқали йирик трансмиллий корпорациялар стратегиясига таъсир кўрсата олади.


Хўш, қандай қилиб мамлакат бундай кўрсаткичларга эришди?

🌐 Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/7896-2/

@IslomMoliyasi канали


БУ КЕЛИШУВ ШАРЪАН ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Бир танишимни ғишт заводи бор. Менга ўн миллион сўм берсанг, мен ғишт ишлаб чиқариб сотаман ва ҳар бир дона ғишт учун 10 сўмдан фойда бераман, деяпти. Шу иш шаръан жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бунда музораба кўзланган, лекин келишув ножоиз шаклда тузилмоқда. Келишув шаръан тўғри бўлиши учун кўрилган фойдадан улуш тақсимланиши кўзда тутилиши зарур. Улушлар тенг бўлиши шарт эмас, бу ўзаро розилик билан ҳал бўладиган масала. Масалан, иккига тенг тақсимлаб ҳар икки тараф тенг олиши ёки учдан иккисини бир тараф, учдан бирини бошқа тараф олишини шарт қилиш лозим ва ҳоказо.

Бу келишувда ҳар битта ғиштдан 10 сўм ёки ундан камроқ фойда чиқиши ва пул берувчи тараф ҳар битта ғиштдан 10 сўмдан олса ғишт ишлаб чиқарувчига фойдадан ҳеч нарса тегмай қолиши мумкин. Бу эса музораба келишуви моҳиятига зид ҳисобланади. Бу хусусда Бурҳонуддин Марғиноний

"( وَمِنْ شَرْطِهَا أَنْ يَكُونَ الرِّبْحُ بَيْنَهُمَا مُشَاعًا لَا يَسْتَحِقُّ أَحَدُهُمَا دَرَاهِمَ مُسَمَّاةً ) مِنْ الرِّبْحِ لِأَنَّ شَرْطَ ذَلِكَ يَقْطَعُ الشَّرِكَةَ بَيْنَهُمَا وَلَا بُدَّ مِنْهَا"

Яъни: “Фойда ҳар икки шерик орасида тарқайдиган бўлиши музораба шартларидан биридир. Улардан бири фойдадан маълум белгилаб қўйилган дирҳамларга эга бўлмаслиги керак. Чунки бундай шарт қўйиш фойдада шерик бўлиш имконини чеклайди”. (Ҳидоя, Музораба китоби).

Демак, келишув тўғри бўлиши учун, чиққан фойдадан улуш тақсимланиши шарт қилиниши лозим. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази жавоби асосида тайёрланди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.