Rasul Kusherbayev dan repost
Бу утилизация йиғими солиқ эмас, қип-қизил ўлпон
👉 @r_kusherbayev
Газ йўқлиги ва бензин тақчиллиги фонида охирги илинж ҳисобланган электромобиллар билан боғлиқ иккиюзламачи ва зараркунанда ҳаракатлар давом этади. 2024 йилда бошланган нотариф чекловларига навбатдаги ўлпон-товон қўшилмоқда.Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими оширилиши ҳақида.
Импортни чеклаш учун 2020 йилда жорий қилинган утилизация йиғими қаерга, қайси чўнтакка тушаяпти, ким тақсимлаяпти, нимага ишлатилаяпти, ҳеч ким билмайди. Бюджетда утилизация йиғимидан тушумлар ҳам, харажатлар ҳам бирон марта очиқланмаган. Халқ тугул, парламент олдида ҳам. Яъни бу утилизация йиғими солиқ эмас (солиқларни парламент жорий қилади), қип-қизил ўлпон.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб электромобиллар учун утилизация йиғими (коди ТИФ ТН 8703 80) оширилади. Утилизация йиғимлари қуйидагича этиб белгиланди:
— Ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун йиғим БҲМнинг 120 баравари — 45 миллион сўм;
— Ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (78,75 миллион сўм).
👉 @r_kusherbayev