Геосиёсат | News


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


🌍 Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал!
📤 Таклиф ва мурожатлар учун: @Geosiyosatuzrobot
💸 Реклама учун: @Geosiyosat_ads

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇨🇩🇷🇼 Конго Демократик Республикаси ва Руанда ўртасидаги чегарада шиддатли жанглар давом этмоқда

КДР томонидан фронт чизиғига мунтазам равишда қўшимча кучлар жўнатилмоқда.

👉 @Geosiyosatuz


🇺🇸 USAID'га доир қарорлар ортга қайтмасдир, ташкилотдаги коррупция мисли кўрилмаган даражада эди — Доналд Трамп.

👉 @Geosiyosatuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇪🇺 Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи учун хавфсизлик масалаларида янги давр бошланганинини эълон қилди

Еврокомиссия раҳбарининг бошқа баёнотлари:

◾️ Бизнинг барча ҳаракатларимиз хавфсизлик истагига асосланган;

◾️ Март ойи ўрталарида Европа Иттифоқи хавфсизлигига оид келишув тақдим этилади;

◾️ Хавфсизлик масалалари учун Европанинг хусусий банк сектори томонидан кўпроқ маблағ талаб қилинади;

◾️ ЕИнинг хавфсизлигига қаратилган амалий кун тартибини илгари суряпмиз ва ўз манфаатларимизни ҳимоя қиляпмиз.

👉 @Geosiyosatuz


🇷🇺 Екатеринбургдаги "Смак" заводида, аҳолига етказиладиган нон полга ташлаб қўйилгани акс этган суратлар тарқалди.

Ушбу нонхонада асосан африкалик муҳожирлар ишлайди. Баъзи нонлар ўралган, баъзилари эса очиқ ҳолда ётибди.

Компания бу нонлар ҳаммаси санитарияга жавоб беради дебди😂

👉 @Geosiyosatuz

10.1k 1 28 32 194

🇺🇸 АҚШнинг Пенсилвания штатида ичида 350 та одам бўлган поезддида ёнғин рўй берди

Филаделфиядан Уилмингтонга кетаётган поезд Пенсилвания штатининг Делавер округидаги Ридли-парк ҳудуди яқинида ёниб кетган. Поезднинг барча йўловчилари эвакуация қилинган, жабрланганлар йўқ.

👉 @Geosiyosatuz


🇸🇦🇵🇸🇮🇱 Саудия Арабистони мустақил Фаластин давлатини яратишни Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш шарти эканлигини билдирди

"Саудия Арабистонининг Фаластин давлатини барпо этиш бўйича позицияси қатъий ва ўзгармасдир, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ҳам буни ҳеч қандай шароитда изоҳлашга ўрин қолдирмасдан, аниқ ва равшан тарзда тасдиқлади", дейилади Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотида.

👉 @Geosiyosatuz


🇺🇸🇷🇺🇺🇦Украинага юборилган 174 миллиард доллар ҳақидаги гаплар қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмас - АҚШ президентининг махсус вакили Кейт Келлог.

Келлоггнинг бошқа баёнотлари:

— Қўшма Штатлар Украинага 65,9 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам жўнатган. Йилига 22 миллиард доллар;

— Қолган 51,2 миллиард доллардан ортиқ “ҳарбий ёрдам” учун сарфлангани айтилаётган пуллар аслида АҚШнинг ҳарбий-саноат комплексига йўналтирилган;

— Россия урушга йилига 160 миллиард доллар сарфлайди. Бу биз Украинага юборганимиздан 8 баравар кўп.

👉 @Geosiyosatuz

16.3k 1 13 15 160

🇧🇷 Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида кичик самолёт кўчадаги машиналар устига кулаб тушди

Қурбонлар ва жароҳатлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

👉 @Geosiyosatuz


🇷🇺 Кремл матбуот котиби Песков бугун бир қатор баёнотлар билан чиқди. Улардан айримларини қуйида келтирамиз:

— Кремл Бокудаги Рус уйининг ёпилишини тушунмовчилик деб ҳисоблайди ва уни ҳал қилишга умид қилади;

— Бокудаги Рус уйининг ёпилиши Путин ва Алиев ўртасидаги мулоқотларда муҳокама қилиниши мумкин;

— Кремл Путин ва Трамп ўртасидаги алоқаларни ташкил этиш жараёни ҳақида муҳим маълумотлар пайдо бўлиши билан хабардор қилади;

— Россия Украина бўйича музокараларга тайёр, Москва уларга очиқ;

— Президент AZAL самолёти ҳалокати юзасидан баёнот беришни режалаштирмаяпти;

👉 @Geosiyosatuz

19k 1 10 17 133

🇺🇸 Байден маъмурияти трансгендер ҳайвонлар яратишга $10 млн.дан ортиқ маблағ сарфлаган

Бу ҳақда Конгресс аъзоси Нэнси Мейс маълум қилди.

Унга кўра, мамлакат университетларида тажриба сифатида маймун, сичқон ва каламушлардан фойдаланилган. Ҳайвонларда оғриқли ва хавфли жарроҳлик амалиётлари ҳамда гормон терапияси ўтказилган.

Бундан ташқари, Байден ва Харрис маъмурияти фақатгина трансгендер сичқонларнинг кўпайиш қобилиятини ўрганиш учун $2,5 млн сарфлаган.

👉 @Geosiyosatuz


Хабар қилинишича, Apple келаси ҳафтада iPhone SE 4-ни тақдим этади

👉 @Geosiyosatuz


🗺 Дунё аҳолисининг учдан икки қисми 70 ёшдан ошган эркаклар томонидан бошқарилади — BILD

АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Эрон каби давлатларда жами 5,4 миллиард киши, яъни ер юзидаги 67,5% аҳоли кекса эркаклар бошқаруви остида. Энг кекса раҳбар – Камерун президенти, у 91 ёшда ва 42 йилдан бери ҳокимиятда. Камерунда эса ўртача ёш атиги 18 га яқин.

Дунёда атиги 380 миллион киши, яъни 5% аҳоли аёллар бошқараётган давлатларда яшайди. Бундай давлатлар 28 та бўлиб, энг йириклари Мексика ва Италия.

👉 @Geosiyosatuz

22k 2 48 12 155

🇺🇸 USAID ходимлари сони 34 баробарга қисқартирилади. Улар Трамп маъмуриятини судга беришмоқда

Доналд Трамп маъмурияти АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ходимлари сонини 10 000 кишидан 290 кишигача қисқартиради, деб хабар бермоқда Америка оммавий ахборот воситалари. Reuters маълумотларига кўра, Осиё бюросида 8, Африкада эса 12 нафар ходим қолади. Ташкилотнинг собиқ раҳбари Жон Брайан Этвуд агентлик йўқ қилинаётганини айтмоқда.

Американинг NPR порталига кўра, USAID ходимлари Вашингтондаги федерал судга Трамп маъмуриятига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилган. Улар агентликни фақат Конгресс тарқатиб юбориши мумкин, маъмуриятнинг ҳаракатлари эса “конституцияга зид ва ноқонуний” деб ҳисоблайди. NPR таъкидлашича, АҚШ Давлат котиби Марко Рубиога дунё бўйлаб вазифалари муҳим деб топилган 600 га яқин ходимлар рўйхати берилган, аммо Рубио бор-йўғи уларнинг ярмидан камини ишдан бўшатмасликка рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ агентликнинг хориждаги ходимларига АҚШга қайтиб келишлари учун 30 кун муҳлат берилган эди. USAID 2023 йилда 40 миллиард доллардан кўпроқ маблағ ажратди, бу пулларнинг асосий қисми Украинага йўналтирилган.

👉 @Geosiyosatuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇷🇺🇮🇳 Россиянинг SU-57 қирувчи самолёти Aero India 2025 авиасалонида қатнашиш учун Ҳиндистонга келди.

У ерда, шунингдек Қўшма Штатларнинг F-35А самолёти ҳам бўлади

👉 @Geosiyosatuz

23.1k 1 27 60 239

🇮🇱🇺🇸 Нетаньяху Трампга Халқаро жиноий судга қарши санкциялар жорий қилгани учун раҳмат айтди

"Раҳмат, президент Трамп! ХЖСга қарши бу қарорингиз АҚШ ва Исроилни адолат ниқоби остидаги ғаразли ва коррупциялашган суддан ҳимоя қилади", — деди Нетаньяху.


Ўтган йил охирида суд Исроил бош вазирини ҳибсга олиш ҳақида ордер
берганди.

👉 @Geosiyosatuz

23.4k 1 12 25 552

🇺🇸🇷🇺🇺🇦Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга тайёр — Кит Кeллог

Трампнинг махсус вакили Кит Келлогнинг айтишича, АҚШ Россияга нисбатан чекловларни кучайтиришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Келлог The New York Post таблоидига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг фикрича, ҳозирча АҚШ томонидан Россияга жорий қилинган санкциялар 10 баллик шкала бўйича атиги 3 баллга тенг ва уларни кучайтириш мумкин.

Келлог АҚШ Россиянинг нефть қазиб олиш ва экспорт соҳасидаги чекловларни янада кучайтириши мумкинлигини таъкидлаб, «Агар кимдир босим ўтказиш инструментларини яхши тушунса, бу ҳам президент Трампдир», — дея қўшимча қилди.

Россия ва Украина бўйича махсус вакилнинг фикрича, Москвага нисбатан нафақат иқтисодий, балки ҳарбий ва дипломатик босим ҳам кучайтирилиши керак.

Шунингдек, у Байден маъмуриятини танқид қилиб, улар Украинага «керакли муддат давомида» ёрдам берилишини ваъда қилгани, аммо босимни кучайтирмагани ва зарур қурол-яроғ етказиб бермаганини айтди. «Бу стратегия эмас, балки фақатгина бамперга ёпиштирилган стикердир», — деди Келлог.

👉 @Geosiyosatuz

24k 1 6 12 199

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇸 Трамп яна бир бор президентлик сайловида қатнашиши мумкинлигига шама қилди. У бу ҳақда истеҳзо аралаш гапирган

Маълумот учун, Қўшма Штатлар конституциясининг 22-тузатишига кўра, бир киши икки муддатдан ортиқ президент бўлиши мумкин эмас

👉 @Geosiyosatuz

24.4k 1 15 13 240

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇵🇪 Перудаги Римак дарёси пушти рангга бўялди

Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг дарёга заҳарли моддалар ташлаши сабаб сув ранги ўзгарган.

👉 @Geosiyosatuz

25k 1 15 2 209

🇺🇦 Украиналиклар ҳудудларни босиб олишдан кўра нархларнинг ошишидан кўпроқ қўрқишади.

Украиналикларнинг фикрича, нархларнинг ошиши ва иқтисодий инқироз мамлакатнинг кейинги 12 ойдаги энг катта муаммоси. Украиналикларнинг 33 фоизи нархларнинг ошишидан қўрқишади, яна 32 фоизи иқтисодий инқироздан хавотирда. Буни Рейтинг социологик гуруҳи ўтказган сўров тасдиқлайди.

Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 27 фоизи ўққа тутилишининг кучайиши, 25 фоизи эса ҳудудларнинг кейинги босиб олиниши эҳтимоли ҳақида хавотир билдирган. Шу билан бирга, фуқаролар иқтисодиёт ва сиёсат соҳаларида энг катта салбий ўзгаришларни - мос равишда 80% ва 62% ни сезмоқда.

👉 @Geosiyosatuz


🇺🇸 Суд Трампнинг Америка фуқаролигини олишни чекловчи фармонини блоклади

Мериленд штати судяси президент фармонини АҚШ конституциясига киритилган 14-тузатиш матнига тўғридан-тўғри зид деб топди

👉 @Geosiyosatuz

24.8k 1 19 15 365
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.