bakiroo dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тадбиркорлар ўзи аслида кимлар?
Зафар Ҳошимов тадбиркорликнинг асл моҳияти ҳақида муҳим фикр билдирибди. У айтгандики, кўпчилик тадбиркорларни фақат моддий манфаатни кўзлайдиган инсонлар сифатида қабул қилади. Лекин бугун ҳақиқий тадбиркорларни фақат бойлик орттириш эмас, балки жамият учун қиймат яратиш мақсадида ишлайдиган идеалист инсонлар дейиш мумкин.
Ростдан ҳам, тадбиркорлик — бизнес юритишгина эмас, катта масъулиятни ҳам ўз зиммасига олиш. Тадбиркор топган маблағини ёстиқ тагига босмайди, ўз ишига яна сармоя сифатида киритади, катта риск қилади.
Тадбиркорнинг давлат ходими ёки бошқа касб эгаларидек аниқ ва кафолатланган даромади йўқ. У ҳар бир қадамида турли хатарларга рўбарў бўлади: молиявий йўқотишлар, бозордаги ўзгаришлар ёки янги технологиялар билан боғлиқ турли муаммолар. Шунга қарамасдан, тадбиркор барча таваккалчиликларни қабул қилади. Бу касб эгалари орқали янги иш ўринлари яратилади, хизмат ва маҳсулотлар яхшиланади; бу орқали бутун жамият ривожланади.