ЭР — АКА БЎЛАДИМИ?
— ЭРКИН АКА, ҚАРАВОРИНГ! — деди Наргиза турмуш ўртоғига.
Бу сўзларни биринчи маротаба эшитганимда ҳайрон қолганман. Наҳотки ЭР
— АКА бўлса?
Аслида турмушга чиққан қиз эрини нима деб аташ керак?
Андижонлик танишимдан сўрасам у “Мен дастлаб турмуш ўртоғимни “Ҳэй, эй!” деб чақирардим. Фарзандли бўлгач “дадаси” деб чақирадиган бўлдим” деди.
Самарқандлик танишим эса қуйидагича жавоб берди: “Турмуш ўртоғимни “хўжайин” деб чақирардим. Фарзандимиз Сардор туғилгач, биз бир-биримизни тўнғич фарзандимизнинг исми билан чақирадиган бўлдик. Чунки бизда ёзилмаган урф-одат шунақа”.
Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романида Кумуш турмуш ўртоғи Отабекни “Бегим” деб чақирган.
Бугунги кунда айримлар турмуш ўртоғини “ҳаётим”, “султоним”, “арслоним” деб ҳам аташади. Аслида аёл эрини нима деб чақириши керак? Ёки ЭР — АКА БЎЛАДИМИ? Эрни “ака” деб чақириш тўғрими?
Хонбиби ҲИММАТ қизи, журналист
https://t.me/Hurfikruznews