Геосиёсат | News


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал!
Алоқа: @Geosiyosat_ads

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇸 Доналд Трамп инаугурация нутқини сўзлади

АҚШ президентининг нутқидан асосий иқтибослар:

◾️ Американинг "Олтин асри" ҳозирдан бошланади;

◾️ Америка тез орада олдингидан ҳам буюк, қудратли ва ажойиб мамлакатга айланади;

◾️ Менинг ҳаётим суиқасддан бекорга сақлаб қолинмади. Худо мени Американи янада буюк давлатга айлантиришим учун асраб қолди;

◾️ Сўнгги саккиз йил ичида мен АҚШ тарихидаги барча президентларга нисбатан кўпроқ синов ва муаммоларга дуч келдим;

◾️ Бугундан бошлаб, бизнинг мамлакат бутун дунёда энг ҳурматга сазовор давлатга айланади. Биз барча давлатларнинг ҳавасини уйғотамиз ва ҳеч кимнинг биздан фойдаланишига йўл қўймаймиз;

◾️ Суверенитетимиз ўзимизга қайтарилади, хавфсизлигимиз тикланади;

◾️ Америка таназзули бугундан тўхтайди;

◾️ Бизда ўз чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қила олмайдиган, бошқа мамлакатларни ҳимоя қилиш учун пул сарфлайдиган ҳукумат бор эди;

◾️ Адлия вазирлиги ва ҳукуматнинг "қурол сифатида қўлланилишига" чек қўйиб, адолат мувозанатини тиклайман;

◾️ Жамиятимизнинг қора танлилар ва испан тилида сўзлашувчи вакилларига менга билдирган ишончи ва қўллаб-қувватлови учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сизларнинг овозларингизни эшитдим ва уларни унутмайман;

◾️ Жанубий чегарамизда фавқулодда ҳолат режими жорий этаман. Ноқонуний чегарадан ўтишларга чек қўйилади. Барча ноқонуний мигрантлар келган жойига қайтарилади;

◾️ Наркокартеллар "террорчи ташкилотлар" деб эълон қилинади;

◾️ Энергия ресурсларини қазиб чиқаришни рағбатлантириш учун АҚШда энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат режимини жорий қиламан. Биз бутун дунёга Америка энергиясини экспорт қиламиз. Биз яна бой мамлакатга айланамиз ва бунинг учун ер остидаги "суюқ олтин" ёрдам беради. Биз янги "яшил битим"га чек қўямиз;

◾️ Савдо тизимимизни қайта ташкил этишни бошлайман, бу Америка ишчилари ва оилаларини ҳимоя қилади. Бошқа мамлакатларни бойитиш учун ўз фуқароларимиздан солиқ олиш ўрнига, бошқа давлатлардан савдо божларини олиб, ўз фуқароларимизни бойитамиз;

◾️ АҚШга сўз эркинлигини қайтариш ва давлат цензурасини тўхтатиш ҳақида фармон чиқараман;

◾️ Бугундан бошлаб, АҚШнинг расмий сиёсатида фақат икки жинс — эркак ва аёл жинслари тан олинади;

◾️ Мен тинчликпарвар инсонман. Ҳозирда давом этаётган урушларни тугатаман. АҚШнинг қудрати барча урушларни тўхтатишига ва дунёга янги бирдамлик руҳини олиб келишига ваъда бераман;

◾️ Мени саъй-ҳаракатларим натижасида инаугурациядан бир кун олдин, ҲАМАС томонидан гаровга олинган Исроил фуқаролари озод қилинди ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирди;

◾️ АҚШ Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб, Денали тоғини эса Мак-Кинли тоғи деб қайта номлайди;

◾️ Дунёдаги энг қудратли армияни ташкил этиш ниятидаман. Бироқ энди АҚШнинг ҳарбий муваффақияти фақат жанглардаги ғалабалар билан эмас, балки олди олинган урушлар билан ҳам ўлчанади;

◾️ Биз Панама каналига эгалик қилиш ҳуқуқини қайта тиклаймиз;

◾️ Бизнинг байроғимиз Марс сайёрасида ўрнатилади;

◾️ Америка ҳудуди янада кенгаяди. Бобокалонларимиз океанларни кесиб ўтган, чўлларни босиб ўтган, улкан тоғларни эгаллаган, коинотни забт этган ва атомни парчалаган. Америка қила олмайдиган нарса йўқ;

◾️ Америка халқи икки жаҳон урушини ғалаба билан якунлаган, фашизм ва коммунизмни енгган, энди эса тарихдаги тўрт энг буюк йил остонасида турибди.

👉 @Geosiyosatuz

9.7k 1 91 22 186

🇺🇸 Бугундан бошлаб Қўшма Штатларнинг расмий сиёсати фақат иккита жинс эркак ва аёлни тан олишдан иборат - Трамп

👉 @Geosiyosatuz

14.6k 1 42 44 542

🇺🇸 Трамп: Американинг Олтин Асри ҳозир бошланмоқда

👉 @Geosiyosatuz

14.9k 0 26 13 216

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Расман

Доналд Трамп қасамёд қилди ва АҚШ президенти лавозимини эгаллади

👉 @Geosiyosatuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Байден инаугурация маросимида дам олмоқда

👉 @Geosiyosatuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Доналд Трампнинг инаугурацияси бошланди

👉 @Geosiyosatuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Трамп инаугурацияси учун Капитолийга етиб келди

👉 @Geosiyosatuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇸 Трампнинг инаугурацияси бошланаётган АҚШ Конгресси биносидаги вазият

👉 @Geosiyosatuz


Трампнинг инаугурациясида қуйидаги меҳмонларни кўришган:

— Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон
— Мета асосчиси Марк Сукерберг
— Амазон бош директори Жефф Безос
— ТикТок раҳбари;
— Аргентина президенти Хавер Майли
- Илон Маск
- Жангчи Конор Макгрегор
— Вакиллар палатасининг собиқ спикери Кевин Маккарти
- тадбиркор Вивек Рамасвами
- Италия Бош вазири Гиоргио Мелони
- Хитой вице-президенти Хан Чжен.

👉 @Geosiyosatuz

17.6k 0 36 18 119

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Трамп ва Байден чойхўрликдан сўнг Оқ уйдан чиқишди, битта машинага ўтириб, инаугуратсия ўтказиладиган Капитолийга йўл олишди

👉 @Geosiyosatuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇹🇷🇸🇾 Туркиянинг Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги бош консуллиги салкам 13 йилдан сўнг фаолиятини қайта бошлади

👉 @Geosiyosatuz


🇺🇸 Доналд Трамп инаугурация маросимидан кейинги дастлабки соатларда Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб қайта номлаш тўғрисида фармон чиқаради — The New York Post

👉 @Geosiyosatuz

21.9k 0 12 13 242

🇹🇭 Таиланддаги уйғурлар депортация хавфи сабабли очлик эълон қилишди

Таиландда иммиграция ҳибсхонасида сақланаётган бир гуруҳ уйғур муҳожирлар Хитойга депортация қилиниши мумкинлигидан қўрқиб, бир неча кундан бери очлик эълон қилишмоқда. Маҳкумлар ҳибсхонада оғир шароитларда сақланмоқда: ташқари билан алоқа чекланган, тиббий ёрдам деярли йўқ.

👉 @Geosiyosatuz

20.7k 0 13 13 329

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇵🇱🇺🇸 Трампнинг инаугурациясида иштирок этиш учун АҚШга келган Полшанинг собиқ бош вазири телефонидаги Wikipedia саҳифасидан фойдаланиб, шахсини тасдиқлашга уринди.

Radio Zet хабарига кўра, Матеуш Моравецки якшанба куни Трампнинг Вашингтондаги митингида қатнашмоқчи бўлган, бироқ ўзи билан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб келишни унутган.

👉 @Geosiyosatuz


Бугун биз фитналар ва ахборот хуружлари урчиган бир даврда яшаяпмиз. Мана шундай бир даврда холис фикр билдириувчи ва фильтрланган ахборот берувчи лойиҳалар жуда муҳим.

Эътиборингизга бир неча йиллардан бери шундай фаолият юритиб келаётган "Девонайи Ҳақгўй" лойиҳасини ҳавола этамиз. Ишонаверинг, бу ерда сиз ўзгача услубдаги постлардан завқ оласиз!

Хуллас, ортиқча мақтаб ўтирмайман. Ўзингиз баҳо берасиз!

Ҳавола: @adolat_kuychisi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Таиландда фил одамлар устига югуриб кетди

Фил ярмаркадаги мушакбозликдан қўрқиб ўз эгасига бўйсунмай қолган. Ҳодиса оқибатида 5 киши жабрланган, деб хабар қилмоқда маҳаллий ҳукумат.

Полиция фил эгасини ҳибсга олди: у ҳайвонни рухсатисиз олиб келган. Унга жарима солинади ва бир йилгача қамоққа олиниши мумкин.

👉 @Geosiyosatuz

22k 0 44 3 106

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Россия АҚШнинг янги маъмурияти билан Украина можароси бўйича мулоқотга тайёр - Путин.

Унинг айтишича, мақсад қисқа муддатли сулҳ эмас, балки минтақада яшовчи барча халқларнинг қонуний манфаатларини ҳурмат қилишга асосланган узоқ муддатли тинчлик бўлиши керак



👉 @Geosiyosatuz

23.1k 0 25 81 255

🇸🇦 ️Саудия Арабистони БРИКСга қўшилиш бўйича якуний қарор қабул қилмади ва ҳали ҳам бирлашмага қўшилиш таклифини баҳоламоқда.

Бу ҳақда қироллик иқтисодиёт ва режалаштириш вазири Файсал ал-Иброҳим Bloomberg агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

👉 @Geosiyosatuz


Ўтган йили мигрантларимиз юборган пул ўтказмалари 30 фоизга ёки 3,4 млрд долларга кўпайиб, 14,8 млрд
долларни ташкил қилди.


Маблағларнинг 77 фоизи Россиядан (11,5 млрд долл) келиб тушган. Қолган қисми Қозоғистон (795 млн долл), АҚШ (577 млн долл), Жанубий Корея (534 млн долл), Туркия (405 млн долл), Буюк Британия (135 млн долл) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.

👉 @Geosiyosatuz

26.2k 1 101 39 239

🇺🇸 АҚШда ҳокимият тепасига келаётган ҳукумат таркиби.

👉 @Geosiyosatuz

27.6k 0 177 49 153
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.