Бугунги кунда янгиликларнинг ичини ўқимасдан, фақат сарлавҳасига қараб гапирадиганлар кўп бўлгани каби, овозли хабарни эшитмасдан фикр билдирадиганлар ҳам етарлича топилади. Шу сабабли тепадаги саволларга қисқача ёзма жавоб бериб қўяй:
❓Юридик университетда 400 дан ошиқ абитуриент энг максимал - 189 балл олгани ростми?
ЖАВОБ: Аниқ билмайман. Лекин мендаги дастлабки маълумотлар бўйича, бу хабар ёлғон. Республика бўйича 189 балл тўплаган абитуриентлар сони 40 (қирқ) нафар атрофида. Аммо бу ҳам расмий маълумот эмас, тез орада расмийсини билиб оламиз.
❓Бу йил кириш баллар кўтарилиб кетадими?
ЖАВОБ: айрим талаб юқори бўлган йўналишларда кўтарилиш эҳтимоли катта. Лекин умумий ўртача баллни олиб қарасак, кўп ҳам баллар кўтарилмаса керак. Чунки 1 йил ичида билимли ёшларимиз кўпайиб қолгани йўқ, улар ўша-ўшалигича турибди.
❓Х-вариантлар тарқалиб кетдими?
ЖАВОБ: ДТМдан Х-вариант тарқалгани ҳақида ҳеч нарса эшитганим йўқ. Аммо кўчадаги ўқишга олиб кириш билан шуғулланадиган "тадбиркорлар" тестнинг биринчи кунларида тушган саволларни тўплаб, Х-вариант сифатида сотишгани рост. Айрим саволлар такрорлангани ҳисобига ўша Х-вариантлар кимларгадир фойда бергани ҳам бор гап.
Қолган гапларни
тепадаги аудиохабарда эшитишингиз мумкин.
👉
@xushnudbek 👈