#Ибрат бекати
📝Мени кечиринг, дадажон!
У уйланганидан бери уйда қолган дадаси сабабли хотини билан тинимсиз уришарди. Хотини қайнотасини хушламас, уни ортиқча деб ҳисобларди. Тортишувлар баъзида катта жанжалга айланиб кетарди. Ана шундай тортишувларнинг бирида хотин масалани шартта кўндаланг қўйди: Бу уйда ё мен тураман ё отангиз! У хотинидан айрилишни истамасди. Дадаси боис чиққан жанжал сабаб бахтиёр оиласи, ўзи севадиган ва ўзини ҳам севадиган хотини, боласидан ажралиши турган гап эди. Уйланишдан олдин хотинига эришиш йўлида кўп машаққатлар чекканди. Оиласидагиларни зўрға кўндирган, бир дунё муаммолар билан юзма-юз келганди. Хотинини ҳалиям жуда яхши кўрарди. Уни чорасизлик ҳисси эгаллаб олди. Ўйлади, ўйлади ва охири ўзича бир йўл топди. Узоқ йиллар олдин овчиликка қизиқиб юрганида тоғ этагига бир кулба қурган эди. Дадасини ўша ерга олиб боради. Ҳафтада бир хабар олиб, ҳол-аҳвол сўрайди, зарур нарсаларни етказиб туради. Хотинининг хархашаларидан ҳам қутулади. Керакли ашёларни ҳозирлагач, тўшакка михланиб ётган хаста дадасини ўрнидан турғазди ва кўтариб бориб машинага ўтқазди. Ўғли Жон: Дада, сиз билан боришни хоҳлайман, деб туриб олгач, уни ҳам машинага чиқарди, бирга йўлга тушдилар. Авжи қаҳратон эди, олам қаттиқ совуқ ва аёздан тим-тирс музлаганди. Қор бўралаб урар, бўрон ичида йўлни топиб юриш жуда мушкул эди. Митти Жон дадасига: Дада, қаерга кетяпмиз? деб тинимсиз савол берар, бироқ жавоб ололмасди. Қаерга олиб кетилаётганини тахмин этган қария ота эса ич-ичидан, ўксиниб-ўксиниб йиғлар, лекин бу ҳолатини ўғли ва неварасига сездирмасликка тиришарди. Бир неча соат йўл юришганидан сўнг тоғ этагига етдилар. Бу ерга келмаганига кўп бўлган эди. Кулба шаклидаги бу ёғоч уй чирий бошлаган, остки қисмлари захлаб-нураб ётарди. У кулбанинг бир бурчагини тозалаб, тартибга келтирди. Машинадан ётоқ анжомларини ташиб, жой тайёрлади. Сўнг бошқа нарсаларни ҳам ташигач, охири дадасини кўтариб олиб келди. Кўчадаги изғирин ичкарига ҳам кириб олганди гўё. Ичкарида ҳам бўрон ҳукм сурарди. Чорасиз, ночор ҳолда отасига боқди у ҳозирданоқ совқота бошлаган эди. Эртага яна келаман, яна кўрпа-тўшак, адёл опкеламан, деб ўйлади у. У шунчалар иложсиз, шунчалар ғариб эдики, елкаларига осмоннинг юки тушганди гўё. У ўзи билан ўзи бўлиб турган бу пайтда отаси юрагига пичоқ қадалгандай ичдан инграниб ўтирарди. Оқ ювиб, оқ тараб ўстирган ўғли бугун уни кимсасиз бир кулбага улоқтириб кетмоқда. Ғурури топталган, ичи ўт-аланга бўлиб ёнар, лекин қари ота буларни ўғлига билдирмасликка уринарди. Кичкина Жон эса ҳеч нарсага эътибор бермас, анграйиб атрофни кузатиш билан банд эди. Ҳеч нарсани англамас, лекин бобосидан айрилиш аламини ич-ичидан ҳис этиб турарди. Кетиш вақти етди. У отаси ётган ўринга эгилди, дадасининг ёноқларидан, қўлларидан қайта-қайта ўпди. Мени кечиринг, дегандай юзларига юзини босди, отасининг қадрдон ҳидидан тўйиб-тўйиб ҳидлади. Энди ота ҳам, ўғил ҳам ўзини бошқара олмай қолган, иккаласи ҳам ўксиниб-ўксиниб, ҳўнграб-ҳўнграб йиғларди. У отасининг юзига: Шунга мажбурман, дегандай боқди, сўнг ўғли Жоннинг қўлидан тутиб тезда хонадан чиқиб кетди. Машинага ўтиришди. Йўлга чиқишгач, Жон: Нега бобомни у ерга ташлаб келдингиз!, деб йиғлашга тушди. Аммо отаси жавоб беролмас, Онанг шуни истади, деёлмасди. Жон: Дада, қариганингизда мен ҳам сизни шу ерга олиб келиб ташлайманми? деб сўраганида кўзига дунё қоронғи бўлиб кетди. У саволга жавоб бермади, машинани чийиллатиб ортга бурди. Кулбага етиб, ичкари киргач: Мени кечиринг, дадажон!, дея отасининг бўйнига осилди. Ота-ўғил бир-бирини қучганча дув-дув ёш тўкарди. Ўғил: Дадажон, мени кечиринг! Аҳмоқ ўғлингизни кечиринг!, деган гапни тинимсиз қайтарар, йиғидан тўхтамасди. Ота эса титроқ товушлар билан унинг кўнглини кўтаришга уринарди: Қайтиб келишингни билардим, болам, қайтиб келишингни билардим. Ахир, мен отамни тоғ этагига ташлаб кетганим йўқ-ку, сен мени ташлаб кетсанг… Мени қаровсиз, нотавон ҳолда ташлаб кетмаслингни билардим, болам...
Интернетдан олинди.
https://t.me/IJOD07