🍃«Жалолиддин Румий»🍃 dan repost
#ayollarga
Аёллар яратилишига кўра эркакларга нисбатан таъсирчан ва ҳис – туйғуга берилувчан бўлади. “Уяни она қуш қуради”, деган гап аёлнинг оиладаги ўрнини ва аҳамиятини жуда чиройли кўрсатиб беради. Аллоҳ бахш этган муҳаббатни турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан баҳам кўрган, улардан ёрдамини аямаган, кўплаб муаммо ва қийинчиликларга бардош берган, сабр қилган аёл оиласининг мустаҳкам тиргаги саналади. Аёл – уйдаги севги булоғи, дард олгувчи малҳам, илиқ қучоққа эга она. Вақти келса, у мижжа қоқмайди, фарзандининг бошида бедор тунларини ўтказади. Керак бўлса, ўзи емай – едиради, ўзи ичмай – ичиради, киймай – кийдиради. Боласининг бошига бирор ташвиш тушишидан доим ташвишланиб юради. Тўққиз ой қорнида кўтариб катта қилган фарзандига бўлган муҳаббатини умр бўйи қалбида олиб юради. Уйига, вазифаларига содиқ ва фарзандларига меҳрибон аёлнинг эри уйдан хотиржам ҳолда кўчага чиқади. Уйи ва фарзандларининг бошига бирор кулфат тушишидан хавотирланмайди. Чунки у биладики, уйда уларни муҳофаза этувчи, номусли хотини бор. Аммо у бўлмаса, ташвишга туша бошлайди.
Аёл турмуш қурганидан сўнг ўз эри ва фарзандларини, уларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳар нарсадан устун қўяди. Ҳаётини шунга мослаштиради. Бундан кейинги барча ҳаракатлари уйдаги ҳузур-ҳуловатни таъминлаш ва саодатга эришишга қаратилади. Аёл киши эри ва фарзандлари учун қилган ҳар бир хизмати эвазига чексиз савобга эга бўлишини билиши лозим.
“Бахтли оила” китобидан.
@Jaloliddinrumiyy🕊