Асланов билан футбол dan repost
Кучли жамоа бўлиш билан модага айланишнинг фарқи катта. Совринлар ютиш мумкин, аммо иккинчиси қийинроқ, ҳаммаси сизга боғлиқмас, аниқ формуласи йўқдек.
Масалан аср бошларида «Милан»нинг таркиби деган тушунча бўларди - ҳайрон қоласиз, буларнинг ҳаммаси бир жамоада, бир пайтда ўйнаганми, деб юборасиз беихтиёр. Мода эди «Милан» ростан ҳам. «Арсенал» ҳам.
Ёки «Барселона»ни эсланг. Биласизми, мактабда ўқиганингизда қанақадир кичик синф бўлади, футболни жуда зўр ўйнайдиган болачалар фавқулодда тушунарсиз шаклда бир синфда йиғилиб қолган бўлади. Ҳаммани, катта синфларниям ютаверади, уларни томоша қилишнинг ўзи завқ. Месси, Хави, Иньесталарнинг «барса»си кўпчиликни ўша ёшлик даврларига сайр қилдирган бўлса ажаб эмас. Модага айланди.
Баъзида қандайдир мўъжиза содир бўлиши керак. Ўйин тугашига уч дақиқа қолганда ҳар жабҳада ютқазиб турган жамоа қаердандир икки гол яратади. Тамом. Бир умр боғландингиз, бадтар бўлинг. Баъзида уч тўп фарқи ҳам финалда йўққа чиқарилиши мумкин. Ҳеч ким унутмайди. «Манчестер Юнайтед» ҳам, «Ливерпул» ҳам мода эдилар.
Нафақат дунёда, унинг бир бўлаги Ўзбекистонда ҳам шу қоида ишлаган. Кўчада Месси исми ёзилган футболка кийган болаларни кўп учратамиз. «Реал» ҳақида-ку, ортиқча гапириш шарт эмас. Аниқ формула йўқ, аммо модага айланиш доим интилиш керак бўлган ўзгача чўққи клублар учун.
«Манчестер Сити» анчадан бери дунёнинг энг кучли клубларидан бири мақомида бўлса-да, чинакамига мода дея олмаймиз, эътибор берганмисиз? АПЛ совринларини қаторлаштириб ташлади, етмаганди ЕЧЛни ютди, барибир шу. Нимадир етишмаётгандек. Ҳатто ўша финалниям эслаш қийин - нимадир ўйин бўлди, бўлди, давом этди, кейин Родри гол урди, яна нимадир бўлди, тугади. Гвардиола «биз уддаладик» деб бақириб юргани ҳам бегона туюлди, шундайми, фақат ўз шогирдлари таъсирлангандир. Билмадим, у ерда ҳиссиёт йўқдек, футболни ўрганиб олган роботлар инсониятга қарши ўйнаётгандек тасаввур бор «Сити»га нисбатан. Қачон, қандай қилиб модага айланади, айтиш қийин.
Аммо дунёнинг бир бўлаги Ўзбекистонда «Манчестер Сити» модага айланиб бўлди. Айланади яқинда. Қизиғи, бунинг учун «Сити» ҳеч нарса қилмади. Юлдузларни йиғмади, Пеп оламшумул ўйин услуби ишлаб чиқмади. Сабаблар бошқа томонда содир бўлди. Абдуқодир Ҳусанов Белорусда, «Ланс»да ўйнаб юриб, бирданига «Манчестер Сити»ни модага айлантириб қўйди. Бу худди кинога ўхшайди. Бўлади-ку, сюжетдан алоҳида бир чеккада алоқасиз қаҳрамоннинг ҳаёти ҳам кетаверади, буни сюжетга нима алоқаси бор, билмайсиз ва охирида боғланиб, ҳаммаси бирлашиб, маълум бўладики, аслида асосий қаҳрамон ўша, бу ишлар бекорга бўлмаган. Даҳшат. Тўғри, мўъжизага ўхшайди, бошида тўғри айтибмиз, мўъжиза бўлиши керак модага айланиш учун деб.
@aslanov_futbol