#Бу қизиқ!
Эйнштейн билан содир бўлган қизиқ воқеа ...
Жаҳон илм-фани Алберт Эйнштейндан сўнг унингдек истеъдодли олимга гувоҳ бўлмади. Бу хушчақчақ ва қувноқ инсон билан боғлиқ хотира, воқеалар ҳануз эсланади, одамларга кайфият улашиб келади. Шулардан бирини қуйида эътиборингизга ҳавола қиламиз.
* * *
Бир куни Принстон шаҳридан поездга ўтирган Эйнштейннинг ўриндиғи бирпасда қўлёзма қоғозларга кўмилди. Поезд қўзғалгач, чамаси бир соатдан сўнг чипталарни текширувдан ўтказаётган вагон кузатувчиси қисқичини ўйнаганча олимнинг ёнида ҳозир бўлди.
Эйнштейн чиптасини кўрсатиш учун қўлини нимчанинг чўнтагига тиқди. Чипта бу ерда йўқ экан. Сўнг олим ўрнидан қўзғалиб шимнинг чўнтакларини ковлади. Бу ердан ҳам чипта чиқмади. Шошиб қолган Эйнштейн чарм сумкани қўлига олди. Йўқ!
Олим бир оз хижолат бўлиб кузатувчига қаради, сўнг ён-веридаги қоғозларни титкилай бошлади. Шу вақтгача безрайиб турган кузатувчининг нигоҳида хайрихоҳлик пайдо бўлди.
"Жаноб Эйнштейн, мен сизни танийман! Биз барчамиз сизни жуда яхши биламиз, чипта сотиб олганингизга ҳам шубҳам йўқ. Қайғурманг, ҳаммаси жойида!"
Олим маъноли нигоҳи билан унга миннатдорчилик билдирди.
Кузатувчи йўловчиларнинг чиптасини текширишда давом этар экан, бир фурсатдан сўнг буюк олимнинг тиззалаганча ўриндиқ остини кўздан кечираётганига гувоҳ бўлди. Кузатувчи шоша-пиша орқасига қайтди ва Эйнштейнни тинчлантиришга уринди.
"Доктор, сизни яхши танийман! Чипта муаммо эмас. Шарт ҳам эмас. Биламан, сиз чиптасиз чиқмайсиз," кузатувчининг овози хижолатомуз эди.
Эйнштейн қўлларини ўриндиққа тираганча кузатувчига жиддий қиёфада қаради.
"Ўртоқ, мен ҳам ўзимнинг кимлигимни жуда яхши биламан. Бироқ, ҳозир чиптани топмасам бўлмайди! Чунки қайси шаҳарга бораётганимни унутиб қўйдим!"
Масала ўзи ўйлаганидан ҳам жиддий эканини тушунган вагон кузатувчиси Эйнштейнга кўмаклашиш учун беихтиёр ўриндиқ остига энгашди.
Shukhrat Sattorov таржимаси ва талқини
https://t.me/IJOD07