Адашмасам, INEOS биринчи марта мураббийни намойишкорона қувватлаб, вазиятга ойдинлик киритди, кўп масалаларни очиқлади. Ҳатто Эрик тен Хагнинг тақдири ҳал бўлаётган пайтда ҳам, бир қатор муҳим қарорлар пайтида ҳам бунчалик очиқлик кузатилмаганди. Бир кунда ҳам Рэтклифф, ҳам Омар Беррада чиқиш қилиб, Аморимга ишонилишини таъкидлашди. Яна бир қатор тезислар:
- Аморим илк кундан қандай услубда ўйнашини аниқ айтган, клуб трансфер сиёсатини шунга кўра белгилайди.
- Клуб сўнгги 8 йилда зарарда бўлса ҳам персонални кенгайтиришда давом этаверган ва ҳаражатлар 100 миллионга кўпайган. Ҳатто «body language» бўйича маслаҳатчи йилига 125 минг фунт маош олиб юрган.
- Агар қисқартиришлар бўлмаганда 2025 йил охирига келиб клубда пул тугарди.
- Клуб кимнидир сотса фақат спорт принциплари сабабли сотади, шунчаки молиявий ҳолатни яхшилаш учун ҳеч кимни сотмайди.
- Аморимга ёзда бюджет ажратилади. Унинг миқдори сотишлар билан ўзгариши мумкин.
- Тен Хаг ва Эшворт бўйича ёзги қарорлар хато эди ва INEOS буни тан олади.
- Аморимдаги шароит Эрикдан фарқ қилади. Уилкокс ва Беррада кунига икки уч мартадан у билан суҳбатлашиб, яқин масофани ушлашади.
- Таркибдаги қийинчиликларни тушунишади, айни дамда энг кўп маош оладиган 8 футболчидан фақат 4 нафари ўйнаяпти. Жароҳатлар жуда кўп.
- Жуда кўп футболчиларга керагидан ортиқ пул тўланяпти, таркибда савияси паст футболчилар ҳам бор, буни тўғрилаш лозим.
- Бруно жамоа сардори, у жамоа учун ўта муҳим.
- Клуб уч йилда АПЛни юта олади, бунга ишониш керак ва доим мақсад бўлиши лозим.
- Энг замонавий стадион қурилади ва «МЮ» яқин беш йилда дунёнинг энг даромадли клубига айланади.
@aslanov_futbol