Анора Содиқова ва Нозима Тошпўлатованинг куч-ғайрати ва ташкилий қобилиятларига тасанно дейман, чунки бу осон иш эмас - лекин, улар уюштирган тақдирлаш маросимига қўрқоқларча қўйилган тўсиқ бу ҳукумат ҳеч қандай мукофотга лойиқ эмаслигига ишора қилди. Эйфория замонларида очилган матбуот хизматлари охирги йилларда (кўпчилиги) яна ёпиқ режимга ўтишган - уларнинг асосий вазифаси ўз идорасини ҳимоя қилиш ва журналист/блогерларни пресс-тур ёки Маликадан оптом олинган миксер ва электрик иситгичлар билан сотиб олиш.
Тўсиқ қандай қўйилгани тафсилотларини ўргангач, яна бир бор ойдинлашган хулоса шуки - мустақил матбуот Ўзбекистонда underground (ерости) оқим бўлиб қоляпти, чунки у ҳануз хавфсизлик идораларининг босими остида. Улар ҳимоя қилаётган давлат идораларининг фаолияти ҳар қачонгидан ҳам кўп танқид ва таҳлилга муҳтож, асло тақдирлашга эмас. Аслида журналист ҳеч қачон давлат ходимини тақдирламаслиги керак.
Буни Анорага ҳам айтдим - фокус аслида мустақил журналист, блогер ва ижтимоий фаолларнинг фаолиятини рағбатлантиришга қаратилиши лозим. Турли категориялар: йилнинг энг тасирли мақоласи/видеолавҳаси/интервьюси, энг яхши подкасти, энг яхши ижодкорона ёндашув (Эркин Бозоровдек), ҳамда тиббиёт/таълим/иқтисод/ижтимоий кўмак ва ҳк соҳалардаги энг яхши материал каби категорияларда ҳамкасбларни мукофотлаш афзалроқ.
Бу каби тадбирларга тўсиқ қўйилиши эҳтимоли янаям катта. Биламан, ҳаммамиз тадбирларни яхши кўрамиз - бу ҳам қадрдонлар билан учрашиб дийдорлашиш ва суратга тушиш учун яхши имконият. Лекин асосий мақсадни кўздан қочирмаслик муҳим - тадбирсиз, уйма-уй юриб берилган мукофотларнинг ижтимоий тармоқларда ёритилиши ҳам катта таъсирга эга бўлади. Ҳар бир мукофот соҳиби билан кичик суҳбат - нега бу мавзуни кўтаргани, қандай қийинчиликларга дуч келгани, нимага эришишни мақсад қилгани каби саволлар ғолиб материалнинг моҳиятини янада кенгроқ очади.
Ибрат Сафо
https://t.me/Hurfikruznews