Hurfikr.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Президент матбуот хизмати:

Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.

https://t.me/Hurfikruznews


Путин Марсни биринчи бўлиб ўзлаштириш кераклигини айтди

Россия Президенти бунинг учун фундаментал фанни молиялаштириш зарурлигини таъкидлаган.

https://t.me/Hurfikruznews


Нетаняху Трампга Халқаро жиноят судига қарши санкциялар жорий этгани учун миннатдорлик билдирди

Исроил бош вазири идораси Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида миннатдорлик хабарини эълон қилди.

https://t.me/Hurfikruznews


Ким қилмагай - ким топмагай...

Қабулимга келган бир неча адвокатлар собиқ МХХнинг ўз вақтида "Нодир худо"  лақабини олган жаллоди Нодир Тўрақулов 22-сонли колониядаги цехда эҳтиётсизлик ортидан 4 та бармоғидан ажрагани ҳақида маълумот беришди.
Муҳтарам президентимизнинг шижоати туфайли жавобгарликка тортилган бу кимса ҳақида турли афсоналар юради. Эҳтимол,  унинг қилмишларининг бир қисми қонун назоратидан четда қолгандир, унинг зулмини Яратганга ҳавола қиламиз.
Яқинда яна шундай нoмдор одамлардан бирининг аянчли тақдири ҳақида ёзаман,  токи бу тақдирлар бошқаларга сабоқ бўлсин.  Ким қилмагай - ким топмагай...

Абдурахмон Ташанов

https://t.me/Hurfikruznews


Россия армияси ўқ-дориларни ташишда эшаклардан фойдалана бошлади

Украинада жанг қилаётган баъзи бўлинмаларга логистика мақсадлари учун эшаклар берилди. Аскарлар буни ҳайрат билан қабул қилган.

Уруш ўзининг тўртинчи йилига яқинлашар экан, Россияда зирҳли техникалар тақчиллиги кузатилмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews


Ҳафта охирида яна ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Шанба куни Ўзбекистонга нам ҳаво кириб кела бошлайди, қатор ҳудудларда ёмғир ёғади. Якшанба куни аксарият жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews


#Тезкор

Бахор бошланди, Ўзбекистонда хаво харорати +20 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Бу йил бахор эрта, ёз эса Аномал келиши мумкин

Яқинларга юборинг!

https://t.me/Hurfikruznews


Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россия устидан халқаро судга даъво тайёрламоқда

Озарбойжон матбуотининг ёзишича, россиялик расмийлар, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари воқеага алоқадорлигини инкор этишда давом этмоқда ва айбни экипаж зиммасига юклашга уринмоқда. Бу тактика 2014 йилда Донбасс осмонида уриб туширилган Малайзиянинг Boeing 777 самолёти билан боғлиқ вазиятни эслатади, бунинг учун «Москва ҳалигача жавобгарликни тан олмаган».

https://t.me/Hurfikruznews


⚡️Қирғизистон русча фамилиялардан бутунлай воз кечади

Қирғизистон парламенти фамилияларнинг миллий анъаналарга мос вариантларини жорий этиш бўйича қонун лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

Нашрга кўра, ушбу қарор фуқароларга русча қўшимчалардан воз кечиб, ўз тарихий меросига мос фамилияларни танлаш имкониятини яратади.

Депутат Мирлан Самемкўжонинг тушунтиришича, янги тартиб фамилия ва ота исмининг имлосини мажбурий ўзгартиришни назарда тутмайди.

Ҳозирги "-ов", "-ев", "-вич", "-вна" қўшимчалари сақланиб қолади, лекин уларни фақат фуқароларнинг илтимосига биноан ўзгартириш мумкин.

Қонун лойиҳасига кўра, фуқаролар қуйидаги вариантларни танлаш имконига эга бўлади:

Ўғил болалар учун – "уулу", "дын/тын", "дин/тин", "дун/тун", "дан/тан", "ден/тен", "дон/тён" қўшимчалари;

Қиз болалар учун – "қизи" қўшимчаси.


Шу билан бирга, фамилия ҳеч қандай қўшимчасиз ҳам расмийлаштирилиши мумкин. Бундай ҳолда, болага отасининг исми фамилия сифатида берилмайди.

https://t.me/Hurfikruznews


Трамп Нетаняхуни ҳибсга олиш ҳақидаги ордер сабаб Халқаро жиноий судга қарши санкциялар киритди

ХЖС АҚШ ва Исроилга қарши “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатлар содир этди” дейилади фармон матнида.

https://t.me/Hurfikruznews


МУСИБАТЛАР

Сизни аёлингиз (ёки эрингиз) билан имтиҳон қилади.

Сизни фарзандларингиз билан имтиҳон қилади.

Сизни ўзингизни ўзингиз билан имтиҳон қилади.(кучли қилади, кучсиз қилади)

Сизни мулкингиз билан имтиҳон қилади. (кўпайтиради, камайтиради)

Сиз севган инсонлар билан имтиҳон қилади.

Сизни ҳатто соғлиғингиз билан ҳам имтиҳон қилади.

▪️ Олдин соғлом эдингиз, кутилмаганда сизга касаллик келди.

▪️ Кучлиликдан кейин заифлик бошланди.

▪️ Ёшликдан кейин, қарилик.

▪️ Аёлингиз (ёки эрингиз) билан аввалига муҳаббатли эдингиз. Энди у сизга азият беришни бошлади, бу синовдир.

▪️ Фарзандингиз аввалига сизга итоат қиларди, энди сизга итоатсизлик қилмоқда, бу синовдир.

▪️ Олдин қўлингизда кўп пуллар имкониятларингиз бор эди, энди эса сизни қарзлар ўраб олган. Бу ҳам синовдир.

- Буларнинг барчаси Аллоҳнинг сизга бўлган раҳматидир. Сабрли бўлинг чунки Аллоҳ таоло #оятда «Сабрлиларга гўзал башоратни беринг.» деб айтади.

- Росулуллоҳ сололлоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Мўминнинг иши ажойиб, унга яхшилик келса шукр қилади ажрланади, мусибат келса сабр қилади ажрланади.» #ҳадис

https://t.me/Hurfikruznews


Кофе ва вазнни ортиши ҳақиқатми?

Кофеин қон томирларни торайтиради ва углеводлар сўрилишини кучайтиради, бу эса организмда масса йиғилишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, кофе кортизолни кўпайтириб, иштахани оширади. Бунда ёғли ва ширин маҳсулотларга қизиқиш ортиб, нафақат вазн назорати, балки умумий саломатликка ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Кофе истеъмолини камайтириб, уни чой ёки бошқа фойдали ичимликлар билан алмаштириш яхшироқдир. Масалан, яшил чой нафақат энергия беради, балки антиоксидантларга бойлиги сабабли организмни зарарли моддалардан тозалайди.

https://t.me/Hurfikruznews


Қаноат қилган қорнини тўйғизар, беқаноат отини сўйгизар.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.me/Hurfikruznews


Донишманддан бир киши сўради:
— Аёлим мени севишини қандай билсам бўлади?
Донишманд деди:
— Агар мана шу 14 ҳаракат аёлингда мужассам бўлса, ишон, у сени севади.
— Улар нима?

Донишманд қуйидагиларни санаб берди:
1. Сенинг ҳаёт тарзингни ва сени яхши кўрганларни ҳам яхши кўрса;
2. Унинг фикрига қарши чиқсанг, ғазабланмаса;
3. Ғазабинг ва ранжишингдан таъсирланса;
4. Сен билан суҳбат қуриш учун доим мавзулар топишга ҳаракат қилса;
5. Бирор ишни ёки қарор қабул қилишидан олдин сен билан маслаҳатлашса;
6. Арзимаган ҳадя берсанг ҳам, жуда хурсанд бўлса;
7. Сенга енгиллик яратишга, бирор юмушингда кўмаклашишга ҳаракат қилса;
8. Йўқ пайтингда сендан хавотир олса;
9. Сени рози қиладиган ишга интилса, ёқтирмаган, ғазабингни келтирадиганини бошқа такрорламаса;
10. Иродасизлигинг ғазабини келтирмаса;
11. Сен учун азиятларга бардош берса;
12. Сенинг фикрларинг, ғамларингга шерик бўлса, сенинг оламингга киришга интилса;
13. Қандай ишда ишламагин, ор қилмаса, хижолат бўлмаса;
14. Сени Аллоҳга яқинлашишингга мадад берса, тоат-ибодатларингда кўмаклашса, демак сени севади.

https://t.me/Hurfikruznews


Ҳар бир ҳураётган итга тош отсангиз, ҳеч қачон манзилингизга етиб бормайсиз.

Уинстон Черчилл


https://t.me/Hurfikruznews


Рибо (фоиз пули) кирган хонадонда ҳузур-ҳаловат бўлмайди.
🔹 Ҳаром луқма кирган хонадондан солиҳ-солиҳа насл чиқмайди.
🔹 Ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди.
🔹 Қариндошлар билан алоқа узилган хонадонда дуо қабул бўлмайди.
🔹 Эр-хотинлар бир-бирига мулойим бўлмаган хонадонда офият бўлмайди.
🔹 Бомдод намози ўқилмаган хонадонни Аллоҳ таоло муҳофаза қилмайди.

https://t.me/Hurfikruznews


Ҳозирда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш қанча туради?

Агар барча имтиҳонларни биринчи уринишда топширган ҳолда ҳисобласак, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш нархи қуйидагича:

✅ Тиббий маълумотнома (0.83 шакл) – 300 минг сўм
✅ Автомактабда ўқиш – 7 миллион сўм
✅ Имтиҳон топшириш – 2 миллион сўм
✅ Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш – 330 минг сўм

🔹 Жами: 9,6 миллион сўм

https://t.me/Hurfikruznews


Қозоғистонда келин ўғирлаганлар беш йилга қамалиши мумкин

Қайд этилишича, таклиф ҳозирда Жиноят, Жиноят-ижроия ва Жиноят-процессуал кодексларини оптималлаштириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews


Швейцария Гулнора Каримованинг яна 313 млн доллар пулини Ўзбекистонга қайтаришга рози бўлди

Ўзбекистон Ҳукумати ва Швейсария Федерал Кенгаши ўртасида “Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битим” имзоланди.

Битим доирасида тахминан 182 млн доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган. Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси айрим фуқаролари томонидан ноқонуний орттирилган бўлиб, 2012-йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан Г.Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинган эди.

Маблағлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Uzbekistan Vision 2030 Foundi” Кўп шериклик траст Жамғармаси орқали қайтарилади.

Мазкур ишлар доирасида 2022-йил августда имзоланган биринчи битим тахминан 131 млн доллар миқдоридаги маблағларни Ўзбекистонга қайтарилишини назарда тутади. Янги битим имзоланиши билан Ўзбекистон аҳолисининг манфаатлари йўлида қайтарилган маблағларнинг жами миқдори 313 млн долларга етади.


https://t.me/Hurfikruznews


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ НЕГА ҲАЛҚНИ ҲАЁТИНИ ОҒИРЛАШТИРАДИГАН ҚАРОРЛАР  ЧИҚАРАДИ? 

Энди электромобиллар учун 45 млн сўмдан 78 млн сўмгача утилизация йиғими ундирилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 2025 йил 1 майдан кучга киради.
Бу утилизация йиғими солиқ эмас, қип-қизил ўлпон

Газ йўқлиги ва бензин тақчиллиги фонида охирги илинж ҳисобланган электромобиллар билан боғлиқ иккиюзламачи ва зараркунанда ҳаракатлар давом этади. 2024 йилда бошланган нотариф чекловларига навбатдаги ўлпон-товон қўшилмоқда.

Импортни чеклаш учун 2020 йилда жорий қилинган утилизация йиғими қаерга, қайси чўнтакка тушаяпти, ким тақсимлаяпти, нимага ишлатилаяпти, ҳеч ким билмайди. Бюджетда утилизация йиғимидан тушумлар ҳам, харажатлар ҳам бирон марта очиқланмаган. Халқ тугул, парламент олдида ҳам. Яъни бу утилизация йиғими солиқ эмас (солиқларни парламент жорий қилади), қип-қизил ўлпон.

Маълумот учун,  Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб электромобиллар учун утилизация йиғими (коди ТИФ ТН 8703 80) оширилади. Утилизация йиғимлари қуйидагича этиб белгиланди:
— Ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун йиғим БҲМнинг 120 баравари — 45 миллион сўм;
— Ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (78,75 миллион сўм).

Отабек Бакиров

https://t.me/Hurfikruznews

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.