#сарказм
“САНЪАТ”
Минбарга чиқди Тулки:
– Мажлисдан мақсад шулки,
Қуриб кетсин ўғрилар,
Ўғрини гўр тўғрилар!
Ўрмонимиз пок бўлсин,
Ҳамма бахтли, шод бўлсин!
Нафси ҳакалак отган
Ўрмонни ўйлармикан?!
Мана, номард Чумоли,
Кўрингизлар аҳволин:
Тинмай уйига ташир,
Ҳа, яшир-а, ҳа яшир!
Экмай, тикмай Олмахон,
Ёнғоқ тергани ёмон!
Ҳалолликда ҳикмат кўп,
Таклифимга денглар хўп:
Ташмачилар йўқолсин,
Чўл-саҳрога йўл олсин!..
Чалинди тинмай қарсак,
Тулки бурни – варварак!
Бўрсиқ тортиб панага,
Тулкига дер: – Жон ака,
Сизга бор бир саволим:
Қаранг, ўйланиб қолдим,
Минбарда... сиз... тўғрисиз,
Асли... катта ўғрисиз!
Иккиланмай, тап тортмай,
Сўзлайсиз тақводордай?
Мулойим кулар Тулки:
– Ошнажон, шуни билки,
Бўлсанг ҳам ғирт муттаҳам,
Минбарда бўлгин бардам!
Ўғрилик, чиндан – иллат,
Тўғри кўринмоқ – санъат!..
Носиржон ТОШМАТОВ
https://t.me/Hurfikruznews
“САНЪАТ”
Минбарга чиқди Тулки:
– Мажлисдан мақсад шулки,
Қуриб кетсин ўғрилар,
Ўғрини гўр тўғрилар!
Ўрмонимиз пок бўлсин,
Ҳамма бахтли, шод бўлсин!
Нафси ҳакалак отган
Ўрмонни ўйлармикан?!
Мана, номард Чумоли,
Кўрингизлар аҳволин:
Тинмай уйига ташир,
Ҳа, яшир-а, ҳа яшир!
Экмай, тикмай Олмахон,
Ёнғоқ тергани ёмон!
Ҳалолликда ҳикмат кўп,
Таклифимга денглар хўп:
Ташмачилар йўқолсин,
Чўл-саҳрога йўл олсин!..
Чалинди тинмай қарсак,
Тулки бурни – варварак!
Бўрсиқ тортиб панага,
Тулкига дер: – Жон ака,
Сизга бор бир саволим:
Қаранг, ўйланиб қолдим,
Минбарда... сиз... тўғрисиз,
Асли... катта ўғрисиз!
Иккиланмай, тап тортмай,
Сўзлайсиз тақводордай?
Мулойим кулар Тулки:
– Ошнажон, шуни билки,
Бўлсанг ҳам ғирт муттаҳам,
Минбарда бўлгин бардам!
Ўғрилик, чиндан – иллат,
Тўғри кўринмоқ – санъат!..
Носиржон ТОШМАТОВ
https://t.me/Hurfikruznews