Минтақамизда жамият ва табиат қонунлари уйғун бўлган.
22 декабрь энг узун тун ва 22 июнь энг узун кун бўлади.
22 март баҳорги тенг кунлик, 22 сентябрь эса кузги тенг кунлик ҳисобланади.
22 март янги кун сифатида - “Наврўз” баҳор байрами дея нишонланса, 22 сентябрда ҳосил байрами сифатида “Меҳржон” (Миҳр -қуёш демак) нишонланган. Аммо йиллар ўтиши билан Меҳржон ўз вақтида нишонланмаган ва деярли унутилган. Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида бу ҳақда қизиқарли маълумотларни ўқиш мумкин.
22 декабрдан кунлар аста-секин узаяди. Аммо сўнгги йиллардаги кузатишларимга кўра(шом ва бомдодда айтиладиган азонлар назарда тутилмоқда), кунлар тахминан 26 декабрдан бошлаб 2 дақиқадан узая бошлайди. Яъни, энг узун тун 21, 22, 23, 24, 25 декабрь бўлади, десак янглишмаймиз.
“Буларни нима учун ёзаяпсан?” дея савол бўлиши мумкин. Шунчаки ўзим, ёшлар табиат қонунларини билиб қўйса ёмон бўлмасди. Шунингдек, менга тунлар эмас кунлар узун бўлиши ёқади. Ҳар йили 22 сентябрдан бошлаб 22 декабрь келишини орзиқиб кутаман. 2024 йил 21 декабрь, шанба куни қуёш чиқиши соат 9:16 да, астрономик кундуз соат 13:12 да, қуёш ботиши соат 17:09 да содир бўлади. Куннинг узунлиги 07 соат 53 дақиқа, туннинг узунлиги 16 соат 07 дақиқа бўлади.
Келгуси икки кун ичида, 22 декабрь ва 23 декабрда Қуёш ҳақиқатан ҳам тўхтаб қолгандай бўлиб, куннинг 07:53 ва туннинг 16:07 узунлигининг мутлақо бир хил кўрсаткичларини кўрсатади. Фақат 24 декабрь, сешанба куни кундуз соат 1 дақиқага кўпайиб, 7 соат 54 дақиқани ташкил қилади ва шунга мос равишда тунги вақт 1 дақиқага - 16 соат 06 дақиқага қисқаради.
Бир ҳафтадан сўнг, 2025 йил 1 январда куннинг узунлиги 6 дақиқага кўпайиб, 8 соатни ташкил этади, тун эса 16 соат 06 дақиқадан 16:00 гача қисқаради.
21 декабрдаги об-ҳавода кейинги қиш қандай бўлишини башорат қиладиган белги бор. Агар қор кўп бўлса, у келгуси йил яхши ҳосилни ваъда қилди, агар тун аниқ бўлса, йил муваффақиятли бўлади.
Кунларимиз ёруғ бўлсин.
https://t.me/Hurfikruznews