❗️ТАСС: Москванинг "Alıye Parusa" турар-жой мажмуасида юз берган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Портлаш Москванинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган "Alıye Parusa" турар-жой мажмуасининг биринчи қаватида содир бўлди, деб хабар бермоқда давлат ахборот агентлиги ТАСС оператив хизматларга таяниб.
Ҳодиса натижасида уч киши жароҳатланди, бир киши эса ҳалок бўлди, дейилади хабарда.
"Коммерстант" нашри ёзишича, тахминан граната ёки граната асосида ясалган қўлбола портловчи қурилма портлаган. Нашр маълумотига кўра, беш киши жароҳат олган.
"Alıye Parusa" турар-жой мажмуаси биринчи қаватидаги залда портлаш овози эшитилди. Ойналар ва гипсокартон шифт зарар кўрди, бироқ ёнғин чиқмади", — деб хабар берган ТАСС.
Биз билан дунёни кузатинг...