Солиҳ дўст
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Бандага Ислом неъматидан кейин солиҳ биродардан кўра яхшироқ неъмат берилмади. Сизлардан биронтангиз биродарида яхшиликни топса, уни маҳкам ушласин!"
══════════
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Агарда сенга тоатда ёрдам берадиган дўстинг бўлса, уни маҳкам ушлагин, чунки дўст топиш қийин, ундан ажралиш эса осондир".
══════════
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Биродарларимиз биз учун оила ва фарзандларимиздан кўра суюклироқдир. Чунки оила аъзоимиз бизларни бу дунёдагина эслашади, биродарларимиз эса охиратда эслашади ва уларнинг сифатларидан – (ўзларини қўйиб, ўзгага) илинадилар".
══════════
Луқмони Ҳаким ўғлига шундай насиҳат қилди:
-Эй ўғилгинам, иймондан кейинги биринчи қиладиган ишинг садоқатлик дўст топиш бўлсин. Чунки унинг мисоли "дарахтга" ўхшайди, агарда соясида ўтирсанг, салқинлатади, ундан олсанг, тўйдиради, агарчи сени фойдалантиролмаса, зарар ҳам бермайди.
══════════
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ кунларнинг бирида қаттиқ оғриб, тўшакка ётиб қолдилар. У кишининг зиёратига дўстлари Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ келдилар, у кишидаги оғир дардни кўргач, қаттиқ қайғурдилар ва ўзлари ҳам касалликка чалиндилар. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ бу ҳолатдан хабар топгач, ўзларини қўлга олдилар-да, Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳни кўргани у кишининг уйларига отландилар. Шофеъий роҳимаҳуллоҳ у кишини кўргач, шундай дедилар:
- Дўстим касал бўлди, зиёрат қилдим,
Ачиниб дўстимга, мен оғриб қолдим!!!
Соғайиб, ҳабибим келди ёнимга,
Унга боқиб бирдан соғайиб қолдим!!!
══════════
Аллоҳим, бизларга солиҳ ҳамроҳ насиб қил!!!
{Ва Роббиларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб борилдилар.…}
Ибн Қайюм роҳимаҳуллоҳ бу оятнинг тафсирида шундай дейдилар: "Аллоҳ таоло бандаларини Жаннатга ёлғиз ҳолда киритишни истамади, ҳар бир ҳамроҳ Жаннатга баробар кирурлар".
══════════
Аллоҳ йўлидаги муҳаббат Аллоҳдан бўлган инъомдир.
Дўстлар ила алоқалар эса бирдамлик ва хурсандлик келтирар, улар кўз қувончларидир.
══════════
Зикрлари қалбда мудом бўлганларга омонлик бўлсин.
Агарда биздан йироқ бўлсалар, Парвардигоро, уларни ҳифзу ҳимоянгда қилгин, деб дуо қилайлик.
══════════
Буюк Аллоҳдан гўзал исм сифатлари ила биримиз бошқаларимизнинг қўлларидан етаклаб Жаннатга кирадиган ҳамроҳлардан қилмоқлигини сўраймиз.
Аллоҳим, дуоларимизни ижобат қилгин.
Катта эшикларнинг ҳам калитлари кичикдир!
Орзу-умидларингизнинг буюклиги, кўплиги сизни ҳаракатдан тўхтатмасин...
Ким билсин, балки биргина дуоингиз Аллоҳ ҳузурида ижобат бўлиб, имконсиз деб билган нарсангизни амалга оширар.
Етарки, сиз «Эй Роббим!» деб айтинг!!!
@Hikoyanew