УМР ШУНДАЙ КЕЧАДИ
Бир гуруҳ улфатлар тижорат мақсадида чет элга боришди. Сайёҳлари кўп шаҳарнинг саксон қаватли меҳмонхонасида етмиш бешинчи қаватга жойлашишди. Чунки бундан пастда жой йўқ эди. Юқорида ҳаво тозалиги, шаҳарни томоша қилиш қулайлигини ўйлаб, шу қаватда қолишга рози бўлишди. «Аммо -- дея огоҳлантирди меҳмонхона ходими уларни, шуни эслатиб қўйишим лозимки, ички тартибимизга кўра, кеч соат ўн бирдан эрталабки еттигача лифт ишламайди. Шунинг учун соат ўн биргача хонангизга чиқиб олишни унутманг».
Улфатлар биринчи ва иккинчи кунлари айтилган вақтгача ишларини тугатиб, хоналарига кўтарилиб олишди.Аммо учинчи куни кўнгилочар базмда узоқроқ қолиб кетишди.Меҳмонхонага қайтишганида, соат ўн бирдан ўн дақиқа ўтган эди. Хизматчилардан илтимос қилишди, фойдаси бўлмади. Чунки лифт автоматик равишда ўчар экан.Пастда қолишнинг ҳам иложи йўқ, етмиш бешинчи қаватга пиёда чиқиш эса, азоб.Шунда биттаси: «Келинглар, секин суҳбатлашиб чиқиб кетаверамиз. Аввалги йигирма беш қаватда латифа айтамиз, ҳазил-ҳузул қиламиз. Кейинги йигирма беш қаватда ҳаётий ҳикоялардан суҳбатлашамиз. Охирги йигирма беш қаватда эса, қўрқинчли воқеалардан гаплашамиз. Қарабсизларки, хонамизга етиб олганимизни билмай қоламиз», - деди. Бу гап ҳаммаларига маъқул келди. Қолаверса, уларнинг бошқа иложи ҳам йўқ эди. Шундай қилиб, енгилроқ бўлиш учун кўзларига арзимас ва арзон кўринган нарсаларини пастда меҳмонхона эшик оғасида қолдиришиб, юқорига ўрлашди.
Дарҳақиқат, қизиқ-қизиқ ҳангомалар билан дастлабки йигирма беш қават анча тез босиб ўтилди. Кейин жиддий воқеаларнинг, мардлик қиссаларининг гали келди. Улфатлар иккинчи босқични ҳам амаллаб ортда қолдиришди. Сўнгги йигирма беш қаватни фожеа ва ғам-ғуссага тўла ҳикоялар, юракни эзадиган алам,мусибат,хиёнат, касаллик ҳақидаги қиссаларни айтиб, минг машаққат билан босиб ўтишди. Ниҳоят, силлалари қуриб, ҳансираб, тиллари оғизларидан осилиб, эшиклари олдига етиб келишди. Шунда улардан бири ўша куннинг энг мусибатли қиссасини айтди: «Калит пастда қолиб кетибди!»
Азиз ўқувчи, юқорида ёзганларимиз бир мажозий ҳикоя эди. Инсоннинг ҳам ҳаёти мазкур улфатларнинг сафарига ўхшаб кетади, шундай эмасми? Киши ёшлик даврини ўйин-кулгу, енгил-елпилик билан ўтказади. Ҳаётнинг нима эканини англаб улгурмай, 20-25 ёшни «уриб» қўяди. Кейин ҳаёт ташвишлари бошланади, иш дейди, бола-чақа дейди. 50-55 ёшгача тириклик орзу-ҳаваси билан яшайди. Ундан у ёғига жисми заифлашади, куч-қуввати кетади, ташвишлар эса янада ортади, касалликлар қийнайди. Хуллас, ташвиш-машаққатлар сўнгида охиратга йўл олади. Ўшанда бир савол туғилади: хўш, рўпара келадигани жаннат эшигининг калитини ўзи билан олиб кетдими ёки «паст»да ғафлат-ла унутиб қолдирдими?
ИБРАТ
Саъдий шундай дейди:
Бир куни ҳаммомда эдим. Бир киши менга бир сиқим тупроқ-гил берди. У гул каби ёқимли ҳид таратади. Мен ажабланиб гилга дедим:
Эй гил! Сен гулмисан, анбармисан? Гулдек ҳид таратишинг мени маст қилди.
Гил:
Эй Саъдий! Гул ҳам, анбар ҳам эмасман. Балки тупроқларнинг-да энг хокисориман. Лекин бир кун гул билан ошно бўлдим. Шу гулнинг хушбўй ҳиди кўксимга ёйилди.
Мендаги хушбўй ҳид ўша гулнинг ҳидидир. Йўқса, мен оддий бир гил-тупроқман, холос, деди.
Шарқ ҳикояси
ҲИКМАТ
Саъдий бу ҳикоят билан кишиларга бир ибрат дарси бериб, шундай дейди:
Эй инсон!Доимо гўзал феъл-атворли кишиларни дўст қилиб ол.Уларнинг гўзал феъллари сенга таъсир этади.Сен ҳам улар каби гўзал феълли бўласан. Гул ҳиди гилга таъсир қилгани каби, яхши кишиларнинг гўзал ахлоқи ҳам сенга таъсир этади ва ҳақиқий инсон бўлиб етишасан.
Яхшиларнинг ёнида ўтирмоқ, мушк анбар дўконида ўтирмоққа ўхшайди. Киши бу дўкондан ҳеч нарса харид қилмаса ҳам, доимо фойда олади. Аввало, кўнгли ёқимли ҳидлардан баҳра олиб роҳатланади.Балфеъл кимсалар билан бирга бўлиш-ни эса, темирчи дўконида ўтирмоққа қиёс қилса бўлади. Ким бу жойда ўтирса, у албатта дўконнинг бадбўй ҳидидан ёки оташ учқунларидан зарар кўради.
Саъдий бир кафт тупроқ гилнинг гул каби ҳид таратиши унинг гул билан ошнолиги билан боғлиқдир, деб кишиларга гў-зал бир ибрат дарси бермоқда.
Ҳикматли сўз
Дўстнинг энг яхшиси энг гўзал хулқлисидир.
✅@HIKOYANEW