🍃«Жалолиддин Румий»🍃


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃
Реклама админи 👉🏼 @Rumiyadm
150000 so’mdan boshlanadi.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ер юзидаги энг бахтли одам – Сизсиз

Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхшилик ва ёмонлик, бахтлилик ва бахтсизликни баробар тилга олган, дейди уламоларимиз. Шунинг учун, одатда, пессимист (тушкун кайфият) инсонлар ўзларини бахтсиз ҳис қилишлари учун қанча кўп сабаб топса, бахтли сезиш учун ҳам шунча кўп сабаб топилади. Диққат қилинг:

1️⃣.Отангиздан онангиз раҳмига ўтган ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9999 ҳужайра ўлган;

2️⃣.Кўримсиз бир махлуқ эмас, чиройли инсон бўлиб яралгансиз;

3️⃣. Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз;

4️⃣.Одамлар бошпанасиз яшаган, ибтидоий даврда эмас, ҳамма шароит муҳайё бўлган даврда дунёга келдингиз;

5️⃣.Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда эмас, мўътадил юртда туғилдингиз;

6️⃣.Муттасил жазирама иссиқ ёки доимо қаҳратон совуқ ҳукмрон жойларда эмас, тўрт фасл мукаммал юртда туғилдингиз;

7️⃣.Махлуққа эмас, Холиққа сиғинадиган юртда дунёга келдингиз;

8️⃣.Қарзларингиз кўп эмас (ибодатларингиз жойида);

9️⃣.Кўнглингиз хотиржам. Чунки унга Аллоҳнинг ишқини жойлаб олгансиз;

1️⃣0️⃣.Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди;

1️⃣1️⃣.Фарзандларингиз соппа-соғ;

1️⃣2️⃣.Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз;

1️⃣3️⃣.Пиёда эмассиз, тагингизда уловингиз бор;

1️⃣4️⃣.Юртимиз тинч, тунлари хотиржам ухлайсиз;

1️⃣5️⃣.Бекор қолганингиз йўқ, тайинли иш жойингиз бор;

1️⃣6️⃣.Адашиб, улоқиб юрганингиз йўқ, бошингиз саждада, тилингиз дуода;

1️⃣7️⃣.Маст қилувчи, ақлдан оздирувчи нарсалардан йироқсиз, Аллоҳнинг ишқидан сархушсиз...

Кўрдингизми, ўзингизни бахтиёр ҳис қилишингиз учун қанча сабаблар бор. Яна нима керак сизга...

Бу дунёни ташвишларидан асло бошингиз эгилмасин...
Аллоҳим ҳар бир муаммомизга Ўзи одилона ечим юборади...

Яхши нарсалар ҳақида ўйланг...
Сизларни яхши кўрувчи инсонларни қадрланг...
🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨
Тунингиз хайрли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🆘#Диққат

ҲАЙР БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАР❗️

БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРНИ
ОПЕРАЦИЯСИЗ ДАВОЛАНИНГ❗️

Агар сизда БЎҒИМ оғриқлари,
Артрит,Артроз,Коксартроз,
Гоноартроз,Острехандроз,
Грижа
каби касалликларга қарши энг тезкор табиий ечим.

Snake oil (илон йоги илон захридан) энг замонавий ва операциясиз ёрдам берувчи табиий ва ҳалол маҳсулот!
РОССИЯ МАХСУЛОТИ
❗️

Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
👆👆👆
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!
ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар👉@snekeoils


САЛАВОТДА БАРАКА ВА ХАЙР БОР

Салавот қалбни нурлантиради, дилни ёриштиради, ақлга зиё беради. Унутган нарсани ёдга келтиради, исонга ҳаловат ва хотиржамлик бахш этади. Умматни Пайғамбар алайҳиссалом билан боғлайди. Инсон Расулуллоҳга салавот ва салом йўллар экан, унинг барча ғам-ташвишларига Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади, ризқини мўл-кўл этиб, буюк мукофотлар билан тақдирлайди.

@Jaloliddinrumiyy🍃


👶 Фарзандингиз ёлғон гапиряптими? (Муҳим мавзу!!!)

ЕЧИМИ: Унга хотиржамлик инъом этинг. Бола агар қўрқмаса, босим ва таҳдид остида бўлмаса у ёлғон гапирмайди. Унга осойишта ва тинчликни хис эттиринг.

👶 Фарзандингиз қайсарми?

ЕЧИМИ: У ўжарлик қилиб турганда, сиз унга хилоф иш қилманг. Чунки у сизнинг акс иш қилаётганингизни кўрса, қайсарлигини оширади!
Унга муҳаббатингизни бериб, бағрингизга олинг.

👶 Фарзандингиз сер ҳаракатми?

ЕЧИМИ: Уни ҳаракатли фаолиятлар билан машғул этинг. Шоколад танаввул этишини камайтиринг. Чунки шоколад унинг энергиясини ошириб юборади. Унга бирон-бир ёшига мос масъулятликни топшириб қўйинг.

👶 Фарзандингизнинг озиқланиши заифми?

ЕЧИМИ: Уни асло бунга мажбур этманг. Балки, уни ўйнаётганида овқатлантиринг ёки ака-укалари билан рақобат уюштириб, озиқлантиришга ҳаракат қилинг. Таомларини рангли мевалар билан безаб беринг.

👶 Фарзандингиз кичик укаларини ураяптими?

ЕЧИМИ: Уни кичик укалари билан солиштирманг. Уларга берадиган меҳр-муҳаббатингизни адолатли этинг. Бири қолиб бошқасига эҳтимом кўрсатаётганингизни уларга зинҳор билдирманг.

👶 Фарзандингиз электрон ўйинларига ўчми?

ЕЧИМИ: Ўйин вақтларини секин асталик билан камайтириб боринг. Тўсатдан уни ўйинлардан маҳрум этманг. Акс холда ўйинга бўлган эҳтироси илгарига нисбатан янада кучлироқ бўлиб, зўрайиб кетади.

👶 Фарзандингиз ахлоқсиз ва одобсиз сўзларни талаффуз этаяптими?

ЕЧИМИ: Унга овозингизни кўтариб оввора бўлманг. Балки, юмшоқлик билан тшунтиринг. Ва унга "тилнинг поклиги дилнинг покизалигидан" деб айтинг ва масдарини ҳам келтиришга ҳаракат қилинг.

👶 Фарзандингиз намоз ўқимаяптими?

ЕЧИМИ: Аллоҳга бўлган муҳаббатини оширинг. Жамиики неъматлар шунингдек, ўйинчоқлар ва ширинликларнинг бари Аллоҳдан эканлигига хис этдиринг.

👶 Фарзандингизда бармоғини сўриш ёки тирноғини тишлаш одати борми?

ЕЧИМИ: Демак фарзандингиз осойишталикга муҳтож. Унда бирон-бир таҳдиддан ёки ёмон нарсаларни сезиш эвазига, қўрқиш хисси бор.

👶 Фарзандингизнинг ғазаби тезми?

ЕЧИМИ: Унга ғазаб билан жавоб қайтарманг. Балки, ғазабланганида таҳорат олишни ўргатинг. Сўнгра унга "тинчлан, кейин келишиб оламиз" деб айтинг.

👶 Фарзандингизнинг шахсияти заифми?

ЕЧИМИ: Унга ишонч бахш этинг. Ёшига мос келган бирон-бир нарсага бўлган масъулиятликни топшириб қўйинг. Унга осойишталикни ато этинг. Унга шахсияти заиф эканлигини билдирманг ва уни спорт клубларига аъзо эттиринг. Чунки спорт руҳи ва бадани учун фойдалидир.

👶 Фарзандингиз ўғирлик қилдими?

ЕЧИМИ: Уни "ўғри" деган сўз билан ҳақорат қилманг. Балки, танхоликда унга насиҳат қилинг. Олган нарсасини дарров қайтарсин. Ва уни ўғирлик қилишига сабаб бўлган масдарни аниқлаб, фарзандингизни даволанг. Унинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиринг.

👶 Фарзандингизда балоғатлик аломатлари билиндими?

ЕЧИМИ: Уни поклик одобига ўргатинг. Ва унинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкам этинг. Асло унинг кўринишидан ва овозидан кула кўрманг. Бундан буён ўз ахлоқлари учун ўзи масъул эканлигини билдиринг.

👶 Ўғлингизда аёлларга хос аломатларни пайқадингизми?

ЕЧИМИ: Секин асталик билан қизлар билан бўлган алоқасини четлатиб, уни кўпроқ эркаклар сафига қизиқтиринг. Ҳамда бироз дағалликни ҳам ўргатинг.
Агарда қизларда эркакларга хос ҳаракатларни сезсангиз, бунинг аксини қилинг.

👶 Фарзандингиз қайсарлик қилиб, уйғониши билан йиғлайдими?

ЕЧИМИ: Унинг бошини меҳр билан силанг ва унинг севган лақабларини айтиб эркаланг. Сўнгра «оят ал-курси»ни паст овоз билан ўқинг.

👶 Фарзандингиз ўйинчоқлар дўконида қайсарлигини қила бошладими?

ЕЧИМИ: Уни асабийлашмасдан чалғитинг. Асло унинг талабига, тинчланганида ҳам кўна кўрманг. Йўқса, ушбу одатга кўникиб қолиши ҳеч гап эмас.

@Jaloliddinrumiyy🕊


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​​ 🕋🌸АССАЛОМУ
АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОХИ ВА
БАРОКАТУХ!
🍀🕌
📿ЖУМА АЙЁМИ
МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙

🤲🏻 Аллоҳим, Тонгимизни ғамлардан холи қил...!
🌺
Илм билан бизни беҳожат этгин...
Хилм билан безатгин...
Тақво билан мукаррам
айла...
🍀
Аллоҳим...!
Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла.
🌷
Эҳсон бердинг, қоим айла.
Бизни ва яқинларимизни
Жаннату жамолингга мушарраф айла...!🤲🏻


@Jaloliddinrumiyy🕊

86k 3 5.9k 184

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мавлоно Румий дуоларидан:

“Аллоҳим, мен ҳар ҳолимни Сенга топширдим. Сен эса мени бандаларинг қўлига топширма.
Мен Сенинг марҳаматингга сиғиндим, Сен эса мени бандаларинг инсофига топширма.
Ёлғизликни севганим қадар кўп ноҳақликлар кўрдим.
Эй Роббим, Сен мени икки дунёда танҳо ташлаб қўйма!
🤲✨
“Хайрлиси сизни топсин..!”


Нақадар гўзал дуодир бу. Аллоҳ сизга бир ажойиб йўл очсин...
Йўлингизга ғов бўлишни истаганларни сиздан узоқ тутсин...
Охири охиратга олиб чиқадиган бу дунё йўлида Аллоҳ сизга яхши бир ҳамроҳни дучор этсин...
Сизга ёр, эртанги кунларингда доимо ёнингизда бўладиган, хаёлларингизга шерик,
сизни асло тарк этмайдиган бир киши бўлсин...
Аллоҳ қадамларини барокатли қилсин...
Қийинчиликларни сизга осонлаштирсин.
✨✨🌙🌙✨✨

@Jaloliddinrumiyy🕊


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бахтга орқасидан қувиб эришилади, уни кутиб эмас…

"Бeш юз киши битта мажлисда эдилар. Бирдан нотиқ жим бўлиб қолди ва гуруҳ билан бир машғулот ўтказишга қарор қилди. Ҳаммага биттадан шар бeрди ва унга барча ўз исмини ёзиши кeрак эди. Охирида ҳамма пуфаклар йиғилиб, бир хонага ташланди.

Иштирокчилар ҳам шу хонага киритилди ва бeш дақиқа ичида ҳар бир кишига ўз исми ёзилган пуфакни топиш буюрилди. Ҳамма шоша-пиша ўз пуфагини излашга тушиб кeтди. Одамлар бир-бирини туртдилар, итардилар ва ғала-ғовур бошланиб кeтди. Натижада бир киши ҳам ўз пуфагини топа олмади.

Шунда нотиқ ҳамма қўлига исталган бир пуфакни олишини ва унда кимнинг исми ёзилган бўлса, уни ўша одамга узатишини айтди. Шундан сўнг бир нeча дақиқа ичида ҳамма ўз исми ёзилган пуфакни топди.

Нотиқ: "Гувоҳи бўлганингиздeк, ҳамма ўз бахтини излайди, аммо унинг қаердалигини билмайди. Бизнинг бахтимиз бошқаларнинг бахтида яшириндир. Уларга хурсандчилик улашинг, сизники ўзингизга ўз оёғи билан кeлади. Ва инсонларнинг мақсади ҳам шу: бахтнинг изидан бориш.

Унутма, бахт ўтириб бир жойда кутганингда эмас, орқасидан чопганингда сeнга кeлади. Қаерда бўлишингдан қат'ий назар бахт ортидан боришдан воз кeчма. Ҳозир илк қадамингни ташла ва табассум қил.

Қара, бахтга бир қадам яқинлашдинг...

✍️ Мирач Чағри Оқтошнинг
,,Ҳаёт ютқазган жойингдан бошланар” китобидан

@Jaloliddinrumiyy🌿


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🌼

Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!
✍️Жалолиддин Румий
🕊🌹❄️🕊🌹❄️🕊🌹❄️🕊
Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.
Кун давомида яхши кайфият тарк этмасин!

@Jaloliddinrumiyy🕊


Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма.
(Исро сураси, 26-оят.)

Қуръони Карим ота-онанинг фарзанддаги ҳаққини баён қилибгина қолмай, қариндошларнинг ҳам бир-бирларида ҳаққи борлигини билдирмоқда. Имкони бор, ўзига тўқ кишида ночор, ёрдамга муҳтож қариндошларнинг ҳаққи бор. Бу ҳақ уларга Аллоҳ томонидан берилган. Бой-бадавлат киши ўз қариндошларига ёрдам берганида, миннат ёки фазлини кўрсатиш учун эмас, балки Аллоҳ амрини адо этиш, Аллоҳ белгилаган ҳақни бериш учун иш қилган бўлади. Шунингдек, ночор қариндош ўзининг бой-бадавлат қариндошидан бирор нарса олганда, унинг олдида хору зор бўлиб эмас, Аллоҳ унга белгилаган ҳақни олаётганини тушуниб, ўзини эркин тутиб олади. Шунингдек:
«Мискинга ва кўчада қолганга ҳам» ҳаққини адо эт.
«Мискин»–ҳаёт ўтказишда моддий жиҳатдан қийналиб қолган камбағал одам.
«Кўчада қолган»–юртида бой-бадавлат бўлса ҳам, сафарда турли сабабларга кўра ночор иқтисодий ҳолга тушиб қолган шахс. Мана шу тоифадаги кишиларнинг ҳам бой-бадавлат мусулмоннинг молу мулкида Аллоҳ тайин қилган ҳаққи бор. Қуръони Карим бой-бадавлат кишиларга ота-она, қариндош, мискин ва кўчада қолганларга қўлларидаги молу мулкдан сарфлашни амр қилиш билан бирга,:
«Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма», демоқда.
Ислом нуқтаи назарида, исрофгарчилик-ноҳақ, ҳаром-хариш йўлларга мол-дунё сарфлашдир. Агар инсон бору йўғини ҳақ йўлда сарф қилиб битирса ҳам, исрофга йўл қўйган ҳисобланмайди. Аммо ноҳақ ишга, ҳаром-харишга арзимаган пул сарфласа ҳам, исрофгарчиликка йўл қўйган бўлади.

@Jaloliddinrumiyy🍃


Кўп хафа бўлма..!
Шуни яхши билки, қанча йиғласанг шунча куласан...
Ҳамма нарсани тугади деб ҳам ўйлама..!
Қанча севсанг шунча севиласан...

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🕌Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва
барокатуҳ!
Муродбахш чоршанба тонги хайрли бўлсин! Бугун 19 февраль,

+11°+6☁️

Аллоҳ барчанмизга куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо, қарздорларимизга қарзини ўташлик, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, омади келишмай турганларнинг ривож-корини берсин.🤲🏻

🌷Юрагимизни кенг, ишимизни ўнг, қадаримизни яхшиликларга йўғрилган- ҳидоятда, оқибатимизни хайрда гўзал этсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊


🍃ОЯТАЛ-КУРСИЙ🍃
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ.

"Аллоҳу лаа илааҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййуум. Лаа таъхузуҳу синатув ва лаа навм. Лаҳуу маа фиссамааваати ва маа фил ард. Ман-заллазии йашфаъу ъиндаҳу иллаа би-изниҳ. Йаъламу маа байна айдийҳим ва маа холфаҳум ва лаа йуҳтиууна бишайъиммин ъилмиҳии иллаа бима шаа-а. Васиъа курсийюуҳус-самааваати вал-ард. Ва лаа йаудуҳу ҳифзуҳумаа ва ҳувал ъалиййул ъазийм".

🕋🕌

Маъноси: Аллоҳ - Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар
Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. Уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан Ўзи хоҳлаганидан бошқа ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар. Унинг Курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Унга оғир келмас. Ва У Олий ва Азим зотдир.

Уйқуга ётишингиздан аввал Оятал Курсийни ўқинг! Шунда Аллоҳ сизга бир фариштани жўнатади. У сизни уйғонгунигизча қўриқлаб туради.

(Ҳадис 5010)


@Jaloliddinrumiyy🍃


Кўп таом ейишнинг зарарлари:
1️⃣. Кўп овқатланиш – қалбни қаттиқлаштиради. Иймон нурини сўндиради.
2️⃣. Кўп ейиш органлар фаолиятини издан чиқаради. Саломатлигингизга путур етади. Қорни тўқ одам ҳаром нарсаларга қарашга ўрганади. Манманликка берилади. Ёмон сўз билан бошқаларнинг дилини оғритади.
3️⃣. Кўп таом ейиш идрок, хотирани заифлаштиради.
4️⃣. Кўп ейиш кам ибодат қилишга сабаб бўлади. Чунки вужуд оғирлашиб, дангаса бўлиб қолади. Ривоят қилишларича, бир куни пайғамбар Яҳё алайҳиссалом шайтонга дуч келиб қоладилар. Шайтоннинг қўлида шохчали чивиқни кўриб бунинг нималигини сўрайдилар. Шайтон шундай жавоб беради:
– Нафснинг истагидир. Бу билан одамларни алдайман.
– Мени ҳам ҳеч алдашга уриниб кўрдингми?
– Йўқ. Фақат бир кеча тўйгунча таом егандинг, ўша тун ибодатингни қилмай ухлаб қолдинг, – деди шайтон.
– У ҳолда бундан кейин тўйиб овқатланмайман, – дедилар Яҳё алайҳиссалом.
– Ундай бўлса, бундан кейин бу ҳийлани ҳеч кимга ишлатмайман, – деди шайтон.
5️⃣. Кўп таом ейиш туфайли ҳаром луқма ейиш эҳтимоли ортади. Чунки ҳалол ризқ танага етарли миқдорда берилади бандага. Ҳаром ризқ, мол эса эҳтиёждан кўп микдорда келади.
6️⃣. Кўп овқатланиш жон таслим қилар чоғида оғир азобларга сабаб бўлади.
7️⃣. Қорин бандаси бўлиб қолган кимсалар охират савобидан маҳрумдирлар. Аллоҳ таоло шундай буюради: “Кофир бўлган кимсалар дўзахга дучор қилинадиган кунда (уларга дейилур): Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни дунёдаги ҳаётингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди бугун у ерда ноҳақ кибр қилганингиз ва фосиқ бўлганлигингиз сабабли, хорлик азоби билан жазоланурсиз” (Аҳқоф, 20-оят).
8️⃣. Кўп овқат ейдиган кимса қиёмат куни банди қилинади ва сўроққа тутилади. Ҳалол таом ейишда нима учун ҳаддидан ошгани ҳисоби сўралади ва азобланади. Юқорида санаб ўтилганлар қорин бандасига айланган кимсаларни кутаётган азоблар эди. Киши ўзини-ўзи ўтга ташламаслиги лозим. Аллоҳ марҳамати ва карамига эришиш учун нафсни тия олиш, меъёридан ортиқ таомга муккасидан кетмаслиги зарур. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасад дўзахга ҳақлидир”.

“Обидлар йўли” китобидан.
📚

@Jaloliddinrumiyy🍃


Солиҳ дўст

Икки дўст иш юзасидан пойтахтга йўл олибди. Ярим тунда шаҳарга етиб келиб, меҳмонхоналарнинг бирига жойлашибди. Иккови ҳам йўл чарчоғидан уйқуга кетишибди. Эрталаб уйғонишгач дўстларнинг бирини юз минг сўми йўқмиш. Ўша пайтда юз мингнинг қадри баланд экан. У шеригидан «юз мингимни кўрмадингми» дебди. Дўсти «кеча тунда менга пул керак бўлиб олиб ишлатдим, сенинг уйқингни бузгим келмади», дебди. Кейин икки дўст юмушларини битириб меҳмонхонадан чиқиб кетаётганида, фаррош аёл ёнларига келиб «хонангизни тозалаётган эдим, ётоқ тагидан юз минг топиб олдим», деб пулни уларга узатибди. Шунда пул эгаси дўстига «пулни мен олиб ишлатдим деган эдингку», дебди. Дўсти «хонада иккаламиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мен олмадим десам орамизга шайтон тушиб дўстлигимизни бузар эди. Ўша йўқолган юз минг бўйнимда қарз бўлиб қолсин, дўстимни йўқотганимдан пулимдан айрилганим яхшида», дебди.

@Jaloliddinrumiyy🍃


МОМОЛАРИМИЗ ЭРКАКЛАРНИ МАНА ШУНДАЙ ТАРБИЯ ҚИЛИШГАН

Абу Язид Бистомий ҳазратлари болалик чоғлари оталаридан етим қоладилар. Оналари фозила обида аёллардан эди. Балоғат ёшига етганида хурсандлигидан оналарининг олдига келиб: Онажон! Мен эркак бўлдим, дейди.
Оналари: Нима, Расулуллоҳни кўрдингми, дейди.
У: Киши Расулуллоҳни кўрмагунича эркак бўлолмайдими, деди.
Оналари: Ҳа, деди.
У: У зотни қандай қилиб кўраман, деди.
Оналари: У зотга кўп саловот айтишинг билан, деди.
Онасининг сўзини тинглаб, ибодатида ва Расулуллоҳга саловот айтишга анча тиришди ва ниҳоят Набий алайҳис саломни тушида кўрди. Яна аввалгидек хурсанд ҳолида онасига хабар бергани келиб: Онажон! Ана энди эркак бўлдим. Набий алайҳис саломни кўрдим, деди.
Оналари: Уйғоқлигингда кўрдингми ё тушдами, деди.
У: Тушимда, онажон! деди.
Оналари: То уйғоқлигингда кўрмагунингача ҳечам эркак бўла олмайсан, деди.
У: Ахир, қандоқ қилиб, онажон?! деди.
Онаси: Ахир ҳар намознинг аттаҳиётида "Ассаламу алайка айюҳан набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу"ни ўқимайсанми. Қандай қилиб йўқ кишига салом берасан, деди.
Шунда у намозини хушуъ билан пухта адо этадиган бўлди ва "Ассаламу алайка айюҳан набий"га етганида кўзларидан ёшлари шашқатор бўлиб оқадиган даражага етти ва ниҳоят Набий алайҳис салом унга алик олаётганларини кўрадиган бўлди. Шунда онаси келиб: Ана энди эркак бўлдинг. Сенга энди хавфсирамасаям бўлади, деди.

🕋🕌🕋🕌🕋🕌🕋🕌🕋🕌
Аллоҳим! Ўзимизни ҳам фарзандларимизни ҳам аждодларимиз йўлидан юриб Сенинг розилигинга эришишимизга Ўзинг кўмак бер! Омин
🤲

@Jaloliddinrumiyy🕊


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассаламу Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!🕋
...АЛЛОҲИМ...
Қалбларимизга нур...
🍃Юзларимизга зиё...
🌹Ризқимизга кенглик...
🍀Ҳақда сабот...
🌿Нафсимизга ризо... ато эт!
🍀Бандаларинг қалбида бизга
🌷нисбатан муҳаббат жо айла!

Сешанба тонги хайрли бўлсин!
Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин... Хонадонингизга
Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!


@Jaloliddinrumiyy🌺


Аллоҳ ёрдам беришни хоҳласа, бизга дуо қилиш хоҳишини беради.

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Меҳри Ҳақ кўнглингда бўлса, бил ҳамон,
Сенга Ҳақ меҳри тушибдур бегумон.»
✍️Мавлоно Румий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕌ДУШАНБА ТОНГИ
🌺🍃ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
🌸Бугун 17 февраль,
+9° +1°☁️

Ҳаёт мўжиза... Бу мўжизалар Яратувчиси Роббимга ҳамду санолар бўлсин!
🕊
Бошланган янги ҳафтангиз хайрли ва омадли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🍃


#ҳайрат
Осмондаги қирмизи атиргуллар
"Осмон ёрилиб қирмизи атиргул рангига монанд бўлганда(матодаги доғлар сингари)...(Ар- Роҳман 37)
Ар- Роҳман сурасининг 37- оятининг маънолар таржимасида шу ҳикматлар учрайди. Оятдаги" вардатан каддиҳан"жумласи қирмизи атиргул рангига монанд бўлганда(матодаги доғлар сингари) деган маънони англатади. Бу тафаккурда баҳайбат чексизлик бўлган самода мисли юлдузлар каби атиргуллар очилганини тасаввур қилишга ундайди. Аслида бу фан тилида "Rosetti Nebula" деб аталадиган ҳодисотнинг айнан ўзгинасидур. Небула деб коинотдаги улкан газли булутларга айтилади. Улар Небула (газли булут) бўлишдан илгари юлдуз бўлади, юлдуз бўлгандаям жуда улкан, ўз ичидан юқори босим ва ҳарорат сабабли  газ чиқариб турадиган тур ҳисобланади. Чиқаётган газларнинг миқдори юқори, тарқалишининг даражаси жуда тез бўлиб, бу газлар 15,000°С ҳароратида газли булутлар билан бирлашади. "Rosetti Nebula" дейилишининг сабаби шуки, бу табиат ҳодисаси дарҳақиқат атиргулга ўхшаб кетади, содир бўлганда эса тўлин ойга нисбатан беш баробар катта кўринишда бўлади.  Пен Давлат Университетининг астраномия соҳаси бўйича тадъқиқотчиси Леиза Товнслей бошчилигидаги илмий гуруҳ Чандра номли телескопда бу ҳодисани аниқлашга муваффақ бўлишган.(Дастлаб Англиялик Жон Фламстид 1690 йил илмий назарияларни илгари сурган эди) Улар жуда кўплаб юлдузларни кузатишган ва улар ўзаро тўқнашганда 6 млн даражадаги ҳароратда газ чиқишини аниқлашган. Товнслейнинг ўзи кўрганларини қуйидагича изоҳлайди: "Rosetti Nebula содир бўлганда, осмонда телескоп орқали  қизғиш атиргулсимон шакллар  коинотда номоён бўлганини кузатдик, ҳозир бу чиройли воқейлик ҳақида тасаввурга эгамиз". Юқори технология ёрдамидагини бу жараённи кузатишнинг имкони бор, минг йиллардан зиёд вақт олдин Қуръонда эслатиб ўтилган ҳақиқатни эса яқиндагина кашф этишди. Биттагина Қуръонда икки дунё учун манфаатли илмлар, чексиз ҳақиқатлар жамланган деган фикримга қўшилаоласизми? Ишонаманки, йиллар ўтиб ҳаттоки ҳар бир ҳарфда бир мўъжиза яшашини билиб олармиз, ҳозирча эса мана бу оятни тафаккур этиб кўрайлик:
" Қайси ҳолда бўлсанг, Қуръондан нимани тиловат этсанг, ишлардан қайси бирини қилсаларингиз, албатта, ўшанга киришаётган пайтингизда сизларга гувоҳмиз. На ер юзида ва на осмонларда(!!!)зарра миқдордаги, ундан кичикроқ ё каттароқ нарса Роббингдан маҳфий бўлаолмас, балки, очиқ- ойдин Китобдадур"...(Юнус 61)
Аллоҳу Акбар, дарҳақиқат, Аллоҳ Буюкдир!!!

✍️Умму Амина тайёрлади

@Jaloliddinrumiyy🍃


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нима бўлсанг бўл, кўринганинг қадарсан.
Қандай кўринсанг кўрин, қаршингдаги (инсон) сeни кўролгани қадарсан...

✍️Жалолиддин Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.