Хитойда бир киши шундай оч ва чарчаган едики, чидай олмай нок ўғирлаб еди одамлар ўғрини ушлаб, жазолаш учун император ҳузурига олиб келишди.
Ўғри императорни кўриб, унга деди: Ҳурматли Император, мен оч эдим, чидай олмадим, ўғирлаб едим. Мени кечиришингизни илтимос қиламан. Агар мени кечирсангиз, сиз учун бебаҳо совға бор дейди
Император истеҳзоли кулди: Сенга ўхшаган одамда мендек император учун қийматли бўлган нима бўлиши мумкин?
Ўғри кафтидаги нок уруғини узатади ва: Агар сиз бу уруғни эксангиз, олтин мева берадиган дарахт бир кунда ўсиб чиқишини кўрасиз дейди
Император кулиб: Ундай бўлса, олтин меваларни кўрсам, кечираман деди.
Ўғри: Император ҳазратлари, мен бу уруғни эка олмайман, чунки мен ўғриман. Бу уруғни фақат умрида ўғирлик қилмаган, бошқаларга нисбатан адолатсизлик қилмаган, ёлғон гапирмаган одам эксагина олтин мева беради. Акс ҳолда уни экганни заҳарлаб, мисли қурилмаган дард билан ўлдиради. Султоним, бу уруғни фақат сиз эка оласиз
Император қовоғини чимирди, бир муддат ўйлади, сўнг қўпол овоз билан: Мен боғбон эмас, императорман, ўша уруғни бош вазирга беринг деди
Ўғри уруғни бош вазирга узатганда, бош вазир ваҳима ичида императорга юзланиб, эътироз билдирди: Экиш ва парваришлашда мен жуда нўноқман ҳазратим, сеҳрли уруғни исроф қиламан. Менимча, бу уруғни хазиначи экиши керак
Бош ғазначи дарҳол баҳона топиб: Бу вазифани бошқа бировга топширди.
У ерда бўлганларнинг барчаси бирин-кетин баҳона топиб уруғ экиш вазифасидан қочишди.
Кейин император вужудга келаётган сукунатда бироз уйланиб қолди. У рўпарасидаги бош вазир, ғазначи ва барча амалдорларга тикилиб
Келинг, бу ўғрига уруғнинг олтин мева беришини ва уни хурсанд қилишини биргаликда кўрсатамиз деди.
Чўнтагидан бир тилла танга олиб, ўғри ушлаб оладиган қилиб ирғитди.
Сўнгра ҳамма секин чўнтагидан олтин чиқариб ўғрига бергунича кутиб турди
Кейин кулиб: йўқол бу ердан эй Ўғри, бу сабоқ бугун ҳаммамизга етарли деди.
Хулоса сиздан...
👉 @Geosiyosatuz