Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


⌨ Чат @HIKOYANE
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1.
Азон айтилган вақтда.
2. Қуръон ўқилган вақтда.
3. Каъбани кўрган вақтда.
4. Ёмғир ёғаётганда.
5. Душманга йўлиққанда.
6. Зулм кўрганда.
7. Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8. Фарз намозини тугатганда.
9. Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
10. Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11. Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12. Шаъбон ойининг 15-кечаси.
13. Арафа кунида.
14. Рамазоннинг кеча ва кундузида.
15. Ифтор вақтида

@HIKOYANEW


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Бисмиллаҳ

Ассалaму алайкум ва рoҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Эрталаб айтиладиган зикр:

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ : فَتْحَهُ، وَنَصْرَهُ، وَنُورَهُ، وَبَرَكَتَهُ، وَهُدَاهُ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ، وَشرِّ مَا بَعْدَهُ

Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори
Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик.

Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини,
баракасини ва ҳидоятини насиб қилгин.
Сендан ундаги
ва ундан кейинги
ёмонликдан паноҳ беришингни сўраймиз.
(Абу Довуд ривояти).

@HIKOYANEW


Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺


Биродарлик – оддий нарса эмас

Қачонки сен бировни “биродар” деб атаганингда ва бу сўзга холис амал қилганингда, шундагина ҳақиқий биродарликнинг маъносини тушунасан. Сен уни Ёлғиз Аллоҳ учунгина яхши кўрганингда, унинг олдида холис бўласан. Биродарлик дунёвий манфаатлар ёки шахсий фойда учун эмас, балки Аллоҳ розилиги учун бўлмоғи лозим.

Ҳақиқий биродарга ҳеч қачон хиёнат қилмайсан. Унинг бошига қийинчилик тушса, унинг ёнида бўласан. У касал бўлиб қолса, ўзингга ҳам унинг дарди теккандек ҳис қиласан. Унинг учун доимо дуо қиласан ва хавотирда бўласан. Бундай биродарликни фақат ўлим ажратади (бу дунёда).

Мана шу – Аллоҳ йўлидаги биродарлик. Қолган барча биродарликлар эса шунчаки қуруқ сўздан иборат.

Валлоҳи, кўришмаган бўлсак-да, қалбан яқинларимиз бор.

@HIKOYANEW


🚨🚨🚨🚨🚨🚨🚨🚨🚨🚨

🟢 Sizni qaysi muammo qiynayapti ko'k yozuvni ustiga bosib, muammolardan butunlay xalos boʻling:

✅ YOSHARISH
✅ TOKSIKOZ
✅ QABZIYAT
✅ STRESS
✅ SHISHLAR
✅ AJINLARNI KAMAYTIRISH
✅ SEMIRISH
✅ OZISH
✅ SOCH TO'KILISHI
✅ TUG'RUQDAN KEYIN QORIN OSILISHI
✅ BOLALARDA GIJJA VA IMMU
NITET PASTLIGI
✅ Bel ogʻrigʻi va bòĝimlar ogʻrigʻi
✅ Davlenya

✅Konsultatsiya bepul✅

🆘 
OʻZBEKISTON  ROSSIYA QOZOGʻISTON VA BOSHQA DAVLATLARGA DASTAVKA BOR.

ISHLASH NIYATIDA BULGANLARNI XAM ISHGA TAKLIF QILAMIZ OLDINDAN TULUV YUQ ISH ÒRGATISH BEPUL
Kanalga qoʻshiling:
https://t.me/nl_mohi_ozamiz

MUROJAAT UCHUN 👇👇
@MOXIGUL_NL


#ибрат

ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ

Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим.
- Кел, - деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима эди?
- Файсал.
- Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен.
- Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим.
- Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз.

© Сайфуллоҳ Носир

@HIKOYANEW


#Namozga_etibor

Ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги барча ишларини ортга суришга тайёргарлик кўраверсин: уйланиш, иш, зурриёт, офият... Зотан, Аллоҳ уни барча нарсада ортга суриб қўяди.
Ҳасан Басрий айтдилар:
«Агар сенга намозинг арзимас нарсага айланган бўлса, унда сен учун нима қадрли бўла олади?!
Намозинг қанчалик тўғри бўлса, ҳаётинг ҳам шунчалик тўғри бўлади.
Ахир билмайсанми, намоз «нажот»га яқин туради?! «Ҳайя ъалас-солааҳ! Ҳайя ъалал-фалааҳ!» (Намозга келинглар! Нажотга келинглар!)
Қандай қилиб Аллоҳдан У Зотнинг чақириғига жавоб қилмай туриб муваффақият сўрайсан?!
Аллоҳим! Бизларни намозни ўз вақтида адо этадиганлардан қилгин! Амийн

@HIKOYANEW


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ƁɪՏʍɪʟʟᴀዙ

Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хаммамизга янги кун хайрли, шодлигу қувончлар билан, файзу барокатлар билан бошлансин.
Бошлаган ишларимизда ривож, фарзандларимизга ОМАД, Барчамизга Соғлик Саломатлик ҳамрох бўлсин.

@HIKOYANEW

6.3k 0 186 7 30

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтди:

Аллоҳ таолога энг суюкли сўзлардан банда сажда қилган ҳолда шундай демоқлиги:

"Нафсимга зулм қилдим, мени кечиргин"

Ибни Абу Шайба мусаннафи



@HIKOYANEW


БИЛАСИЗМИ?!
Бу гуноҳ, зўравонликдан, ароқхўрликдан, одам ўлдиргандан, зино қилгандан, ҳожатхонага тушиб олгандан баттардир...

Лекин бу гуноҳни кўпчилик бемалол қилиб юришибди. Ёки улар буни бунчалик гуноҳ эканлигини билишмайдими?

Намоз - Аллоҳнинг фарзи.
Намоз - бӯйнимиздаги қарз.
Намоз - жаннат калити.
Намоз - дӯзахга қалқон.
Намоз - қабрда чироқ.
Намоз - қалбда нур.
Намоз - маҳшарда шафоатчи.
Намоз - фаришталар учун ҳужжат.

Эй, намоз! Нақадар буюксан неъматсан! Қиём сенда! Қироат сенда! Руку сенда! Сажда сенда! Севги сенда! Муҳаббат сенда!Учрашув сенда!Ҳузур сенда!
Намозим қабул бўлдими, дея ўйлама!

Саждада қабул этилганингга шукур қил!


@HIKOYANEW

6k 0 144 6 59

ҚУРЪОНИ КАРИМДА КЕЛГАН ҲУДҲУД ҲАЁТИДА ФАҚАТ БИР МАРТА ОИЛА ҚУРАДИ.....

لماذا الهدهد من الطيور التى ذكرت في القرآن الكريم
Ҳудҳуд Қуръони каримда зикр этилган қушлардан. Нима учун?

عجائب الهدهد

"Ҳудҳуднинг ажойиб хусусиятлари"

هو طائر وفي لا يتزوج إلا مرة واحدة حتى بعد وفاة زوجته ،

У ўз жуфтига вафодор қуш. Ҳаётида фақат бир марта оила қуради, ҳатто жуфти вафот этса ҳам.

ويطلب الزواج بتقديم ورقة أو حشرة أو دودة في منقاره وهو ناشر عرفه وهو تاج جميل ، ويقدم الطعام كمهر لمن يتقدم لها لإرضائها فإن اكلتها بمنقارها فهذا يعني القبول

У ўз жуфтини тумшуғида унга дарахтнинг япроғи ёки бирорта ҳашорат ёхуд қурт тақдим этиш орқали танлайди. Бошидаги чиройли тожисини ёйган ҳолатда жуфтининг розилигини олиш учун маҳр сифатида унга таом тортиқ қилади. Агар жуфти тумшуғи билан таомни еса, демак бу розилик аломати.

. ثم يأخذها للعش الذي بناه لها وهو غالبًا ثقب في شجرة ، فإن قبلت العش يتم الزواج ، وتبيض الزوجة من خمس إلى سبع بيضات وبعد الفقس يتناوب الزوجان إطعام الصغار .

Сўнгра жуфтини унинг учун қурган инига олиб боради. Кўпинча ин дарахтнинг ковагида бўлади. Агар ин жуфтига ёқса жуфтлик ҳаёти бошланади. Жуфти бештадан еттитагача тухум қўяди. Полапонлар чиққач иккиси навбат билан болаларини таомлантиради.

وهو زوج وفي أن وجد مكان طعام أو ماء صاح على زوجته فلا يقرب الطعام الا معها

У вафодор жуфт саналади. Агар озуқа ёки сув бор жойни топса қичқириб, жуфтини чақиради. Таомни фақат жуфти келгандагина у билан баҳам кўради.

وإن غابت ظل يطير بحثًا عنها وهو يصيح ، وإن ماتت يظل كلما تذكرها يصيح ويذهب الى الأماكن التي كانوا يطيرون لها سويا ويصيح متذكرا ذكرياته الجميلة .

Агар жуфтини йўқотиб қўйса, қичқириб уни топгунича ахтаради. Агар жуфти ўлса ҳар гал эсига тушганда эслаб қичқиради.
Бирга учиб юрган жойларига бориб, ширин хотираларни ёдга олиб қичқиради.

الهدهد سدس طوله منقار لسهولة البحث عن الديدان والحشرات في الارض

Ҳудҳуднинг танасининг олтидан бирига тенг келадиган тумшуғи бўлиб, у ердаги ҳашарот ва қуртларни осонлик билан топади.

الهدهد له حاسة لاتوجد عند غيره فهو يستشعر وجود الماء في باطن الأرض

Ҳудҳуднинг бошқа қушларда мавжуд бўлмаган сезиш қобилияти мавжуд бўлиб, у ер ости сувларини сезади.

كان النبي سليمان يعتمد عليه كدليل بحث لمواضع الماء في قعر الارض

Сулаймон пайғамбар ер ости сувларини излаб топишда ҳудҳуднинг ушбу сезиш қобилиятидан фойдаланар эди.

فإن دله على مكان الماء فكان يأمر الجن بالحفر فيجدوا الماء فهو من أسمائه المعاصرة مهندس الماء

Сув бор ерга ишора қилса жинларга ўша ерни қазишга фармон берар ва сувни топишар эди. Шунинг учун унинг замонавий исми - сув инженеридир.

… ويستطيع الهدهد قطع مسافه طويله من طيران تصل الئ الاف كيلو مترات دون تعب او عطش او جوع

Ҳудҳуд минглаб километрга етадиган масофани чарчоқсиз, чанқамай ва очиқмай учиб ўта олади.

بحيث انه يقدر على الطيران من دولة الى اخرىٰ ولهذا اعطاه القران الكريم دليلا سافر من سبأ في اليمن الئ فلسطين

Бир давлатдан иккинчи давлатга тўхтовсиз учиб ўтишга қодир. Шунинг учун Қуръони карим унинг Ямандаги Сабо ўлкасидан Фаластинга сафар қилганини далил қилиб келтиради.

قد جئتك من سبأ بنبأ يقين وقصته مع النبي سليمان عليه السلام
شوهد في مواقف كثيرا

Мен сенга Сабо ўлкасидан аниқ хабар келтирдим, деб Сулаймон пайғамбар билан бўлган қиссада кўплаб воқеалар келтирилади.

وهو ينصت دون صياح عند الأذان أو الصلاة أو تلاوة القرآن الكريم

У азон айтилаётган, намоз ўқилаётган ва Қуръони карим тиловат қилинаётган вақтда қичқирмай тинч туради.

حرم الرسول الكريم محمد صلى الله عليه واله وسلم قتله لما فيه من اسرار لا يعلمها الا الله

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан бошқага маълум бўлмаган яна кўплаб сир асрорлари борлиги учун уни ўлдиришни ҳаром қилганлар.

سبحان الله
Субҳаналлоҳ.....


@HIKOYANEW


36-Эслатма:

“Бировларнинг обрўсидан тилни тия олмаслик нимадан?”

Оиша онамизга мунофиқлар томонидан фитна, бўҳтон қилинганда Расулуллоҳ алайҳиссалам Зайнаб онамиздан бу ҳақида сўрадилар:
“Сен (Оиша ҳақида) бирор нарса эшитдингми? Ёки бирор нарса кўрдингми?”
Зайнаб онамиз айтдилар: “Ё Расулуллоҳ! Мен (қулоғим эшитмаган, кўзим кўрмаган нарсадан) қулоғим ва кўзимни ҳимоя қиламан! Аллоҳга қасамки, мен (Оишада) яхшиликдан бошқани билмайман!”
Оиша онамиз айтадилар: “Ҳолбуки, Расулуллоҳ алайҳиссалам аёлларидан менга беллашадиган аёл асли у эди, Аллоҳ уни ТАҚВОСИ САБАБ (менга туҳмат қилишдан) асраб қолди!”
(Бухорий ва Муслим ривояти)

Яъни, Зайнаб у кишининг гарчи кундоши ва кундошлари орасида унга энг беллашувчиси бўлса-да, бу фурсатдан фойдаланиб онамизни бадном қилмади! Балки “яхшиликдан бошқа нарса кўрмаганман” деб гувоҳлик берди.
Кундоши ва рақибидан қутулиш пайида юрадиган қалби қора аёл бўлса, бу унга жуда яхши фурсат эди.

Бугун аёллардаги на ўзига кундош, на беллашувчиси бўлмаган бировларнинг оиласига қизиқувчанлик, уларнинг оиласида содир бўлаётган муаммоларни эл-у юртга тарқатиб бадном қилишга кўз тикиб туриш, кишининг қалби қорайиб, бетақво бўлиб кетганидан дарак беради. Чунки, агар қалбларида тақво бўлса, ҳатто, рақиби обрўсига ҳам кўзи билан кўрмаган, қулоғи билан эшитмаган нарсани гапиришдан қўрқар эдилар!

Аллоҳ таоло айтади:
“Ўзинг билмаган нарсангнинг (ортидан) эргашма (гапирма)! Албатта, қулоқ, кўз ва қалб, буларнинг барчаси масъулдир!”
(Исро: 36)

Йиғинларда ўтириб, оғизнинг бир четидан оддийгина чиқиб кетадиган бу гуноҳнинг оғирлигидан огоҳлантириб, дейди:
“Ўшанда сизлар у (бўҳтонни) тилларингда олиб юрар эдинглар. Ҳолбуки, у гаплар Аллоҳнинг наздида оғир (гуноҳ)дир!”
(Нур: 15)

@HIKOYANEW


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Ҳақиқий ва комил инсон ёмон хислатлардан, номаъқул ва номарғуб хулқ-атвордан пок бўлади,
гўзал сифат ва ахлоқ билан ўзини ораста қилади, ҳалол меҳнат қилиб умр кечиради, ёмонлардан четланади, яхшилар қаторидан жой олади, ҳеч кимга озор бермайди.

Аллоҳга таваккал қилиш- ҳожатларни сўрашда энг улкан сабаблардан биридир. Чунки Аллоҳ таваккал қилган кишига (ҳожатини раво қилиш учун) Ўзи кифоя қилгувчидир.


@HIKOYANEW


Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир:

1. Кибр.
Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.

2. Ҳирс.
Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.

3. Ҳасад.
Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

@HIKOYANEW


📝ОТА

    Мустафо мерганнинг хотини ўлиб қолди. Юраги бир санчди-ю, хайрлашишга ҳам улгуролмади. Мустафонинг боши қотди. 55 ёш қари десанг, қарияммас, ёш десанг ёшаммас. Ўғилларини уйлантирган, қизларини чиқарган. Юрди, юрди, охири зерикди, ўттиздан ошиб, қирққа етмаган бир бева чиққанди, болаларининг ҳай ҳайлашига қарамай, шартта уйланиб олди. Уйланиб тўғри қилган экан, ҳаёти жонланиб кетди. Юзига қон югурди, эгни бут, қорни тўқ, танаси яйради. Кунда кунора янги хотин билан етаклашиб бозорга боради, сархил мевалардан олади, келиннинг кўнгли тусаган кўйлакларни олиб беради, қизиқ қизиқ хангомалар  айтиб, чақчақлашади, жони борича уриниб, ёш хотинининг кўнглини овлашга тиришади. 
Аммо...
     Катта қизи у йўқлигида келиб, роса жанжал кўтарибди, нега онамни кўйлакларини кийдинг деб, юмдалабди, ерга ётқизиб урибди, устидаги кийимларини йиртиб ташлабди. Мустафо аввалига ишонмади. Бу ҳол кўп бор такрорланди. Қизи охири Мустафонинг ўзига рўбарў бўлди: - Нега онам билан бирор маротаба бозорга етаклашиб бормагансиз? Нега онамни узукларини бу мегажин тақиб юрибди? Онамдан қолган сирғаларни нега бу қулоғига осиб, ҳаммага кўз кўз қилади? Нега бунга ҳар куни битта янги кўйлак олиб берасиз? Уйимиздан кетсин бу ....? Агар кетмаса мен ўзим  бўғиб ўлдираман!
- Қизим, мен бахтли яшаётганимдан, сен бахтли эмасмисан? Ҳамманг уй уйингга кетасан, мен овқатсиз қолиб кетдим, ҳеч биринг мени ўйламадинг, устим кир, пайпоғим сасиган, ўзим ювдим, ўзим чой қўйдим. Биласан, онангни бир умр бошимда кўтариб юрдим, лекин тақдир экан, айрилиб қолдим, бу аёлга эрмакка уйланганим йўқ, ҳали яшашга мажбур эканим учун, уйландим. Мени ҳурмат қилсанг, уни  ҳурмат қил, мени овунтириб юргани учун унга раҳмат айт, яқинда фарзандли бўламиз, бу уйни шу ўгай  онангга хатлаб бераман, агар бу хонадондан оёғингни узилишини истамасанг, ўгай онанг билан муросангни тўғрилаб ол. Агар юзимга оёқ қўядиган бўлсанг, шундай дуоибад қиламан, ҳечқачон ўнгланмайсан. Сен ҳам, укаларинг ҳам, хору-зор, чала ўлик ҳолатда ўлиб кетасанлар. Мени бекорга Мустафо мерган дейишмайди, мени дуоибадим албатта нишонга тегади...
      Қиз муросага кўнмади. Мустафо мерган йўқлигида укалари билан келиб, ўгай онани то қорнидаги боласи тушгунча юмалатиб тепди. Мустафо мерган ўн кун шифохона остонасида ётди. Болаларининг қилмиши учун ўн кун қон йиғлади. Соқоллари ўсиб, чўпдай озиб кетди. Болаларининг бирортасига қайрилиб қарамади.
       Хотини шу шу ўнгланмади. Яна бир йилга яқин яшади. Рангги сап сариқ бўлиб бу ёруғ оламни тарк этди. Мустафо тобут ортидан ялангоёқ, ялангбош, кийимининг тугмалари қадалмаган афтода ҳолатда бўзлаб борди. Биринчи хотини ўлганда, жимгина кўз ёш тўккан бўлса, бу хотини ўлганда ўкириб фарёд чекди. Унинг доду-фарёдига бутун қишлоқ аҳли  йиғлади. Болалари кийгазган чопонни лойга улоқтирди. Кўкрагига муштлаб, юзини тимдалайверганидан, аъзойи бадани маматалоқ бўлиб кетди.
      Шундан сўнг, Мустафо мерган  кўп яшамади. Қабристонга оёқяланг қатнай қатнай қабр тепасида ўлиб қолди. Эрталаб қабрни қучоқлаб тарашадай қотиб ётган ҳолатда топишди.
    Орадан йиллар ўтди. Одамлар бу воқеаларни аллақачон унутиб юборишган бўларди. Аммо бу воқеаларни бот бот эсга солиб турадиган нарса шуки, Мустафонинг ўлимидан сўнг, кўп ўтмай, катта қизи бир қўл, бир оёғи шол бўлиб, ўн беш йил фалаж ётди. Мустафо айтганидай ўлимни орзу қила қила Ҳаққа жон омонатини топширди. Худо ҳам унинг жонини ўн беш йил олмади. Қиз, ўн беш йил ит азобида яшади. Икки уканинг ҳам хотини ўлиб, ўн беш йил, ҳеч ким қиз бермади.

Муҳаммад Исмоил

@HIKOYANEW


#Саҳобалар

ОХИРАТ КУНИДАГИ ДОВОН!

Салмон Ал-Форсий (р.а) аввал қул бўлиб сотилди. Кейин эса Мадоинга волий бўлди. Аммо битта кўйлагини иккита қилмади.

Ана шу Салмон Ал-Форсий (р.а) вафотидан бир неча кун олдин ўлим тўшагида ётиб қолди. Саъд ибн Абу Ваққос (р.а) у зотдан ҳол сўраш учун келди. Иккала саҳоба юзларини юзларига қўйиб дарди ҳол сўрашди. Шунда Салмон Ал-Форсий (р.а) йиғлади.

Саъд ибн Абу Ваққос (р.а): «Эй Расулуллоҳнинг саҳобаси! Нега Йиғлаяпсиз?» деди. Салмон Ал-Форсий (р. a): «Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, у зот: «Албатта, охират куни бир катта довон бўлади. Ундан фақат юки енгил кишиларгина ошиб ўта олади» деганлар. Менинг бу уйимдаги матоларимни қаранг. Булар билан мен, у довондан қандай ўтаман" деб йиғлади.

Одамлар у зотнинг уйини тафтиш қилган эди, у ердан биргина қилич, бир кичкина обдаста битта тоғара топишди. Бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Кейин бу нарсаларни ҳам Аллоҳ йўлига садақа қилиб юборди ва ўзи ривоят қилган ҳадисга кўра «Юки енгил киши» бўлиб охират сафарига йўл олди.

БИЗНИНГ ЮКИМИЗ ҚАЙ ДАРАЖАДА ЭКАНА!?
Юки кӯпларга жӯнатинг!

@HIKOYANEW


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Инсон табиатан доим хайрлисига толибдир...

Кулсак ҳам, йиғласак ҳам хайрлиси...
Яшасак ҳам, ҳатто кетар чоғда ҳам хайрлиси бўлсин деймиз...

Майли, истаганларимиз бўлмасин,
Аллоҳ таоло биздан рози бўлсин!
Ана ўша ҳаққимиздаги энг хайрлисидир...

Аллоҳнинг раҳматию мағфиратига тўлсин. Дуоларимиз ижобати, икки дунё азизлиги ва саодатига етказсин. Амийн.

Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин.  Каҳф сурасини ўқишни унутманг!

@HIKOYANEW


Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​​☕ Бир пиёла чой...

Хаёл қилинг: олдингизда бир пиёла чой турибди. Унга бир қошиқ шакар қўшинг. Лекин аралаштирманг. Ичиб кўринг-чи, шакарнинг мазаси чиқдимикан? Албатта, йўқ. Пиёлага бир оз боқиб туринг-да, сўнгра чойдан хўпланг. Қалай? Маза кирибдими? Менимча, йўқ.

Вақт ўтиб, чой совиб боряпти, бироқ сиз ҳали бирор хўплам ширин чой ичолганингиз йўқ. Бу туришда чой совуб, охири ҳеч ким ичгиси келмай ҳам қолади...

Ҳаёт ҳам шундай. У худди бир пиёла чой кабидир. Аллоҳнинг сизга берган ақл-заковати эса шакар. Агар уни ишлатмас экансиз, шакарнинг мазасини била олмайсиз.


@HIKOYANEW


📚Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

✨Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Tўрт хил динор бор: мискинга берган диноринг, қул озод қилишга берган диноринг, Аллоҳнинг йўлида берган диноринг, аҳли-аёлингга берган диноринг. Уларнинг энг афзали аҳли аёлингга сарфлаганингдир», дедилар.

✍️Шарҳ; Демак, оила бошлиғи бўлган эр киши ўзи топган мол-дунёни аввало аҳли аёлига сарфлаши керак. Бунинг савоби энг кўп бўлар экан.
Бизда эса аҳли аёлига шундоқ ҳам сарфланади, бу вожиб, ўз йўлида бўлаверади, бироқ савоб олиш учун бошқа бировга маблағ сарфлаш керак, деган нотўғри тушунча бор.
Аҳли аёлга қилинган сарф-харажат, нафақа вожиб бўлиши билан бирга, унинг учун савоб ҳам берилади. Савоб берилганда ҳам, бошқа нафақа ва эҳсонларга берилган савобдан кўра кўпроқ ва афзалроқ савоб берилади.

@HIKOYANEW

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.