Авиакомпания Азербаижан Аирлинес (АЗАЛ) хавфсизликни таъминлаш мақсадида Боку—Астрахан—Боку йўналишидаги барча рейсларни номаълум муддатга тўхтатди. Бу қарор сўнгги пайтларда Астрахан устидаги ҳаво маконининг вақти-вақти билан ёпилиши билан боғлиқ.
3-февралга ўтар кечаси Астрахан, Қозон, Нижнекамск, Саратов ва Уляновск каби Волга бўйи шаҳарларида дронлар ҳужумига уринишлар сабабли рейсларни қабул қилиш ва жўнатишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу чекловлар бир неча соатдан сўнг бекор қилинди.
Декабр ойида АЗАЛ хавфсизликка оид хавфларни инобатга олиб, Боку шаҳридан Россиянинг Грозний, Махачкала, Сочи ва бошқа шаҳарларига парвозларни тўхтатган эди.
АЗАЛ йўловчиларга рейсларнинг бекор қилиниши ҳақида хабар бериб, чипталарни қайтариш ёки бошқа йўналишга алмаштириш имкониятини тақдим этмоқда. Компания вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва парвозларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўрмоқда.
Биз билан дунёни кузатинг...