Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


⌨ Чат @HIKOYANE
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Bomdod uchun BUDILNIK
      
Bomdod uchun BUDILNIK
Bomdod uchun BUDILNIK
      
Bomdod uchun BUDILNIK
Bomdod uchun BUDILNIK
      
Bomdod uchun BUDILNIK
Bomdod uchun BUDILNIK
      
Bomdod uchun BUDILNIK

Koʻk yozuv ustiga bosib Tinglang
⬆️🩷


Ибратли дарс

1896 йилда буюк ихтирочи Томас Эдисон электр лампасини ихтиро қилганидан кейин автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳаси устида ишлай бошлади. Шу пайтда у компаниясидаги бир йигитнинг автомобиль яратганини билиб қолди. Нью-Йоркдаги компания тадбирида Эдисон ушбу йигит, яъни Генри Форд билан учрашди ва бензинда юрадиган автомобил ғоясидан жуда катта таассурот олди. Электр энергиясини манба сифатида кўриб келаётган Эдисон, Фордни ҳаяжон билан қўллаб-қувватлаб, унга шундай деди: "Ўғлим, бу ажойиб! Сени тўғри йўлда деб ўйлайман! Саъй-ҳаракатларингни давом эттиришингни қўллаб-қувватлайман!"
Ҳурматли ихтирочидан олган рағбати туфайли Генри Форд ўз ишини давом эттирди ва охир-оқибат уни бадавлат кишига айлантирган автомобилни ихтиро қилди.
1914 йилнинг 9 декабрида Эдисоннинг лабораторияси ва фабрикасига ўт кетиши оқибатида ундаги ҳамма нарса ёниб кул бўлди. Ўшанда Эдисон 67 ёшда эди. Зарар шундай катта эдики, суғурта компанияси тўлайдиган товон пули ҳам бу зарарни қоплашга етмас эди. Ўшанда, ҳали ёнғиннинг кули совимай тариб, Генри Форд Эдисонга 750 минг долларлик чек юборди ва агар зарур бўлса, яна қўшимча маблағ берилишини таъкидлади.
1916 йилда Форд ўз уйини Эдисоннинг уйи ёнига қурди. Кейинчалик Эдисон ногиронлик аравачасида ҳаракатланишга мажбур бўлганида, Форд ҳам ўз аравачасини олиб, улар бирга пойга қила бошладилар.
Томас Эдисон Генри Форднинг ўзига ишонишига ҳисса қўшган, натижада улар ўртасида умрбод дўстлик пайдо бўлган эди.

Хулоса:
Бошқаларнинг муваффақиятига ҳеч қачон ҳасад қилманг. Агар пойгада ғолиб бўлолмасангиз, олдиндаги инсонга рекордни янгилашга ёрдам беринг. Ёниб турган шамингиз бошқа шамни ёққанда ёруғлигини йўқотмайди. Бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик ва руҳлантирайлик!

@HIKOYANEW


Қандай ажойиб ризқ

Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир (бойнинг) қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади.

Шунда хўжайини ўзига ўзи: "У, ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир дийнорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилиши таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга мухтож эканимни билади-да" деди. Иккинчи кун бўлгач, Хўжайин унга маошини бериб, бир дийнор зиёда қилди. Хизматкор хеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини хам сўрамади.

Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб: "Ўша зиёда қилган бир дийнорни камайтираман" деди. Камайтирди хам, хизматкор хеч нарса демади ва маошининг камайган сабабини хам сўрамади.

Хўжайин ходимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса хам, камайса хам индамагани)дан ажабланиб, сўради: "Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим хеч нарса демадинг"?! Хизматкор: "Биринчи марта келмаганимда Аллох менга бир чақалоқ тухфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи ўзи билан келди".
 
Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи хам . . . ! ! ! Қандай ажойиб! Аллохнинг берганига рози ва сабабини хам биляпти. Камайтирса хам рози ва нима учунлигини хам биляпти . . . ! ! !

@HIKOYANEW


📤📤📤📤

Илтимос қиламан эринмай ўқиб чиқишингизни


📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаргиз эркак киши бегона аёл билан ёлғиз қолмасин. Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлади».

✍️Термизий ривояти

Изоҳ: Шариатимизда номаҳрам эркак ва аёл хилватда ёлғиз қолишлари жоиз эмас. Уларнинг ёлғиз қолиши аксар ҳолатда катта гуноҳларга сабаб бўлгани учун бу ёмонлик эшиги Аллоҳ таоло ва Расул алайҳиссалом томонидан беркитилган. Бу ўринда улар яхши маънода дўстлашганми ё севишганми, дарс қиладиларми ё ишлайдиларми аҳамияти йўқ.

Қуръон ва суннатда зинодан нафақат қайтарилган, балки унга яқин йўламасликка даъват қилинган.
📖 Аллоҳ таоло зино ҳақида Қуръони каримда шундай дейди: «Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир» (Исро сураси, 32-оят).

🚫Зино – катта гуноҳ, унга олиб борувчи амаллар ҳам гуноҳ ҳисобланади. Номаҳрам эркак ва аёлнинг ёлғиз қолиши зинога ташланган биринчи қадамдир.

Эътибор бериб қаралса, номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги фаҳш ишлар, гуноҳ ва хиёнатлар ёлғиз қолишдан бошланади.

Умумий маънода динимизда мўмин-мусулмонлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро муҳаббат мақталади, тарғиб қилинади. Аллоҳ таоло мўминларни Қуръони каримда “ихва” яъни, ака-укалар деб атаган. Ҳатто дунёда бир-бирини Аллоҳ йўлида яхши кўрган дўстлар Қиёмат куни соя йўқ пайтда Аршнинг соясида бўлишлари ҳадисларда таъкидланган. Бу ердаги дин қардошлиги эркагу аёлни ўз ичига олади. Аёллар мўминларга диндош опа-сингил ҳисобланадилар. Уларга динимиз белгилаб берган чегарада муомала қилишимиз айни муддаодир.

📌Энди номаҳрам эркак ва аёл яқин дўст бўлишларига келсак, бунинг энг маъқул ечими никоҳдир. Никоҳдан кейин уларнинг ўзаро дўстликлари, муҳаббатлари ибодатга айланади, улуғ савоб бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг ислом умматига берган имтиёзи ва ундан фойдаланиш керак.

Лекин никоҳсиз бундай дўстликнинг охири яхшиликка олиб келмайди, албатта. Чунки бундай “дўстлик” кўпинча зинога олиб келади, натижада никоҳсиз фарзандлар дунёга келади. Бундай фарзандлар аксар ҳолларда туғилмасдан “ўлдирилади” ёки чекка жойларга, ахлатхоналарга ташлаб кетилади. Гуноҳ устига гуноҳ, разолат устига разолат бўлади.

Бошқа томондан, қайси бир эркак, синглиси ёки хотинини яқин эркак “дўсти” бўлишига, улар хилватда ёлғиз қолишига рози бўлади?! Қайси эркакни синглиси ё хотини “самимий дўсти” билан ёлғиз қолгани, уларнинг “қалби тоза” экани тинчлантира олади!? Бундай “дўстлик” оқибатида қанча қанча қизлар ҳали турмуш қурмасдан бир умрга бадном бўлаётгани, туппа-тузук оилалар бузилиб кетаётгани инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.

Бу мавзуда тўғри ечим шуки, ҳавои-нафсимизни қўйиб, ҳақ йўлга эргашиш лозим, зеро Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

📖 “…Бас, сизларга Мендан ҳидоят келганда, ҳидоятимга эргашганларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмайдилар” (Бақара сураси, 38-оят).

Юқоридаги маълумотлардан шариатда эркак-аёл умуман гаплашиши мумкин эмас, деган хулоса чиқмайди. Динимизда номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги муносабатлар: ҳужжатларни расмийлаштириш, савдо, ижара, қарз олди-бердиси, таълим бериш, даволаниш ва шу каби ишларда, зарурат миқдорича гаплашишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам.

qalb_ila_tinglang

@HIKOYANEW


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи барокатуҳ
        Хайрли тонг
Энг бахтли одамлар ҳар тонгда Роббисига авф ва офият, соф дуо лаҳзаларини бергани учун шукр қиладиганлардир.
Аллоҳим, бизларни...
Сендан
Яхшилик умид қилиб ва Сен уни икром қилган,
Сенга таваккал қилиб, Сен унга кифоя қилган,
Сенга илтижо қилиб, Сен унга ато этган,
Сендан мадад сўраб,
Сен унга ёрдам берган,
Сендан нурсат сўраб, Сен уни ғолиб қилган,
Сендан мағфират сўраб, Сен уни кечирганлардан қил!
Аллоҳ сиз - у бизларнинг вақтимизни Унинг зикри, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва У кишининг саҳобаларига дуруд - саломлар айтиш билан хушнуд қилсин!

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг...

@HIKOYANEW


Шошилмаслик керак ...

Ривоят қилинишича, бир кекса инсон 25 ёшли ўғли билан поездда кетиб борар эди. Ёш йигитнинг юзида беқиёс қувонч ва ҳайрат ифодаси акс этарди. У деразадан қўлини чиқариб, шамолни ҳис қилиб: "Ота, қаранг, ҳамма дарахтлар ортимиздан кетаётгандек!", деб бақирди. Кекса киши ўғлининг хурсандчилигига шерик бўлиб, юзида табассум билан жавоб қилди.
Ёнларида ўтирган жуфтлик ота ва ўғлининг суҳбатини эшитиб турди ва бироз ғашлари келди. Чунки 25 ёшли йигит ёш болалар каби ҳаракатланаётганди. Бир вақт ўғил яна "Ота, қаранг, бу кўлдаги ҳайвонларга, булутлар поезд билан бирга кетмоқда!" деб яна қувонч билан бақирди. Жуфтлик янада ҳайрон бўлишди.
Кейин ёмғир ёға бошлади ва йигит қўлига ёмғир томчилари тушганини ҳис қилиб, яна қувонч билан: "Ота, ёмғир ёғяпти, сув қўлимга тегди, қаранг, ота!" деди.
Шунда жуфтликсабр қила олмай, кекса инсондан: "Нега ўғлингизни шифокорга кўрсатиб, даволатмайсиз?" деб сўради.
Кекса киши эса шундай жавоб берди: "Биз шифохонадан келяпмиз, ўғлим ҳаётида биринчи марта кўра бошлади."

Эсингизда бўлсин: Барча ҳақиқатларни билмагунча хулоса чиқарманг.

@HIKOYANEW


“ЎЗИНГИЗДАН ПАСТДАГИГА ҚАРАНГ!”

Муаммойимиз шундаки, бизнинг кўзларимиз оч. Йўқотилган ёки ўзимизда йўқ неъматларни санаб юрамиз. Бор неъматларнинг шукрини қилмаймиз. Қўлимиздаги нарсага эмас, бировнинг қўлидагига қараймиз. Билмаймизки, бошқалар қўлидаги нарсаларга қарашимиз ўзимиздаги нарсалардан фойдаланиш лаззатини йўқ қилади.

Очкўзлик тузалиши қийин касалликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу касалликка йўлиқмаслигимиз учун қуйидаги тавсияни берганлар: “(Мол-дунёда) ўзингиздан пастдагига қаранг. Юқоридагига қараманг. Шу нарса Аллоҳнинг сизга берган неъматини менсимасликдан қайтаради” (Имом Термизий ривояти, саҳиҳ).

•  Қиммат машинада юрган бойга ҳавас қилишдан олдин оёғи кесилган фақирга боқинг!

•  Ҳашаматли вилласи бор давлатмандга боқишдан олдин ўзга юртларда қочоқ бўлиб, чодирларда яшаб, совуқ суякларини тешиб юборган кишиларга боқинг!

•  Бойнинг сарватига боқишдан олдин бўш қўли ила кишилардан меҳр истаб тиланчилик қилиб ўтирган фақирга боқинг!

•  Қолаверса, сиз ҳамма нарсани кўра олмайсиз. Ўзингиз бахт деб ҳисоблайдиган нарсанинг бир қисминигина кўрасиз. Сизга бошқаларда бор бўлган нарсалар кўринади, лекин улар маҳрум қолган нарсалар кўринмайди.

•  Қаердан биласиз, сиз ҳавас қилган давлатманд киши балки пулга сотиб олиб бўлмайдиган кўп нарсаларга муҳтождир?! Эҳтимол, унинг онаси йўқдир. Сизда она бор. Эҳтимол, отаси йўқдир. Сизнинг отангиз бор. Эҳтимол, у муҳаббатдан мосуводир. Сизда муҳаббат бор. Эҳтимол, у бедаво дардга мубтало бўлгандир. Сиз эса эсон-омонликдасиз. Буларни бойлик эвазига топиб бўлмайди.

•  Пулдан зериккан бойларни кўрганман. Ҳаётдан маъно тополмай зерикиб қолишган улар...

•  Заводларга эга бойлар бор. Сиз каби турли овқатларни ея олмайди. Парҳез қилишга мажбур. Сиз каби дўстлар даврасида ўтира олмайди. Ташвишлари уни чирмаб ташлаган. Бири қанд касаллигига йўлиққан, бошқасида қон босими баланд...

•  Сиз кеч соат тўққиздан сўнг пишиллаб ухлайсиз. Улар соат бирда ҳам уйғоқ бўлишади...

•  Қаердан биласиз, хотини билан ҳашаматли ресторанларда овқатланадиган, тармоқларга Дубайда тушган суратларини жойлайдиган, сиз ҳавасда бўлган кишилар балки фарзандсиздир. Улар сиз эшитаётган “дада”, “ойи” каби сўзларга бутун бойлигини беришга тайёрдир, эҳтимол...

•  Сиз семиз деб ҳавас қилаётганлар касалликдан шишган бўлишлари ҳам мумкин.

•  Сизга озғин-хушбичим кўринаётганларни эҳтимол ичидан дард еб битираётгандир.

•  Нарсалар доим ҳам биз кўрганимиздек эмас. Бошқаларнинг қўлига қарашни тўхтатайлик. Ўзимиздаги неъматларга боқайлик.

•  Бошқаларга берилган нарсаларга қараш очкўзликка, бемор нафсга далолатдир. Аммо ҳаммасидан олдин бу иш Аллоҳга нисбатан беадабликдир!

“Набавий тарбия” китобидан.

@HIKOYANEW


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ибрат

Ҳеч бир инсон ҳаётингизга бекордан бекорга келмайди...

• Кимларнингдир айтган эртагига “раҳмат“ денг, сизни хушёрликка чорлаб уйғотиб кетди;
• Кимларнингдир аччиқ хақиқатни сўзлаганига “раҳмат“ денг, ақл кўзингизни очиб кетди;
• Кимларнингдир қалбингизни яралаб, тирнаб кетганига “раҳмат“ денг, сизга оғриқ бериб, сабрни ўргатиб кетди;
• Кимларнингдир сизга душманлик қилганига “раҳмат“ денг, кучлилар қаторига қўшиб кетди;
• Сизга меҳр, қувонч улашганларга “раҳмат“ денг, ҳаётнинг гўзаллигини кўрсатиб кетди...

Шукур қилувчи қалб ҳам, нолигувчи ҳам сабаб топади. Шукур қилиш неъмати билан ризқланиш барчамизга насиб этсин. Ассалaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз хайрли ўтсин.


@HIKOYANEW


Бир киши руҳшунос ҳузурига борди. Шифокор ундан: Муаммоингиз нима, жаноб?--деб сўради.
Киши: Ишнинг босими ва кундалик одатлардан чарчадим.
Шифокор: Касбингиз нима?
Киши: Банкир, ҳисобчи.
Шифокор: Хотинингиз нима иш қилади?
Киши: У ишламайди, фақат уй бекаси.
Шифокор: Ким сизни ва болаларингизни эрталаб уйғотади ва сизларга нонушта тайёрлайди?
Киши: Хотиним, чунки у ишламайди.
Шифокор: Хотинингиз ва сиз эрталаб соат нечада уйғонасиз?
Киши: Хотиним соат бешда, мен эса еттида уйғонаман, чунки у болаларни мактабга тайёрлайди ва бизга нонушта тайёрлайди!!!
Шифокор: Болаларни мактабга ким олиб боради?
Киши: Хотиним, чунки у ишламайди.
Шифокор: Хотинингиз болаларни мактабга олиб боргандан кейин нима иш қилади, сиз эса нима қиласиз?
Киши: У уйга қайтади, тушлик тайёрлайди, кийимларни ювиб, уйни йиғиштиради ва болаларнинг қайтишини кутади, чунки у ишламайди…!!! Мен эса учгача ишлайман!
Шифокор: Кечқурун ишдан қайтганингизда нима қиласиз ва хотинингиз нима қилади?
Киши: Мен оғир иш кунидан кейин тушликдан сўнг дам оламан… Хотиним эса болалар билан дарсларини кўриб чиқади ва мен уйғонганимда бирга чой ичамиз!!!
Шифокор: Шундан кейин сиз ва хотинингиз кечқурун нима қиласиз?
Киши: Мен газеталарни ўқиб, телевидениеда дунё хабарларини кузатаман… Хотиним эса биз ва болалар учун кечки овқат тайёрлайди, идишларни ювади, уйни тозалайди ва болаларни ухлашга тайёрлайди...

Шифокор: Энди, айтингчи, қайсингизга психолог керак? Сизгами ёки аёлингизга?
Иш босимидан кимнинг дам олиши керак, сизми ёки у, жаноб?!!!
Эрталабдан кечгача уй бекалари учун кундалик вазифалар “ишламаслик” ёки “мажбуриятсиз”лик ҳисобланадими?
Шундан кейин ҳам сиз ишнинг босимидан шикоят қиласизми?!

Жаҳоннинг барча оналари ва уй бекаларига ҳурмат ва эҳтиром бўлсин!

@HIKOYANEW


#Ҳадис

Ҳадя беришнинг фазилати.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб, дедилар: “Ўзаро ҳадялашиб туринглар, шунда бир-бирингизга нисбатан муҳаббатли бўласиз”.
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Ҳадя ва совға улашиш набавий суннат бўлиб, у қалбдаги ҳурмат ва муҳаббат изҳори, одамлар ўртасида унс ва яқинлик пайдо бўлишининг боисидир. У узоқни яқин қилади, қариндошлик ёки дўстлик ришталари узилган одамни қайта улайди. Кишилар ўртасида дўстлик пайдо қилади. Набий алайҳиссалом одамларни бир-бирига ошно қилиб, гина-кудуратларга барҳам берадиган барча нарсага ҳарис бўлганлар. Ҳадя тақдим қилиш Набий алайҳиссаломнинг ўзлари амал қилган ва бошқаларни ҳам тарғиб қилган гўзал ишлардан биридир.

@HIKOYANEW


Инсоният тарихида энг буюк ақлий салоҳиятга эга бўлган шахс ким эканлигини биласизми?

У тиббиёт, фалсафа, кимё, физика, математика, геология, астрономия, тарих, фармацевтика, география ва таржимонликда билимдон бўлган. У барча фанлар бўйича 120 дан ортиқ китоб ёзган.

У бундан 1000 йил аввал, Ер ўз ўқи атрофида айланишини илк бор айтган шахсдир ва замонавий технологияларсиз Ернинг айланасини жуда аниқлик билан 99.7% га тенг бўлган аниқликда ўлчаган. Шунингдек, ернинг шакли ва майдонини ўрганадиган "геодезия" фанининг асосчиларидан бири бўлган.
Жорж Сартон унинг ҳақида "Фанга кириш" китобида шундай деб ёзган: «У саёҳатчи, файласуф, математик, астроном, географ ва энциклопедик олим эди. У Исломнинг буюк олимларидан ва дунё илм-фанидаги энг йирик шахслардан биридир».
Немис шарқшуноси Шахоу эса уни шундай таърифлаган: «У тарихдаги энг буюк ақлий салоҳият эгасидир».

Бу буюк олим – Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний

@HIKOYANEW


Сизнинг кўнглингизга «Ҳазрат Ҳизр (алайҳиссалом) ким?» деган савол келганми? У пайғамбарми ёки валийми ёки олимми? У нима учун Мусо алайҳиссаломдан кўпроқ билим, ҳикмат ва раҳм-шафқат соҳибидир? Нега Аллоҳ таоло фақат Мусо алайҳиссаломни Ҳазрат Ҳизр (алайҳиссалом) билан учрашиш учун тайинлаган? Мазкур ҳикоя бошқалардан фарқ қилади, чунки у илм борасида мутлақо ўзгача ҳикматни очиб беради.

Бу илм – бу дунёдаги сабаблар ва пайғамбарларга берилган ваҳийга асосланган илм эмас. Бу Аллоҳнинг олий тақдири билан боғлиқ бўлган бир илм, кўздан ёпиқ, пинҳона. Бу ҳикоя инсон қалбидаги энг мураккаб саволларга жавоб беради: Аллоҳ таоло нега ёмонлик, қашшоқлик, азоб-уқубат, урушаётган жанглар ва касалликларни яратди? Нега болалар вафот этади? Тақдир қандай ишлайди?

Баъзилар Ҳазрат Ҳизрни "суҳбатда гапирувчи тақдир" деб аташади ва у бизга раҳмат ва илмдан иборат бўлган тақдирнинг вазифаларини кўрсатиб беради: ﴿ فَوَجَدَا عَبْدًا مِّنْ عِبَادِنَا آتَيْنَاهُ رَحْمَةً مِّنْ عِندِنَا وَعَلَّمْنَاهُ مِن لَّدُنَّا عِلْمًا ﴾

Мусо алайҳиссалом раҳмат ва илмга эга бўлган бу бандадан «Мен сиздан ўрганайми?» деб сўрайди. Ҳазрат Ҳизр «Сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмайсан» дея жавоб беради. Чунки инсон ақли учун Аллоҳнинг тақдирини тушуниш оғирдир. Аммо Мусо алайҳиссалом, «Албатта, сабр қиламан ва сизга бўйсинаман», деб ваъда беради.

Иккови бир қайиққа чиқади ва Ҳазрат Ҳизр уни тешиб юборади. Мусо алайҳиссалом: «Сен қайиқни тешиб, уни ғарқ қилмоқчимисан? Сен нозик иш қилдинг!» дейди. Бунга Ҳазрат Ҳизр: «Сен мен билан сабр қила олмайсан» деб эслатади. Бу ерда Аллоҳнинг тақдирини тушуниш инсон ақли учун оғирлигини кўрамиз.

Кейин Ҳазрат Ҳизр бир болани ўлдиради. Бу гал Мусо алайҳиссалом қаттиқ ғазабланиб: «Сен бегуноҳ болани ўлдирдинг, бу аянчли иш!» дея эътироз қилади. Бунга Ҳазрат Ҳизр яна эслатади: «Сен сабр қила олмайсан».

Сўнг улар бир шаҳарга келиб, Ҳазрат Ҳизр етимларнинг деворини тиклайди. Мусо алайҳиссалом яна сабр қилолмайди ва сўз очади. Шунда Ҳазрат Хизр «Бу бизнинг ажралишимиз» деб ҳикмат сирини тушунтиришни бошлайди.

Бу ҳикоя бизга уч турдаги тақдирни англатади:

1. Биринчиси – сиз ёмонлик деб билган нарса яхши натижалар келтириши мумкин.

2. Иккинчиси – ёмонликка ўхшаган воқеаларнинг фойдаси, лекин бу дунёда сирлигича қолади.

3. Учинчиси – ёмонликдан ҳимоя қилинадиган тақдир бўлиб, Аллоҳнинг лутфи билан сиздан яширинади.
Ҳазрат Хизр айтганидек: «Сен Аллоҳнинг тақдирини тушуна олмайсан. Шунинг учун ҳар қандай вазиятда сабр қил. Агар сиз Аллоҳга ишончли бўлсангиз, ҳар бир воқеада хайр бор».
Аллоҳнинг раҳмати барчага бўлсин!

tuhur

@HIKOYANEW


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Фариштали, қалби пок, қадри баланд қадрдонларим.
Хайрли кун!

Хаёт деб аталмиш олий неъматни яна бир қайтарилмас тонги муборак!!!

Яратганнинг Ўзи Сизларга омад қалбингизга хотиржамлик, ҳалоли покдан даромад, эзгу орзу-истакларингиз рўёби ва дуоларингиз ижобатини ато этсин.


@HIKOYANEW


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хато йўлда эмасмисиз?

halolimga_maktub1

@HIKOYANEW


Номаҳрамларнинг заруратсиз бир-бирларига жавоб ёзишлари, гаплашишлари тақвони сусайтиради. Тақвосизлик Аллоҳнинг раҳматидан узоқлаштиради.

Кимгаки Аллоҳнинг раҳмати керак бўлмаса бемалол керак-нокерак номаҳрамлар билан гаплашиб, бир-бирига сўз қотиб ўтираверсин.

Реал ҳаёт бўладими, ижтимоий тармоқларми фарқи йўқ, бирорта номаҳрам Роббимизнинг раҳматидан узоқлашишимизга арзимайди. Роббимизнинг раҳматидан узоқлашиш катта эҳтимол билан умримиз, ризқимиз, яна бир қанча ўзимиз учун қадрли бўлган нарсалардан бараканинг кетишига сабабчи бўлади...

Аллоҳ ҳар икки дунёда ҳам тақводор бандалари билан бирга бўлади.

Шунчаки ўқиб, ўтказиб юборманг. Тафаккур қилинг !!!

©️Muzdalifa

@HIKOYANEW


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😊 "Аёлим ўзимга яраша" деб қўяверинг!

@HIKOYANEW


​​​​—  Эй туғмаётган бепушт аёл, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй оила қуриши кечикаётган синглим, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй ҳожатманд киши, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!


... Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос...
Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан...

... Бунинг ҳеч қандай ҚИЙИН жойи йўқ...
Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга «ОШИҚ» бўлиб қолади...

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
-  "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.

Яқинларга улашинг!
​​​
@HIKOYANEW




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!!

@HIKOYANEW


Ҳасан Басрийнинг энг гўзал гаплари:

"Шундай одамларни учратдимки, уларнинг айби йўқ эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапирдилар ва натижада Аллоҳ уларда ҳам айбларни пайдо қилди.

Яна шундай одамларни ҳам учратдимки, уларнинг айблари бор эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапиришдан тийилдилар ва натижада Аллоҳ уларнинг айбларини яширди".

Аллоҳим, айбларимизни яширгин, биз нотавон қулларингга раҳм қилгин, бизни саломатлик йўлларига йўллагин.

@HIKOYANEW

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.