Уй совуқ, мактаб совуқ, боғча совуқ... Бола касал...
Ҳозир кимдан эшитсангиз, “Болам касал, йўталяпти, бурни оқяпти” дейди. Янги мавсумга тайёр эмаслик – ҳар йилги муаммо, афсуски бундан энг кўп жабр кўрувчи қатлам – болажонлар!
Батареяларимиз исиши учун ҳаво совиши эмас, тақвим “юқоридагилар” белгилаган санани кўрсатиши шарт. Унгача эса қанчадан қанча инсонлар ва айниқса болалар неча марта касал бўлиб улгуради. Хонадонлар ва ишхоналар кондиционер ёқибми, электр печка қўйибми, хуллас, имкон топганлар бир амаллаб хонасини иситиб олар, энг оғир юк мактаб ва боғчаларга тушади. Чунки бу ерларда кондиционер ҳам, печкалар ҳам йўқ. Ягона ечим – қалин кийиниш.
Айни вақтда иситиш тизими ишга тушмаганлиги учун ўқитувчи ва боғча опаларнинг ўзи ота-оналарни шамоллаш хавфидан огоҳлантирмоқда ва имкон бўлса, болани уйда олиб қолишни сўрамоқда. Фарзандини боғча-мактабга жўнатишга мажбурлар кўп ўтмай касал болани дори-дармонга кўмиш билан банд.
Қаҳратон қишни совуқдан изиллаб кечираётган оилалар, айниқса ёш болаларнинг кўп касал бўлиши, уйини иситиш учун мевали дарахтини кесиб ўтин қилаётган хонадонлар, ёз бўйи қўли таппи захираси тайёрлашдан бўшамайдиган аёллар, совуқ синфхоналарда ручкасининг сиёҳи қотиб ёзолмай қолаётган ўқувчилар, қалпоқ кийиб ухлаётган боғча болалари...
Бундай қалбни эзувчи манзараларга кўп бор кинода эмас, реал ҳаётда гувоҳ бўлдик. Инфратузилмага масъул мансабдорлар ёзда салқин, қишда иссиқ хоналарда яшашга виждонлари қийналмаяптими?
https://t.me/Hurfikruznews