#Бу қизиқ!
#хилқат.
Эркак ва аёл!
Фарқларимиз қандай?!
Жуда қизиқ гаплар!!!
1. Эркаклар аёллар учун кийим танлай олмайдилар
Эркаклар ҳақиқатан ҳам кийим танлай олмайдилар, айниқса аёлларнинг кийимини. Чунки уларнинг мияси бичим ва андазаларни фарқлай олмайди. Аёлларнинг кўзларига қараганда уларнинг кўзлари камроқ ранг-тус ажратади.
Шунинг учун эркак кишидан зеб-зийнат, кийим-кечак сотиб олиб беришни илтимос қилманг, у дарҳол депрессияга тушади, сиз эса истаган нарсангизга эриша олмайсиз.
Эркак кишини аёлнинг ўлчамини топа олмаслик даҳшатга солади. Мабодо каттароқ ўлчамдаги кийимни сотиб олса, рафиқаси “Мен шунчалик семизманми?” дейиши аниқ. Торроғини олиб қўйса, яна балога қолади.
Кийимни эрингиз совға қилган тақдирда ҳам, кийимни бирга бориб танлаганингиз маъқул. Шундагина харид қилган кийимингиздан завқланиш имконияти пайдо бўлади.
2. Эркаклар ҳеч қачон адашиб қолмайди
Эркаклар ҳеч қачон адашиб қолмайди, жуда йўлдан адашадиган бўлса, “йўналишни ўзгартиради”. Ҳатто бир жойдан беш марта ўтсангизда, ундан ҳеч қачон орқага қайтишни илтимос қилманг. Эркаклар минг йиллардан бери ов ва жанг қилишда фақат макон ва замон орқалигина фикр юритишади. Улар маконда йўналишни аниқлашни эркакларга хос хусусият деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун адашиб қолганини тан олиш улар учун мағлубият билан тенгдир.
3. Аёллар ўзларига кўпроқ танқидий кўз билан қарашади
Эркаклар кўзгудаги аксларидан қониқиш ҳосил қилишса, аёллар эса ҳеч қачон ўзларидан қониқмайдилар. Улар бир-бирларидан тубдан фарқ қилган ҳолда ўзларини бошқача қабул қиладилар. Аёллар тирноқларига назар ташлаётганда кафтларини пастга қилган ҳолда устидан қарашса, эркаклар кўп ҳолларда бармоқларини буккан ҳолда тирноқларига разм солишади.
Тавба шунақа фарқи ҳам бор экан?)))
4. Аёллар кўпроқ эснайди
Эснаш юқумли эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз, аммо аниқланишича, эснашга аёл ва эркак бирдай жавоб бермас экан. Жинснинг гўзал вакилалари бунга тезроқ жавоб қайтаришар экан. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бунга аёлларнинг бошқаларнинг дардига шериклиги, ҳамдардлиги сабаб бўларкан.
5. Қорни оч аёл романтикага мойил бўлмайди
Эркак юрагига йўл ошқозон орқали ўтади дейишади. Аммо бу фақат эркакларга тегишли бўлибгина қолмай, бу борада аёллар ҳам улардан қолишмас экан. Аёл кишининг қорни тўқ бўлсагина, романтикага мойиллик билдиради. Тадқиқотлар натижасида, аёллар тушликда бақувват овқат истеъмол қилсалар, уларда романтик кайфият юзага келиши аниқланган. Шунинг учун ресторанда романтик учрашув ўтказилиши илмий томондан асосланган анъанадир.
6. Аёл шифокорлар эркак шифокорларга нисбатан меҳрибонроқ бўлади
Аёл врачлар эркак врачларга қараганда беморни жон қулоғи билан тинглаб, уларга катта эътибор беришади, бу эса беморнинг соғайиб кетишида катта роль ўйнайди. Эркак врачлар эса беморга таъмирланиши лозим бўлган машинадек қарашади. Уларнинг беморни даволаш усуллари ҳам ҳар хил бўлади. Аёллар пастроқ дозада дори буюриб, кўпроқ маълумот ва маслаҳатлар беришга ҳаракат қилади. Аммо шунга қарамай, жинсидан қатъи назар эркак ва аёл тиббиёт ходимлари ажойиб мутахассислар бўлиши мумкин.
7. Биз турлича бўлсак-да, айнан ўзимизга ўхшаган жуфтни қидирамиз
Севишган жуфтликларнинг бир-бирларига ўхшаб кетиши табиий ҳолдир. Айнан бир кўрганда ёққан ташқи қиёфа ҳақидаги таассурот бора-бора муҳаббатга айланиб кетади.
Ummuzaynabummu
https://t.me/IJOD07/