Фарғона вилояти прокуратураси томонидан ёқилғи-энергия ресурсларини иқтисод қилиш, талон-торож қилиш, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш борасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят прокурорининг ўринбосари А.А.Хасанов томонидан Қува туманида “TCMY-ENERGY” масъулияти чекланган жамияти ва бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан Жанубий Фарғона каналида қурилаётган микро ГЭСлар билан танишди, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Маълумот учун: Қувасой шаҳар “Сой бўйи” МФЙ ҳудудида маҳаллий (“Сув таъминоти” АЖ Қувасой филиали) ҳамда хорижий ташаббускор инвесторлар жалб қилган ҳолда қуввати 1 МВт тенг бўлган микро гидроэлектр станцияси қурилиши режалаштирилган.
Ҳозирда, мазкур йўналишда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi