Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Куркс вилоятининг Суджа шаҳридаги интернатга қилинган ҳужумни "даҳшатли провокация" деб атади. Ушбу ҳужум учун
Киев жавобгар эканлигини таъкидлади. Песков қурбонлар сони ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтиб, бу борада Россия Мудофаа вазирлигининг баёнотига ишора қилди.
Украина Бош штаби 1-феврал куни соат 16:54 да Россия авиацияси Суджа шаҳридаги интернатга бошқариладиган авиабомба билан зарба берганини ва натижада камида тўрт киши ҳалок бўлганини, 84 нафар тинч аҳоли тиббий ёрдам олганини хабар қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги эса ушбу ҳужумни Украина Қуролли Кучлари томонидан Суми вилоятидан амалга оширилган ракета зарбаси деб атади.
Россия Тергов қўмитаси Украина Қуролли Кучларининг 19-алоҳида ракета бригадаси командири полковник
Ростислав Карпушага қарши терроризм бўйича жиноят иши қўзғатди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва инсон ҳуқуқлари бўйича вакили
Татяна Москалкова халқаро ҳамжамиятни ушбу ҳужумни қоралашга чақирди.
Суджа шаҳридаги интернатга қилинган ҳужум бўйича томонлар бир-бирини айбламоқда ва воқеа тафсилотлари бўйича турли маълумотлар берилмоқда.
Биз билан дунёни кузатинг...