Farg‘ona viloyat prokuraturasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i
👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Фарғона вилоят прокуратураси томонидан ёқилғи-энергия ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда энергия тежовчи технологияларни жорий этилиши устидан назорат ўрнатилган.

Хусусан, вилоят прокурори ўринбосари А.А.Хасанов томонидан “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” деб эьлон қилиниши муносабати билан мутасадди идоралар масьуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда энергия тежовчи технологияларни жорий этилиши, уларнинг афзалликларини кенг жамоатчиликка тушунтириш борасида масъул ҳодимлар томонидан олиб борилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, масъулларга амалга оширилиши лозим бўлган ишларни янада кучайтириш ва аҳоли ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Ҳозирда, мазкур йўналишда ишлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Вилоят прокурорининг ўринбосари О.Тошматов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи Марғилон шаҳар, Ёзёвон ва Фарғона туманларида ўрганилди.

Асосий эътибор, оилаларни ушбу тоифадан чиқариш, уларнинг даромадини ошириш, бандлигини таъминлашга қаратилиб, бу
борада “Сайҳунобод”, “Уйчи”, “Зарбдор” ва “Ғиждувон” тажрибалари бўйича иш ўринлари яратилиши ўрганилди.

Жумладан, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича жойлардаги Штаблар фаолияти билан танишилиб, ишларни “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида ташкил қилиш аҳволи муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, камбағал оилалар хонадонларига борилиб, оилаларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, камбағал оилаларга бириктирилган масъул раҳбарларга ҳар бир камбағал оилани эҳтиёжмандликдан чиқариш бўйича манзилли кўрсатмалар берилди.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Фарғона вилояти прокурори ўринбосари А.А.Ҳасанов томонидан ёқилғи-энергия ресурсларини иқтисод қилиш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Жумладан, Олтиариқ туманида 3 МВтли қуёш панели ўрнатилиши режалаштирилган “Nirt Fruit” МЧЖга қуёш панеллари олиб келинишида юзага келган муаммолар масъуллар иштирокида ўрганилиб, бартараф этилиши таъминланди.

Шунингдек, қуёш панеллари ўрнатиш ишлари бошланиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Вилоят прокурорининг ўринбосари О.Тошматов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳвли Қувасой шаҳар ва Фарғона туманида ўрганилди.

Жумладан, “Камбағалликдан фаровонлик сари” Дастурини амалга ошириш бўйича жойлардаги Штабларда ишлар тўғри йўлга қўйилганлиги, камбағал оилаларга бириктирилган масъул раҳбарларнинг оилалардаги муаммоларни ечишга кўмаклашиш аҳволи муҳокама қилиниб, “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида ташкил қилиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, камбағал оилалар хонадонларига борилиб, оилаларнинг турмуш-тарзи ўрганилди ҳамда уларни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар билан танишилди.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Фарғона вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи А.Юнусов,Қувасой шаҳар прокурори С.Джаханов томонидан Давлат Раҳбарининг 2024 йил 10 июлдаги ПҚ-250-сонли Қарорига мувофиқ “Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг Қувасой шаҳар филиалини (жами ер майдони 210,4 гектар)ташкил этишдаги коммуникация-инфратузилма объектларининг қурилиш-монтаж ишлари ҳамда у ерда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари масъуллар иштирокида ўрганилди.
 
Хусусан, мазкур саноат зонасига онлайн-аукцион савдолари орқали жойлаштирилган умумий қиймати 72,9 млн АҚШ долларлик “Crown Ceramics” (турли хил керамик (кафел), “Marwin Fruitline” (мева шарбати ва пюре), “Fergana Tex Servis Yuriy” (фасад плиталари ва қурилиш) ҳамда “Arborvitae pharmaceuticals” (таблеткалар, ампулали ва инфузион эритма) корхоналарининг лойиҳалари бевосита жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.
 
Келгусида, мазкур лойиҳалар фойдаланишга топширилиши натижасида Қувасой шаҳрида қўшимча мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши ҳамда аҳоли бандлиги таъминланишига эришилади.
 
Ўрганиш давомида, лойиҳани ўз муддатида ишга туширилишига эришиш мақсадида белгиланган тармоқ жадвалига риоя қилган ҳолда ишларни давом эттириш ва қурилиш жараёнларида юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
 
Вилоят прокуратураси органлари томонидан бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi



10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.